Амир Алишер. Шуҳрат Сирожиддинов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Амир Алишер - Шуҳрат Сирожиддинов страница 9

Название: Амир Алишер

Автор: Шуҳрат Сирожиддинов

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-3836-3-8

isbn:

СКАЧАТЬ можаролари билан боғлиқдир. Бу хусусда ўз ўрни билан сўз юритамиз. Хондамирнинг ёзишича, Алишер йигитлик даврининг гуллаб-яшнаган чоғларида (шу давр назарда тутилмоқда – Ш.С.) бир неча вақт таркидунё қилиб, дарвишлар макони бўлган Работи Суҳайлда риёзат ва ибодат билан шуғулланди71. Бу маълумот шоирнинг Ҳиротдан чиқиб кетиш арафасидаги кайфият ва руҳиятини янада аниқлаштиради.

Навоийшунослар Хондамир ҳамда Бобурнинг сўзларидан келиб чиқиб, шоир Самарқандга Ҳиротдан жўнаган деб хулоса қилдилар. Бироқ ҳеч ким биз юқорида тилга олган тафсилотни ҳисобга олмади. Тўғри, Е.Э. Бертельс ўзининг “Навоий” монографиясида мазкур масалада аниқ фикр билдирмаган: бир жойда “Алишер 1464 йили Машҳаддан Ҳиротга қайтди. 1466–1467 йили Бадахшонда Навоийнинг дўстлари томонидан кўтарилган қўзғолон Абу Саъид томонидан бостирилгач, у қочиб, Самарқандга кетди”72 деса бошқа бир жойда эса Навоийнинг ўз хотирасида эътироф этган Машҳад сафари сабабига диққатини қаратган шекилли, “у 1467 йили Абу Саъид томонидан Машҳадга сургун қилинди”, деб кўрсатади73. Олим негадир бу икки хил қарашни мантиқан далилламаган.

Тушкун ва хафа ҳолатда Машҳадга кетган шоир Самарқандга кетишдан олдин яна Ҳиротга қайтдимикан? Шундай бўлганда Навоийнинг ва унинг замондошлари асарларида бу ҳақда бир сатр бўлса ҳам маълумот берилган бўларди. Агар Хондамир маълумотига эътибор берилса, у шоирнинг Самарқандга кетишини Ҳиротдан деб эмас, балки Хуросондан деб таъкидлайди. Машҳад Хуросон таркибида бўлганини ҳисобга оладиган бўлсак, Алишер Самарқандга Ҳиротдан эмас, балки Машҳаддан борган дейишга асос бор.

Навоий ва Абу Саъид Мирзо муносабатлари ҳақида

Шу ўринда бу икки шахс орасидаги муносабатларга навоийшунос олимларнинг нотўғри ёндашув, қарашлари ҳақида тўхталмасликнинг иложи йўқ.

Навоий ҳақидаги замонавий адабиётларда Алишер Самарқандга Султон Абу Саъид томонидан сургун қилинган дейилади. Дастлаб шундай фикр В.Бартольд томонидан илгари сурилган ва кейинги навоийшунослар томонидан ривожлантирилган74. В.Бартольд ёзади: “Бобур сўзларига қараганда, Мир Алишер Самарқандга Абу Саъид томонидан қандайдир хато учун сургун этилган. Мир Алишернинг ўзи таҳсил учун борганлигини айтади. У пайтларда таҳсил учун Ҳиротдан Самарқандга бормас эдилар. Демак, унинг Ҳиротдан Самарқандга кетиши сургун сифатида қаралиши лозим”75.

В.Бартольд ўзининг фарази, тахмини ишонарли чиқиши учун баъзи маълумотларни қасддан нотўғри шарҳлаганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Жумладан, у шундай ёзади: “Навоий ҳаётининг бу даврини ёритишда балки унинг гўзал ва фасиҳ тилли, “қалбини асир этган” (кўнглумни басе сайд қилди) шайх Садриддин Ривосий ҳақидаги ҳикояси баъзи аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Унга ҳатто олий даражадаги шахслар ҳам, жумладан, унинг муридига айланиб, дарс олган Бадахшон шоҳи ва ҳатто замон подшоҳи, яъни султон Абу Саъид жазман эдилар… Мир Алишернинг бадахшонликлар билан яқин алоқаси ҳ. 871 (мил. 1466-1467) йил воқеасидан сўнг унинг ҳаётига таъсир қилган бўлиши мумкин. Бунга султоннинг гўзал шайхни унинг дўстларидан рашк қилгани ҳам қўшилган бўлиши мумкин”76. Кейинги сатрда ўз мулоҳазасини янада бўрттиради: “Умрининг охиригача на оиласи ва на СКАЧАТЬ

71

Макорим, 63.

72

Бертельс, 1965, 77.

73

Ўша асар, 99.

74

Қаранг: Бартольд, 223; Бертельс 1965, 77. С.Айний, 284-285. Ойбек, 15-16; Шарафиддинов, 51-52; И.Султон, 157. Ўз пайтида бундай қарашга айрим шарқшунослар қарши чиқишган. Қаранг: Семенов, 241-243. Бироқ В.Бартольд томонидан тарихий-сиёсий фактларнинг Навоий шахсияти атрофида боғланиши шу қадар табиий чиққанки, олимнинг фикрлаш тарзи кейинги навоийшунослик тадқиқотлари ривожига таъсир қилмай қолмади. Шу тариқа навоийшуносликда Алишер Самарқандга сургун қилинган деган асоссиз хулоса маҳкам ўрнашиб қолди.

75

Бартольд, 223-224.

76

Ўша асар, 225.