Қуёш ботаётган пайт. Хабиб Темиров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қуёш ботаётган пайт - Хабиб Темиров страница 20

Название: Қуёш ботаётган пайт

Автор: Хабиб Темиров

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-577-96-1

isbn:

СКАЧАТЬ Гарчи, Очилбойнинг қамалишига сабаб бўлган жиноят ҳам аслида куладиган эмасди-ю, бироқ эшитган одамнинг аксариятини маҳкумга нисбатан хайриҳоҳлик баробарида беихтиёр жилмайишга мажбур этадиган ҳодиса эди.

      Биз ўша воқеани сал кейинроқ унга бевосита гувоҳ бўлган Тўхтарбой тилидан ҳикоя қиламиз.

      Ҳозир эса оғир аҳволдаги касални муштоқ этган табибу ҳозиқ қайларда юрибди, деган саволга тезроқ жавоб излаймиз ва шунинг баробарида унинг туғишган тоғаси бўлмиш бир муҳтарам зот таъбири билан айтганда: “насли тоза, зодагон авлод вакили эканига қарамай қишлоқ касалхонасига келиб ишлашдан орланмаган йигит” Тошбўрибой билан Сизни яқиндан таништириш ва камига унинг айнан мана шу бемор – оддий чўпоннинг қизига ошиқу беқарорлигидан огоҳ этишга ҳаракат қиламиз.

      9

      Милтиқбоев эса бу пайт уйидан беш-ўн қадам узоқлашганди, холос. Эҳтимол, у эшик ёнида Ойсифатни, ҳа-ҳа, Ҳаким довдирнинг яккаю ягона эрка қизи Ойсифат Ҳакимовнанинг шахсан ўзини учратмаганида, балки тезроқ касалхонага ошиққан бўлармиди. Лекин, не бахтки (Милтиқбоев учун) ва не афсуски (Ҳаким довдир учун) мактабдан дарсини тугаллаб уйига бораётган Ойсифат унинг йўлидан чиқиб қолди. Агар “ўлаётган касал” Ҳаким довдир эканлигини Тошбўри аниқ билганида, шубҳасиз, у касалхона томон ўқдай учган бўларди. Бечора Ойсифатнинг ҳам отасини яйловдан тўппа-тўғри касалхонага олиб келишганини билмаганини айтмайсизми? Қисқаси, буларнинг ҳаммаси бечора Ҳаким довдирнинг шўрпешаналигими, тасодифми, мутаносиблик қонунларига асосланганми, ким билади, дейсиз. Аёни шуки, Ойсифатни кўргач, Милтиқбоев касалхонадаги “ўлаётган бемор”ни бир неча дақиқа унутди. – Ойсифат, бир лаҳза вақтингизни олсам майлими? – деди Тошбўри. У гапни “Салом, Ойсифат!” ёки “Яхшимисиз, Ойсифат” деб бошлаш жўн ва сийқа эканлигини яхши биларди. Лекин Ойсифат французча гапирадиган замонавий қиз бўлса ҳам, жўнликдан қутула олмаган экан.

      – Салом, яхшимисиз? – деди. Холбуки ҳўв қайси бир кинодаги сингари: “Бонжур бон ами!” яъни “Салом қадрдон дўстим” деганида жудаям гўзал чиқарди.

      – Сиз билан кўришмаганимизга ҳам анча бўлди, Ойсифат, – деди Милтиқбоев ғамгин оҳангда. Афтидан, бу билан “Сизни соғинаман, тез-тез кўргим келади” демоқчи эди. Лекин Ойсифат унинг кўнглидаги фикрни тушунмади шекилли, гапини инкор қилди.

      – Йўғ-е, уч кун олдин кинода кўришгандик-ку!

      – Уч кун сизнингча оз фурсатми, Ойсифат? Атом асрида ҳар дақиқа, ҳар лаҳза бир умрга баробар эканлигини сиз яхши билишингиз керак.

      Агар самовий кучлар, илоҳий мавжудотлар чиндан ҳам бор, деб фараз қилинса, улар ана шу сўзларни Тошбўрининг тилига атайин, унинг яъни, бечора Ойсифатнинг устидан кулиш учун шафқатсизлик билан солгандилар, дейиш мумкин. Чунки айни шу дақиқада шўрликкина Ҳаким довдир оғриқнинг зўридан кулала бўлиб ётарди.

      Шошганда лаббай топилмас, деганларидек, СКАЧАТЬ