Название: Қуёш ботаётган пайт
Автор: Хабиб Темиров
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-577-96-1
isbn:
– Раҳмат, ака, бир итлик қилдингиз! – деди.
Даврадагилар кулишди. Қилич Заҳҳор “яхшиликни билмаган нокас” деб сўкинди. Бечора довдир аслида “мендек кучукка ялчимай юрган одамни итли қилдингиз” демоқчи экан.
– Биласанми, ука, улуғ бир адиб айтган: адабиёт атомдан кучли, лекин унинг кучини ўтин ёришга, қўй боқишга ва шунга ўхшаш иккинчи даражали ишларга сарфлаш керак эмас. Инчунин, иложини топсанг, чўпонликни ташлаб қассоблик қилгайсан. Қассоблик ҳар ҳолда ҳаётга ва адабиётга бирмунча яқинроқ. Ахир, танқидчи халқи ҳам гўшт ейди. Айниқса суяксиз бўлса хуш кўриб, мақтаб-мақтаб ейди.
Бу гапни тузуккина таъби назм соҳиби, бироқ борйўқ ижоди “яримта” эвазига нуқул Қилич Заҳҳор сингари қишлоқ амалдорларини мадҳ этишдан иборат бўлгани учун Ярашбой исми Ҳакимга “Ялашбой” бўлиб эшитиладиган адабиёт ўқитувчиси айтди. Ҳаким ундан ранжимади.
– Муаллим, Сиз ҳам истеъдодингизни бу ерларда хор этмай, тезроқ шаҳарга борганингизда, бундай шеърларингиз билан баландроқ жойларни ялаб, аллақачон халқ шоири бўлиб кетардингиз.
– Менга ақл ўргатишга ҳали ёшлик қиласан укам, чин истеъдод учун вақт, жўғрофий кенгликлар чикора. Мен бошқа ўлчамдаги макон ва замонда мавжудман, – деди қишлоқ шоири ширакайфлиги туфайли истеҳзога эътибор қилмасдан. “Эсиз истеъдод”, деди ичида Ҳаким.
Ана шу беозор, аммо ҳамма безор Ҳаким довдир юрак хуружи билан касалхонада тиришиб ётибди, деса биров ишонадими? Ҳазилни қўйсанг-чи, Ҳаким довдирда юрак касал нима қилади, унда ғам бўлмаса, қайғу бўлмаса, айтганинг бошқа Ҳакимдир, дейиши тайин.
Йўқ, бу худди ўша Ҳаким, Абдуҳаким чўпон, кейинроқ хорижий тиллар институтида ўқиб келиб, тупканинг тагидаги Чашмизирак қишлоғи болаларига француз тилини ўргатадиган гўзал ва камтарин муаллима Ойсифат Ҳакимовна ҳамда тили чиққанидан буён “катта бўлсанг ким бўласан?” деган саволга: “ҳоким бўламан”, деб жавоб қайтарувчи, бироқ охир-оқибат отасининг шогирди Суҳроб Туробийга ўхшаган журналист бўлиб етишадиган Тўхтарбой исмли ўйинқароқ, лекин зийрак, анчайин жиддий болакайнинг падари бузруквори Ҳаким Ўнғалов, Ҳаким СКАЧАТЬ