Амир Алишер. Шуҳрат Сирожиддинов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Амир Алишер - Шуҳрат Сирожиддинов страница 1

Название: Амир Алишер

Автор: Шуҳрат Сирожиддинов

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-3836-3-8

isbn:

СКАЧАТЬ ро дўстлик ва ҳамжиҳатликка, эзгу мақсадлар йўлида ҳамкорликка чақириш – мутафаккир ижодининг асосий лейтмотивини ташкил этади. Бу ғоялар, айниқса, Навоий “Хамса”сига киритилган достонлар туркумида бадиий-фалсафий жиҳатдан бениҳоя таъсирчан, бетакрор шеърий пардаларда ифодаланган бўлгани учун ҳам у жаҳон адабиётининг ўзига хос обидаларидан бирига айланди. Унинг қаламига мансуб ғазал ва қасидалар, илмий ва дидактик асарлар асрлар оша бугунги кунларда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмасдан келмоқда. Тўрт девондан иборат “Хазойин ул-маоний” тўплами, форсий девони ва қасидалари, диний-маърифий манзумалари ҳамда тарихий аҳамиятга эга хотира – “ҳолот”лари унинг тенгсиз сўз санъаткори, буюк файласуф ва олимлигини бутун олам тан олди. Унинг асарларида инсон маънавий-ахлоқий камолоти ғояси етакчи ўринни эгаллади. Одамийлик, бағрикенглик, эзгулик Навоий фалсафасининг асосини ташкил этди.

      Алишер Навоийнинг туркий тил мавқеини кўтариш йўлидаги кураши “Муҳокамат ул-луғатайн” асарида ўз аксини топди. Дарҳақиқат, Алишер Навоий тилимизнинг бой имкониятларини кўрсатиб бера олган ва араб ҳамда форс тилларидан ҳеч қайси жиҳатдан кам бўлмаган гўзал ва қудратли тил эканлигини исботлаб берган буюк тилшунос олимдир. Ўша даврларда форс тили поэзия тили, араб тили эса илмий тил деб қабул қилинган эди. Расмий ёзишмалар ҳар иккала тил қоришиғида омихтасидан иборат эди. Туркий тилга эса авом тили сифатида қараш устувор эди. Туркий халқларнинг кўп минг йиллик давлатчилик тажрибаси тарихи ва бой маънавий-адабий мероси мўғул босқинчилиги оқибатида йўқ қилиб юборилганлиги туфайли темурийлар даврида туркий халқларнинг шонли тарихи, тили ва қадриятларини тиклаш жуда қийин кечган. Ҳатто Темур саройида туркий тилнинг давлат тили даражасига олиб чиқиш ишлари охирига етказилмай қолган. Шундай бир шароитда Алишер Навоий ўз олдига турк-ўзбек тили мақомини тиклаш мақсадини қўйди.

      Навоийнинг адабиётшунос сифатидаги тадқиқотлари туркий ва форсий адабиётни ривожлантиришда фавқулодда аҳамиятга эга бўлди. У “Мезон ул-авзон” асарида аруз тизимини тартибга солган бўлса, Шарқ шеъриятининг муаммо, қасида каби ХV асрга келиб деярли унутилаёзган жанрларини тиклашга алоҳида эътибор берди.

      Алишер Навоий фақат шоир эмас эди. У темурийлар давлати тарихида алоҳида ҳурмат билан эсланадиган машҳур давлат арбоби ҳамдир. Навоий бутун онгли ҳаётини туркий халқларнинг нуфузини, миллий ор-номус ва миллий ўзига хослигини қайта тиклашга сарфлаган буюк ватанпарвардир. Навоий туфайли дунё халқлари туркона маданият ва маънавиятга алоҳида эҳтиром кўрсата бошлаганлар. Ҳазрат Навоий ўзининг ҳаётини халқимиз илм-фани ва санъатини ривожлантиришга, юрт равнақи, халқ ва миллатнинг тинч-тотув яшаши ҳамда давлат қудратини мустаҳкамлашга бағишлади. Султон Ҳусайн Бойқаро ул зотни “Мамлакат устуни, давлат таянчи” деб бежиз атамаган. Навоийдаги бағрикенглик, адолатлилик, донолик, сиёсатдонлик ва фуқаролар ғамини ейиш фазилатлари Султонга давлатни адолатли бошқаришда яқиндан ёрдам берган. Шунинг учун ҳам Султон Навоийни дўст сифатида чексиз улуғлади ва қадрлади. Ҳар қандай шароитда ҳам уни ёнидан узоқлаштирмасликка ҳаракат қилди. Уларнинг бирга бўлиши давлатни мустаҳкамлаш, адолат ўрнатиш, ҳар соҳада, тил, маданият, санъат, илм-фан соҳаларини ривожлантириш билан бирга давлатнинг мудофаа қудрати, халқаро обрў-эътиборини оширишга хизмат қилди. Ҳазрат Навоий гарчи ҳаётининг мазмунини ижод қилишда деб билса ҳам, давлат ва халқ манфаатини ўйлаб, халқ осудалиги йўлида Султон ёнида туриб муҳим давлат ишларини бажарди. Навоий Амири кабир – Бош вазир сифатида узоқ йиллар давлат бошқарувининг энг муҳим ва нозик бўғинларида, суд-адлия, ички ишлар, солиқ тизими, ташқи дипломатик алоқалар, ички низолар, чегара муаммолари, умумхалқ йиғинлари ва тадбирларида давлат ва халқ манфаатларини уйғунлаштирди ва ҳимоя қилди. Ҳазрат Навоий давлат хизматини мансаб-обрў учун эмас, балки миллат қадриятларини тиклаш, бутун дунёга тан олдиришдек улкан вазифани амалга ошириш учун бир имконият ва восита деб билди.

      Мазкур китобда Алишер Навоийнинг таржимаи ҳоли энг қадимий, илк манбаларда берилган маълумотлар асосида ёритилди. Муаллифнинг илгари эълон қилинган мавзуга доир тадқиқотларида ХV асрнинг II ярми ХVI асрнинг бошларидан то ХХ асргача яратилган қўлёзма манбаларидаги Алишер Навоийга оид янгидан топилган манба ва маълумотлар илмий таомилга киргизилиб, навоийшуносликка шу кунгача маълум маълумотларнинг асл ҳолати ўрганилган, уларни қиёсий типологик-текстологик таҳлилдан ўтказиш орқали ХХ асргача бўлган даврда яратилган манбалардаги маълумотларнинг илк маълумотлардан тафовут қилиш, фарқ қилиш даражаси аниқланган эди.1

      Навоий даври манбаларидаги маълумотларни қиёсий типологик-текстологик жиҳатдан ўрганиш бир томондан, кейинги давр маълумотларининг бирламчи манбалардаги маълумотларга мослиги ёки аксинча, тўқимасига асосланган томонларини аниқлаб берган бўлса, иккинчи томондан, Навоий ҳаёти ва фаолиятининг ёритилиш даражаси, муаллифларнинг услубий ўзига хосликларини кўрсатиб берди. Худди шу жараёнда илк маълумотларни ХVI–ХIХ асрларда яратилган иккиламчи манбалардаги маълумотлар билан типологик-текстологик жиҳатдан қиёслаб бориш, уларнинг асримизгача ўзгаришга учраб келиш сабаблари ва йўлларини аниқлаб СКАЧАТЬ



<p>1</p>

Қаранг: Сирожиддинов Ш. Алишер Навоий: манбаларнинг қиёсий – топологик, текстологик – таҳлили – Тошкент:»Академнашр». 2011.