Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи. Тони Шей
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи - Тони Шей страница 21

Название: Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи

Автор: Тони Шей

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-168-9

isbn:

СКАЧАТЬ ни, тахминан, бир пайтда тарк этдик ва барчамиз юқоридаги саволга жавоб топишга уринардик. Яқиндагина компанияни «Microsoft» га сотиб, анча пул ишлаб олгандик. Айни пайтда меҳнатимиз самарасини кўришимиз керак эди.

      Аммо кўпимизда саволга жўяли жавоб йўқ эди.

      Болалик хаёлларимни ёдга олдим. Ўшанда Марказий разведка бошқармасида Жеймс Бондга ўхшаш вазифада ишлашни, робот ихтирочиси бўлишни ҳамда пастки қаватида «Taco Bell» ресторани ва кинотеатр бўлган жойда яшашни хоҳлардим.

      Энди жосус ёки робот ихтирочиси бўлишни истамасдим, лекин кинотеатр тепасида яшаш ғояси ҳали ҳам мени ўзига тортарди. Бир куни машинада кетаётганимда тасодифан Сан-Францисконинг қоқ марказида, 1000 Ван-Несс майдонида янги кинотеатр комплекси очилаётганини кўриб қолдим. У ерда жами ўн тўртта турли хил театрлар бўлиб, театрлар тепасида эллик учта янги тураржой бинолари сотувга қўйилиши кутилаётганди. Икки блок нарида «Taco Bell» жойлашганини билган пайтим бу ҳақиқий ишора эканлигини англадим. Бу менинг келажакдаги уйим эди.

      Кўчмас мулк агентликлари ҳақиқатан ҳам бутун квартални эгаллаб олганини ва ушбу жойни яратиш учун иккита бинони бирлаштирганларини билиб олдим. Бу ҳудуд тураржой ва кинотеатрлардан ташқари спорт зали, ресторан учун мўлжалланган майдон ва ҳали ижарага берилмаган савдо мажмуасига ажратилган эди.

      Мен собиқ «LinkExchange» ходимларига бу ер ҳақида гапириб бердим. Университетдаги йилларимни ёдга олдим. Ўша пайтда доим бирга юрадиган, жуда иноқ гуруҳимиз бор эди. Университет ётоқхонасининг катталарникидек кўринишини яратиб, ўз жамоамизни қуришимиз мумкин эди. Бу ўз дунёмизни қуриш учун имконият эди. Жуда зўр имконият.

      Бирин-кетин жамоамиз квартираларга кўчиб ўта бошлади. Альфред мендан икки эшик нарида яшади. Ҳаммамиз кўчиб ўтганимиздан сўнг биргаликда бинодаги квартираларнинг 20 фоизини эгалладик ва уй эгалари ассоциациясида 40 фоиз ўринни банд қилдик. Биз худди монополиянинг шахсий ҳаётдаги версиясини ўйнаётгандек эдик. Дўстингнинг уйига ёки кинотеатрга пижамада боришнинг қанчалик қулайлигини ҳеч нарсага таққослаб бўлмайди.

      Янги уйларга кўчиб ўтишда Альфред иккимиз инвестиция фонди ташкил этишга қарор қилдик. Университетда бир дўстимизнинг хонакилаштирилган қурбақаси бор эди. У бизга фонд ва инкубаторни «Venture Frogs»8 деб номлашни таклиф қилди.

      Албатта, биз шундай қилдик.

      «LinkExchange» нинг собиқ ходимларидан 27 миллион доллар тўпладик ва турли компаниялар билан учрашишни бошладик. Бир хоналик квартираларимиздан бирини офисга айлантиришга ва у ерга бир нечта компьютер ва телефон ўрнатишга қарор қилдик.

      Бир куни Ник Свинмурн исмли йигитдан овозли почта хабари олдим. У яқинда «shoesite.com» веб-сайтини ишга туширган экан. Унинг ғояси пойабзаллар «Amazon» ини барпо этиш ва интернетда дунёдаги энг катта пойабзал дўконини яратиш эди.

      Бу менга иш чиқмайдиган интернет ғояларидан биридай кўринди. Бошқа компаниялар уй ҳайвонлари учун озиқ-овқат ва мебелларни интернет орқали сот СКАЧАТЬ