Гладиолус. Маматқул Хазратқулов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Гладиолус - Маматқул Хазратқулов страница 34

Название: Гладиолус

Автор: Маматқул Хазратқулов

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ Москвага фақат сиз келаверасизми? Бизлар ҳам томоша қилайлик-да Москвани – стаканни Акмалга узатаркан, кулимсиради. – Кўргазмага келувдик.

      – Шунақа дегин, – деди Акмал. – Кўпчиликмисизлар? Қачон келдиларинг?

      – Анча киши бор. Кеча кечқурун келдик.

      – Хўш, менинг бу ердалигимни кимдан эшитдинг? Қандай топиб келдинг?

      – Нима, бизни жуда саводсиз, деб ўйлайсизми? Сўраб-сўраб, топиб келдим-да.

      Норматнинг “бизни саводсиз, деб ўйлайсизми” деган гапи Акмалнинг юрагига санчилди. У ҳамиша укасининг ўқимай қолгани учун ўзини гуноҳкор санаб юрар эди. Лекин бу ҳақда Нормат бирон марта бир оғиз гапирмаган… Акмал гап очса ҳам: “Бу гапларни қўйинг, ака”, деб мавзуни бошқа томонга бурарди. Бугун билибми-билмайми, шуни айтди. Яна қаерда, уйдан, ота-онасидан, бола-чақасидан узоқда. “Барибир кўнглида бор экан-да. Юрагида тугун бўлиб қолган экан-да…”

      Акасининг индамай қолгани Норматни ҳайратга солди. Акмал хомуш тортиб, сигарет тутатди.

      – Сизга нима бўлди, ака? – деди Нормат ҳайрат ва ҳаяжон билан.

      Акмал сигарет тутунини ичига тортаркан, ўйчан деди:

      – Мени кечир, Нормат. Ишимга берилиб кетиб, сенинг ўқишинг билан шуғулланолмадим.

      Норматнинг эсига лоп этиб боя айтган гапи тушди. “Эҳ, каллаварам! Нималар дединг ўзи? Нима учун келдинг-у, нима қилиб қўйдинг?!”

      – Ака, – деди айтган сўзидан пушаймон бўлиб. – Бемаъни гапим учун мени кечиринг. Гап бу томонга айланиб кетишини ўйлаганим йўқ. Хурсандчилигимдан сизга ҳазиллашдим, деб, қовун тушириб қўйибман-ку.

      – Йўқ, тўғри гап, – деди Акмал ўйчан.

      Нормат ўрнидан ирғиб турди. Акмалнинг рўпарасига келди.

      – Ака! Агар мени укам десангиз шу гапни хаёлингиздан чиқариб ташланг! Шу ҳақда шу пайтгача ўйлаган бўлсам ёки энди ўйласам… сафарда турибман…

      – Бас! – Акмал ҳам ўрнидан турди.

      Ака-ука тик турганча бирзум бир-бирларига термилиб қолишди.

      – Мен нима учун бу ерга келдим? Биласизми? – деди Нормат жимликни бузиб. Акмал “Билмайман”, деган мазмунда елка қисди. Нормат акасининг кўзларига термилди. – Ахир бугун туғилган кунингиз-ку!

      Ака-ука беихтиёр бир-бирининг қучоғига ўзини отди. Улар узоқ вақт шу алпозда туришди… Акмалнинг елкаси силкинди. Буни Нормат сезди. Сездию… Ўзининг ҳам елкаси титраганини билмай қолди…

1984 йил

      “ЎЙИН”

      Вақт ярим тундан ошганда райком секретари Журъат Ғиёсовнинг уйида телефон жиринглади. Унинг юраги ғашланди. Барча тайёргарлик ишларини кўриб келган, эндигина овқатланиб бўлган, ҳали ётишга ҳам улгурмаган эди. “Яна қандай муаммо чиқди экан?” деб ўйлаганча телефон турадиган хонага ўтди. Район телефони эмас, тўғридан-тўғри обком билан боғланадиган телефон жиринглаётган эди. Ғиёсовнинг ғашлиги яна ортди. “Тинчликмикан ишқилиб? Бемаҳалда обкомдан қўнғироқ…” Ғиёсов гўшакни кўтарди-да, “Ассалому алайкум” СКАЧАТЬ