Название: Амир Алишер
Автор: Шуҳрат Сирожиддинов
Издательство: Adabiyot
isbn: 978-9943-3836-3-8
isbn:
Тўғри, Ҳусайн Бойқаро ҳамиша Абу Саъиднинг ғазабини қўзғатиб юрган. У Абулқосим Бобур вафотидан сўнг ўз давлатини тузиш режасини амалга ошира бошлайди: Марвга чиқиб оз вақт ичида бир қанча ерларни забт этади. Қайнотаси Султон Санжарнинг Марвга ҳоким этиб тайинлангани ҳам уни бу йўлдан қайтара олмайди. Улар ўртасида келишмовчилик бошланади. Шу жараёнда айрим лашкарбошиларининг вафосизлиги туфайли эгаллаган ерларини бой бериб, саҳрою биёбонларда саргардон бўлиб юришига тўғри келган. Аммо у шунда ҳам ўз режаларидан воз кечмайди. Ўз атрофига содиқ жангариларни тўплаб яна катта босқинларни режалаштиради. Ҳусайн Бойқаро 862 йил зулҳижжа ойида (мил.1458 йил 10 октябрь 8 ноябрь) Астрободни Қорақуюнли Жаҳоншоҳ Туркманнинг қариндоши Ҳусайн Саъдлудан тортиб олади ва Султон Абу Саъид Мирзо номига хутба ўқиттириб, танга зарб қилади. Бироқ кейинчалик мустақиллик эълон қилгани учун Султон Абу Саъид Астрободга қўшин тортиб, Ҳусайнни қочишга мажбур қилади. Шундан бери Ҳусайн Хуросоннинг чегаралари яқинларида, Хоразм ерларидан босқинлар уюштириб, катта-кичик қуролли тўқнашувларга сабабчи бўлар ва Абу Саъиднинг ҳаловатини бузиб келарди. Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг мутлақ ҳукмдори бўлмиш тажрибали Султон Абу Саъид учун Ҳусайн катта хавф туғдирмас эди. Унинг давлатига жиддий хавф солаётган мамлакатнинг ғарбида жойлашган қудратли туркманлар салтанати бўлганини унутмаслигимиз керак.
Алишернинг Самарқанддаги ҳаёти ҳақида
«Равзат ус-сафо»да келтирилишича, ҳижрий 869 (мил.1464-1465) йил Аҳмад Ҳожибек Абу Саъид Мирзо фармони билан шаҳзода Султон Аҳмад Мирзонинг оталиғи сифатида Самарқандга йўл олади85. У бунгача Ҳирот ҳокими вазифасида фаолият кўрсатган эди. Алишер Ҳиротда яшаб юрганида Аҳмад Ҳожибек уни ўзига яқин тутган. Чунки у ҳам яхшигина шоир бўлиб Вафоий тахаллуси билан ижод этарди. Навоий у ҳақида “Мажолис ул-нафоис”да ёзади: “… Вафоий тахаллус қилур. Сурати хуш ва сийрати дилкаш, ахлоқи ҳамида ва атвори писандида йигитдур. Хуросонда тарбият топди. Ҳирот дор ус салтанатида ўн йилға яқин ҳукумат қилди. Самарқанд маҳфузасида ҳам муддате ҳоким эрди…”86
Шу воқеадан 1-2 йил ўтиб Алишерни ҳам Самарқандда кўрамиз. Алишернинг яқин дўсти Шайхим бек Суҳайлий ҳам Самарқандда. Хондамир “Макорим ул-ахлоқ”да Навоий тилидан айтишича, Шайхим Суҳайлий Султон Аҳмад Мирзо номига қасида ёзганда уни Алишер таҳрир қилиб берган экан87. Балки Алишер Самарқандга дўсти Шайхим билан бирга келгандир? Чунки СКАЧАТЬ
83
Матлаи саъдайн. 372-373.
84
Мажолис, 336.
85
Равзат ус-сафо, 290.
86
Ўша асар, 402.
87
Макорим, 119.