Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи. Тони Шей
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи - Тони Шей страница 7

Название: Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи

Автор: Тони Шей

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-168-9

isbn:

СКАЧАТЬ гуруҳимиз билан ҳар куни тушлик пайти компьютер лабораториясида йиғилар ва навбат билан 976-SEXY рақамига қўнғироқ қилардик. Биз фақат тушлик пайти қўнғироқ қила олардик, чунки фақат шу пайтдагина Гор хоним хонада бўлмас эди. Биз махфий клуб аъзолари эдик ва ушбу лаборатория-тушлик клубининг биринчи қоидаси сиз лаборатория-тушлик клуби ҳақида ҳеч кимга оғиз очмаслигингиз кераклиги эди.

      Биз нима билан шуғулланаётганимизни ҳеч ким билмасди.

      Бир куни тушлик пайти ҳаммамиз йиғилганда Гор хоним хонани тарк этмаганига ҳайрон бўлдик. Балки, охирига етмай қолган иши бордир, деб ўйлаб, у хонадан чиқиб кетишини кутиб, «BBS» билан боғланишда компьютердан фойдаланиб турдик.

      «Ҳой йигитлар! – деди Гор хоним. Ҳаммамиз унга ўгирилдик. – Бирортангиз 976-7399 га телефон қилаётганингиз йўқми? Ҳозиргина телефон ҳисобини олдим ва унда кўрсатилишича, ўтган ойда шу рақамга бизнинг модемдан уч юздан ортиқ қўнғироқ бўлибди. Мен бу рақамга қўнғироқ қилиб кўрдим, лекин жавоб бераётган компьютер эмас».

      Ҳаммамиз бир-биримизга ва кейин Гор хонимга қарадик. Ўшанда барчамиз қаттиқ айбдордай кўринганимиз аниқ, лекин лаборатория-тушлик клубининг биринчи қоидаси ҳаммамизнинг ёдимизда эди. Шунинг учун унга қараб иложи борича айбсизларча елка қисдик.

      «Хатолик бўлса керак, – хулоса қилди Гор хоним. – Мен телефон компаниясига қўнғироқ қиламан ва тўловнинг ҳаммасини олдириб ташлайман. Бунча кўп қўнғироқ бўлиши имконсиз деб ўйлайман». У бизнинг суперинсоний қобилиятимиз ҳақида оз-моз бўлса-да билиб олди.

      Бу лаборатория-тушлик клубимизнинг якуни эди.

Классик иқтисодиёт

      Компьютер лабораториясидаги қилмишларимдан ташқари, юқори синфда имкон қадар кўпроқ қизиқарли нарсалар билан андармон бўлдим. Қанча кўп тажриба йиға олсам, шунча яхши, деган фикр миямни банд қилган эди.

      Хорижий тил дарсларига қатнадим. Улар орасида француз, испан, япон ва ҳатто лотин тили ҳам бор эди. Анъанавий спорт турлари ўрнига қиличбозликни ўрганишга қарор қилдим (гарчи ҳақиқатни айтган бўлсам-да, шикоятга арзирли қисми: қиличбозлик дарслари ҳафтасига фақат бир марта эди). Мусиқий эҳтиёжларни қондириш учун жаз пианино дарсларига ва рассомлик қизиқишимни қондириш учун расм чизиш тўгарагига қатнадим. Шахмат ва электроника клубига қўшилдим, у ерда Морзе кодини ўргандим ва сертификатли радиоалоқа операторига айландим.

      Жамоат хизматига бўлган талабларни қондириш учун маҳаллий театрга кўнгилли бўлиб ишга кирдим, уни жуда катта арвоҳлар уйига айлантиришга ёрдам бердим. Хэллуин байрамидан олдинги ҳафта давомида кўнгилли равишда экскурсияларга йўлбошловчилик қилдим. Ҳар бир ташриф буюрувчи йигирма дақиқалик арвоҳлар уйига саёҳат учун 15 доллардан хайр-эҳсон қилди.

      Менга театр, айниқса, саҳна ортида бўлиш жуда ёқарди. Юқори синфдаги кўплаб чиқишларимиз учун чироқ устаси бўлдим ва ҳатто бир сафар истеъдодлар томошасида дўстим билан саҳнада кўзбойлағичлик чиқишини амалга оширдик. Юқори синфдаги дастлабки маошли ишларимдан бири маҳаллий театрларимиздан бирида прожекторни бошқариш СКАЧАТЬ