– Борида олаверинг, ака. Хижолат тортманг. Эрта-индин катта меъмор бўлиб кетсангиз, сиз менга ёрдам берасиз.
– Қачон уйга борсам тинмай хизмат қиласан, – деди Акмал. – Ҳозир жўраларимга шунча зиёфат бердинг. Шунинг ўзи бас, ахир. Мени хижолат қилма. Ака бўлиб нима қилиб қўйдим сенга.
– Айтдим-ку, ҳозир сиз олиб туринг, вақти келса мен оларман. Ўшандан кейин Акмал анча пайт қишлоғига бормади. У Норматга кўринишдан уялди… “Унинг кўзига қандай қарайман? Мени деб ўқишга кирмади. Менинг ўрнимга уй ишларини қиляпти. Ота-онамга қараяпти. Бу ҳам етмагандай менга ёрдам беради. Қайси ука шундай қилади? Акалар, ҳатто оталар-чи?!”
… Ёзнинг жазирама кунлари. Имтиҳонлар тугаган. Акмал диплом ишининг ташвиши билан юрибди. Бир кун иссиқдан бўшашиб қайтди. Ётоқхона эшиги олдида турган қизил “Москвич” кўзига таниш кўринди. Номерига қаради. “Ие, Норматнинг машинаси-ку! Тинчликмикан?” Шу хаёллар билан машина эшигини тортди: қулф. Қаерга кетди экан? Ётоқхона томонга бурилиши билан ичкаридан Нормат чиқди.
– Ҳа, Нормат? Тинчликми?
– Тинчлик, – деди Нормат салом бериб. – Ўзингиздан сўрасак? Соғ-саломатмисиз? Уйга бормайсизам.
“Чолу кампир хавотир олишган. Ҳар ҳафтада боришимга ўрганиб қолишган-да”.
– Отам билан энам ишдан қолдиришибди-да, сени, – деди Акмал ҳол-аҳвол сўрашиб бўлгач.
– Нимага?
– Нимага бўларди, бир ой бормаганимга хавотир олиб сени жўнатишибди-ку.
– Йўқ, улар билишмайди. Ҳаяллаб кетганингизга бир бориб хабар олиб келай-чи, деб ўзим келдим. Отамгаям, энамгаям айтганим йўқ. У куни энам “Акангдан дарак бўлмаяпти-я, болам”, девдилар. “Кеп қолар, иши кўпайиб кетгандир-да”, дедим. Энамни алағда бўлмасинлар дедим-у, ўзим турли хаёлларга бордим. Кейин уларга билдирмай бу ёққа жўнадим.
– Бекор овора бўпсан. Нима, мен ёш боламидим. Диплом ишлари билан югуриб юрибман. Бугун бу ерини тузатаман, эрта у ерини.
– Қачон ҳимоя қиласиз?
– Кейииги ҳафта, жума куни.
– Бўпти, мен кетдим. Ўша куни келаман.
– Келишингнинг нима ҳожати бор. Ишдан қолиб юрасанми?
Нормат индамай машинага ўтирди. Акмал унинг орқасидан ҳавас билан термилиб қолди.
Жума куни диплом ҳимоясидан сўнг терлаб-пишиб коридорга чиқди. Эшик олдида қўлида бир даста гул билан Нормат кутиб олди. У гулни акасига тутқазиб, уни маҳкам қучоқлади.
– Табриклайман, ака! Отам билан энам ҳам табриклаб юборишди.
Акмал севинчини яширолмади.
– Раҳмат, ука…
У бошқа гапирмади, гапиролмади.
Акмалнинг бир дўсти югуриб келиб Нормат билан кўришди. Нормат уни таниди. Баҳорда қишлоғига борган, тоққа чиққан йигитлардан бири эди.
– Ётоқхонага борамизми? – деди ҳалиги йигит.
– Ҳа, – деди Акмал, Норматга: – Сен ҳам юр. Беш-олтита жўраларим боради. Бирпас ўтирамиз.
Ўн чоғли йигит-қиз Акмалнинг СКАЧАТЬ