Амир Алишер. Шуҳрат Сирожиддинов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Амир Алишер - Шуҳрат Сирожиддинов страница 10

Название: Амир Алишер

Автор: Шуҳрат Сирожиддинов

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-3836-3-8

isbn:

СКАЧАТЬ улуғворлигини тарих саҳифаларига нақш этганлар. Шоирлар ва илм аҳлига ҳомийлик қилиш барча султонларга обрў келтирган. Акс ҳолда, шоирларнинг ўткир ҳажвлари султонни етти иқлимга кулгу ҳам қилишга қодир эди. Навоий ўзи эътироф этганча, Ҳиротни тарк этишига “чорасизлик, фалокат, тақдир ва хафагарчилик” сабаб бўлган бўлса, бу унинг ўзигагина маълум бўлган сабабларга кўра рўй берган. Навоий Абу Саъид Мирзо замонида сиёсат билан шуғулланмаган бир шоир эди. Ҳусайн эса Абулқосим Бобур вафотидан сўнг Навоий билан кўришмаган, Навоий эса бу даврда Ҳиротда ҳам Машҳадда юргани каби шоирлар муҳитида, жўшқин ижод билан банд, сиёсатдан анча йироқ шоир сифатида тасаввур уйғотади. Агар Абу Саъиднинг Навоийга Ҳусайн Бойқаро туфайли хусумати бўлганда, унинг ўғли Мирзо Султон Аҳмад Ҳусайн Бойқарога қарши қўшин тортганда Навоийни ўзи билан олиб кетмаган бўларди. Бу ҳақда “Равзат ус-сафо”да қуйидагича маълумот мавжуд: “…то дар ин айёмки, Мирзо Султон Аҳмад бино бар таважжуҳи хоқони мансур (Ҳусайн Бойқаро) ба суби Хуросон аз оби Амуя гузашт Амир Алишер низ ҳамроҳи ўрду равон шуда буд. Баъд аз таҳқиқи хабари воқеаи (яъни фавти) Султон Абу Саъид ва истилои хоқони мансури музаффарливо (яъни Ҳусайн Бойқаро) бар балдаи фохираи Ҳирот, аз амир Ҳожибек рухсат талабида ижозат ҳосил намуда ва рўй ба Ҳирот овард”80. (…Бу ҳаёт шунгача давом этдики, Мирзо Султон Аҳмад Ҳусайн Мирзога қарши Амудан кечиб, Хуросонга юриш қилганда Амир Алишер ҳам унинг ўрдусида эди. Абу Саъид Мирзо ўлими воқеаси ва Ҳусайн Бойқаронинг Ҳиротни эгаллаганлиги ҳақидаги хабар аниқлангандан сўнг Аҳмад Ҳожибекдан рухсат олиб Ҳиротга юзланди.)

      Ушбу маълумот Абу Саъид ва унинг ўғли Навоийдан мутлақо хавфсирамаганини билдиради. Агар султон Навоийнинг Ҳусайн Бойқарога яқин алоқаси борлиги учун душманона кайфиятда бўлганда эди, унда Абулқосим Бобурнинг амирларини ўз хизматига олганини қандай изоҳлаш мумкин? Уларнинг кўпчилиги Ҳусайннинг устозлари ва яқинлари бўлганлар (Худди шундай Султон Ҳусайн Бойқаро ҳам Абу Саъиднинг амирларини ўз хизматига олган). Темурий султонлар наздида кўкалдошлар ва амирлар қайси бир темурий султонга хизмат қилганига қараб эмас, балки умуман, темурийлар сулоласи султонларига яқинликларига қараб қадрланган. Шунинг учун ҳам султонлар ўзгараверсалар-да, кўпчилик амирлар иззат-ҳурматда қолаверганлар. Кўкалдошлар темурийларга яқин кишилар сифатида шу давлат ҳудудида алоҳида эътиборга эга бўлганлар. Темур тузуклари қоидаларига кўра, ғаним тарафидан кимки ўз давлатидан умидини узиб, бир подшоҳ қошига келиб, хизмат қилса, бу подшоҳ уни азиз тутиши, унинг мухолиф подшога вафодорлигини унутиб, мартабасини улуғ қилиши лозим бўлган. Бу жиҳатдан ҳам тадқиқотларда айтилган Абу Саъиднинг Навоийга Ҳусайн билан бирга ўсганлиги учун ёмон муносабатда бўлиши ҳақиқатга тўғри келмайди. Заҳириддин Бобур Навоий сиймосида мудҳиш жиноятчини кўрмагани учун ҳам шоҳнинг бу ишидан таажжубланган. Ачинарлиси шундаки, Е.Бертельс ҳам “Навоий” монографиясида Навоийнинг Самарқандга борганлигини сургун ҳисоблаб, СКАЧАТЬ



<p>80</p>

Равзат ус-сафо,15.