Название: Амир Алишер
Автор: Шуҳрат Сирожиддинов
Издательство: Adabiyot
isbn: 978-9943-3836-3-8
isbn:
Амир Алишернинг феъл-атвори ҳақида
Алишер Навоий тарих зарварақларида мангу нақшланишига сабаб бўлган уч асос мавжудлигини яхши биламиз. Бу – унинг беназир (тенгсиз, ўхшаши йўқ) истеъдодидан дарак берувчи буюк асарлари, машҳур давлат арбоби бўлгани ва ниҳоят, уни улуғ пир мақомига кўтарилган хулқ-атворидир.
Навоий замонасида ва кейинги асрларда Алишер Навоий ҳақида маълумот берувчи ёзма манбаларнинг деярли барчасида унинг хулқ-атвори ҳақида махсус тўхтаб ўтилган. Бунда ҳам икки ёндашув кўзга ташланади: биринчисида Амир Алишернинг фазилатларидан ҳикоя қилувчи нақллар орқали инсон камолоти мезонлари тарғиб этилса, иккинчисида ушбу машҳур тарихий шахснинг оддий инсонларга хос хулқ-атворини кўрсатиш устуворлик қилади. Ҳар иккала ёндашув таъсирини XVI–XIX асрларда яратилган барча манбаларда бирдек сезиш мумкин.
Навоийнинг юксак нсоний фазилатлари ва феъл-атвори ҳақида қолдирилган маълумотлар унинг замондошлари Мирхонд, Хондамир, Давлатшоҳ, Зайниддин Восифий ва Заҳириддин Бобур қаламига мансуб.
Давлатшоҳ унинг камолот даражасини шундай тавсиф этади: “Муносиб дўстлари, (баланд) мартабали арбоблар унинг ёқимли суҳбатидан миннатдор ҳамда розидирлар. Унинг ҳимматли мажлисларида қатнашиш фозиллар тилаги, олий даргоҳи фуқаронинг мурожаатгоҳи, дастурхони дарвишлар учун турли нозу неъматларга тўла, эшиги муҳтожларга ҳамма вақт очиқдир… Бу улуғ амирнинг мақбул табиати ва мулойим феъли султон жанобларига яқинлик, мусулмонларнинг муҳим ишларига кафиллик, шариат ва суннат, мулку миллат ишларини равнақ топтириш билан банд бўлса ҳам ҳамиша фазилат орттириш ва илм билан машғулликка мойил”104.
Навоий ҳамиша шариат қонун-қоидалари ва пайғамбар суннатига мувофиқ иш кўрар, давлат ва халқ манфаатини кўзлаб иш тутарди. Ҳар бир ишида адолат нуқтаи назаридан зўравонлик кўрганларнинг муаммоларини ҳал қиларди. “Равзат ус-сафо”да келтиришича, 1470 йилнинг бошларида Султон Ҳусайн Бойқаро Имом Ризо мозорини зиёрат қилиш учун Машҳад шаҳрига борган вақтда Абдулхатиб Ҳиротда қолган девон мушрифи Қутбиддин Товус Симноний устидан подшоҳга шикоятомуз гапларни етказиб, унинг лавозимини эгаллашга эришади. Сўнг хожа Низомиддин Бахтиёр билан тил бириктириб, ҳокимиятни ўз билганларича бошқариб, халққа бениҳоя жабру зулм кўрсата бошлайдилар. Бу эса, ўз навбатида, халқнинг безовталанишига олиб келади. Султон Ҳусайн бундан хабар топган замониёқ Амир Алишерни Ҳиротга жўнатадиСКАЧАТЬ
101
Абдуллаев, 32–35.
102
И.Султон, 174–179.
103
Макорим, 135.
104
Давлатшоҳ Самарқандий, 190.