Название: Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи
Автор: Тони Шей
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-168-9
isbn:
Хонадаги ҳар бир кўз менга тикилиб турган бир пайтда мен ўз йўлим қаердан бошланганини аниқлашга тиришардим. Хаёлимда жавобни излаб, вақт бўйлаб ортга саёҳат қилардим. Бутун ҳаётим кўз олдимда намоён бўлаётган эди. Мен унга аниқлик киритиш билан банд эдим ва бу ишни айни дамда хонадагиларнинг ҳиссиётлари энергияси тарқалишидан аввал вақт ҳаракатсиз турган пайтда қилишим кераклигини билардим. Лекин нима учунлигини билмас эдим. Мен шунчаки ўз йўлим қаердан бошланганини аниқлашим зарурлигини билардим.
Шундан сўнг шундоққина хаёлотдан реалликка қайтишдан ва вақт ҳаракатга келишидан аввал мен уни аниқладим.
Менинг йўлим чувалчанг фермасидан бошланган эди.
1-ҚИСМ: ФОЙДА
1. ФОЙДА ИЗЛАБ
Бошида сени менсимайдилар, кейин сенинг устингдан куладилар, кейин сен билан курашадилар, сўнг сен ғалаба қозонасан.
Ишончим комилки, тўққиз ёшимда Ганди менинг ким бўлганимни билмас эди. Мен ҳам унинг ким эканлиги ҳақида бирор тушунчага эга эмасдим. Лекин Ганди менинг қарашларим, чувалчанг кўпайтириб, уларни катта ҳажмда сотиб, кўп пул ишлаш ҳақидаги болалик орзуларимни билганида эди, балки юқоридаги гапни айтиб, дунёдаги илғор чувалчанг сотувчи бўлишга мени илҳомлантирган бўлар эди.
Афсуски, Ганди ўзининг доно маслаҳати ва донишмандлигини таклиф қилгани уйимиз олдида тўхтаб ўтмади. Туғилган кунимда ота-онамга уйимиздан бир соатлик йўл шимолга – Сономага олиб боришларини хоҳлашимни айтдим. Ўша пайтда у ер мамлакатнинг биринчи даражали чувалчанг етиштирувчи ҳудуди эди. Мен уларнинг энг катта рақобатчисига айланишимни ҳали билишмасди.
Ота-онам ичида камида юзта чувалчанг бўлган бир қути лойга 33 доллару 45 цент тўлади. Бир китобда агар чувалчангни иккига бўлиб ташласа, иккала қисми ҳам алоҳида яшаб кетиши ҳақида ўқиганман. Бу жуда ажойиб ғоя, лекин жуда кўп меҳнат талаб қиладигандай туйилди. Шунинг учун мен бунинг ўрнига яхшироқ ғоя ўйлаб топдим: Ҳовлида тагида тўр қафас бўлган қумли ўйингоҳга ўхшаш чувалчанг қутиси қуришга қарор қилдим. Қум ўрнига уни лой билан тўлдирдим ва эркин ўрмалаши, митти чувалчангларни дунёга келтириши учун юздан зиёд чувалчангни сочиб юбордим.
Ҳар куни бир нечта хом тухум сариғини олиб, чувалчанг фермаси устига ташлардим. Бу иш чувалчангларни тезроқ урчитишига ишончим комил эди. Чунки баъзи профессионал атлетлар нонуштага хом тухум ютиши ҳақида эшитган эдим. Чувалчанг сотиш мен орзу қилгандай бойлик келтирмаслигига ота-онамнинг ишончи комил эди, шундай бўлса ҳам, улар менга чувалчангларни ҳар куни хом тухум сариғи билан боқишимга рухсат берди. Менимча, улар тухум сариғида холестерин миқдори кўп бўлгани учунгина бунга рухсат берган. Агар чувалчанглар тухум сариғини еяётган бўлса, бу укаларим ва менинг холестерин миқдори оз бўлган тухумнинг фақат оқини истеъмол қилаётганимизни СКАЧАТЬ