Название: Амир Алишер
Автор: Шуҳрат Сирожиддинов
Издательство: Adabiyot
isbn: 978-9943-3836-3-8
isbn:
“Равзат ус-сафо” муаллифининг ёзишича, у кўпинча Мовароуннаҳр бошқарувчилари бўлган Амир Дарвиш Муҳаммад Тархон ва Амир Аҳмад Хожибек билан суҳбат қурарди (…гоҳи бо Амир Дарвиш Муҳаммад Тархон ва Амир Аҳмад Ҳожибекки, соҳибихтиёри сари кори Мовароуннаҳр буданд, ихтилот менамуд)93.
“Макорим ул-ахлоқ”да келтирилган “Ҳусайн Бойқаронинг Балх атрофларига бостириб кириш воқеалари баёни”да Алишер Навоий номи икки жойда эслатилади. Биринчисида Султон Аҳмад Ҳусайн Бойқаро ҳужумини дафъ этиш учун Аҳмад Ҳожибек қўмондонлиги остида қўшин юборганда қўмондон қароргоҳида Алишер Навоий ҳам борлигини кўрамиз. Иккинчисида ўша пайтларда Алишер лашкарбоши Султон Ҳасан Арҳангий навкари бўлиб тургани айтилади94.
Айнан шу воқеалар Ҳусайн Бойқаронинг Ҳирот тахтини эгаллаши арафасидаги воқеаларга тааллуқли. Сал ўтмай Хуросон тахтига ўтирган Ҳусайн Бойқаро Султон Аҳмад Мирзога мактуб йўллаб Алишерни Ҳиротга чақириб олади. Бундан маълум бўладики, мадраса таҳсилидан сўнг Алишер Самарқандда кўп яшамаган. Шу нуқтаи назардан унинг Самарқанддаги ҳаётини 1467–1469 йиллар билан чегараласа бўлади.
Алишер Навоий ўзининг Самарқанддаги ҳаёти ҳақида кам маълумот қолдирган бўлса-да, «Мажолис» асаридаги қайдлар асосида унинг Самарқанд адабий муҳитида фаол иштирок этганини билиш мумкин. Хусусан, самарқандлик ижодкорлар билан доимий суҳбатлари, Сафоий, Мавлоно Жавҳарий, Мавлоно Ховарий, Ҳалвоий, Улои Шоший, Мавлоно Юсуфлар билан танишуви, Юсуф Бадеий билан ошно киришиши унинг Самарқанд адабий муҳитида ўзига хос ўрни бўлганини билдиради. Мавлоно Мир Қаршийнинг саҳҳофлик дўконида ўтказиб туриладиган мушоираларда қатнашиб турганлиги95, Мавлоно Риёзий билан шеър устида баҳс юритиши унинг Самарқанд фозиллари билан яқин алоқада бўлганлигини тасдиқлайди. Яна баъзи хотиралар борки, махсус кўрсатилмаган бўлса-да, улар Самарқанддаги даврига тааллуқли, деган фикрдамиз. Масалан, Навоий Мавлоно Риёзий фиқрасида қуйидаги воқеани эслайди: “Бу ғарро матла анингдурким:
Ситораест дури гўши он ҳилол абру,
Зи рўи ҳусн ба хуршед мезанад паҳлу.
Икки мисра орасида рабт жиҳатидан бир “ки” лафзи керак. Фақир дедимки, бу навъ яхшироқ бўлғайки:
Зи рўи ҳусн дури гўши он ҳилолабру
Ситораест ки бо моҳ мезанад паҳлу.
Инсоф юзидин керакки, мусаллам тутса эрди, жадал бунёд қилди, фақир сокит бўлдим. Ўз ёронлари талоштилар ҳам қабул қилмади. Самарқандда фавт бўлди”96.
Навоийнинг ўринли танқидига Риёзийнинг эътироз билдиргани бу воқеа унинг йигитлик СКАЧАТЬ
92
Вақфия, 165.
93
Равзат ус-сафо, 15.
94
Макорим, 97.
95
Мажолис, 328.
96
Ўша асар, 329.