Гладиолус. Маматқул Хазратқулов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Гладиолус - Маматқул Хазратқулов страница 38

Название: Гладиолус

Автор: Маматқул Хазратқулов

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ тугаб, меҳмонлар кетишга шайланди. Шунда республикадан келган вакил Ғиёсовни четга тортиб, эртага Тошкентга боришини, у ердан Москвага бориши мумкинлигини, шунга тайёргарлик кўриб қўйишини тайинлади.

      Ғиёсов бу гапдан ҳайрон бўлиб, уч-тўрт қадам нарида турган Бобоевга қаради. Бобоев унинг қараши маъносини тушунди ва шундай қилинг, деган мазмунда бош ирғади.

      Донобеков Ғиёсовдан ҳайкалнинг бурни хусусида сўрамоқчи бўлди, аммо мавриди келмади. Ҳар ҳолда тунд юзига бироз чирой югурди. Ғиёсов билан ҳам очиқ чеҳра билан хайрлашди. Унинг қўлини қаттиқ қисиб:

      – Раҳмат сизга! Ҳаммаси учун жуда катта раҳмат! Қойилман! Омадингизни берсин, – деди. Кеча ўзи бошлаган “ўйин”да бугун ўзи мағлуб бўлганини тан олди. Аммо бу мағлубиятдан ачинмади, аксинча, суюнди.

      Ғиёсов вазминлик билан:

      – Сизга раҳмат, Иброҳим Аҳмедович, – деди. – Бундай муҳим тадбирни ўтказишда бизга жуда катта ёрдам бердингиз. Районимиз халқи буни сира унутмайди. Омон бўлинг.

2018 йил

      ИҚРОР

      Алмат ака маориф бўлимидан кўнгли кўтарилиб чиқди. Оғир бир юк, атрофни қуршаб олган мана шу оқсоч тоғлардай залворли ташвиш анчадан бери унинг елкасидан қаттиқ босиб турар эди. Энди у ўзини қушдай енгил ҳис қилди.

      Истироҳат боғи томонга юрди. Бир нафас ёлғиз қолгиси, ўзи билан ўзи суҳбатлашгиси келди. Кекса чинор тагидаги скамейкага ўтирди. Чинорнинг сарғайган барглари “ширт” этиб узилади-да, пирпираб ерга учади. Шапалоқдай барг Алмат аканинг ёнгинасига тушди. У баргни қўлига олди: сап-сариқ. “Ҳаёт қонуни… Шу барг баҳорда тангадай япроқ ёзади. Ўшанда одамнинг дилини яйратади. Энди бўлса… Ҳеч ким эътибор бермайди.

      Балки босиб, эзғилаб ўтади. Инсон ҳаёти ҳам шунга ўхшаш. Умрининг кузи… Уни пайқаганлар бор, пайқамаганлар бор. Қай бири маъқул?”

      Барг бандидан ушлаб, юзига сийпалади. Нигоҳи ҳамон чинор шохларида. Чети йиртилган сап-сариқ барг унинг диққатини тортди. У нима учундир дириллар эди. Қизиқ… Нега титраяпти? Яшаш учун курашиш керак, дегани шуми? Наҳотки? Балки тўғридир? Мен-чи? Бўйин бердимми? Умр кузини эрта тан олдимми? Бўлмаса нега ариза ёздим?

      Алмат аканинг хаёли ҳозиргина район маориф бўлими мудири билан бўлган суҳбатга кўчди. Мудир Алмат аканинг аризасини ўқимади. Бу масалада олдин ҳам бир неча марта келган, ҳар гал “ўйлашиб кўрамиз”, деб қайтариб юборган.

      Мудир Алмат аканинг озғин, ажин босган юзларига, маъюс кўзларига боқди. Бу кўзларда зиғирнинг гулича бўлса-да, сохталик сезмади. Алмат аканинг қайси гапида, қайси ишида ғайритабиийлик кўрган?

      – Хўш, сабаби нима ўзи, домла? Очиғини айтинг-чи? Ёки бирор гап ўтдими? – деди мудир.

      Алмат ака ўтирган жойида бир қўзғалиб қўйди.

      – Нимага ундай дейсиз. Ҳеч гап ўтгани йўқ. Жамоамиз яхши, ҳамма ҳурмат қилади.

      – Шундай бўлса, ишлайвермайсизми? Мактабга сиздай одамнинг бош бўлиб турганига нима етсин. Ўқувчиларгаям, ўқитувчиларгаям, айниқса, ёш муаллимларга СКАЧАТЬ