Название: Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи
Автор: Тони Шей
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-168-9
isbn:
Мен китоб жавонидан илгари Густавдан қарзга олган ва қайтариб бермаган китобни қўлга олдим ва китобдаги компаниялардан бирортаси расмли тўғноғичлар таклиф қиляптими ёки йўқ, текшириб кўрдим. Бирорта таклиф йўқ эди.
Ҳаяжонланиб, китоб ноширига хат ёздим. Тўғноғич тайёрлаш бизнеси билан шуғулланаётганимни ва китобнинг келгуси йилги нашрига бу ҳақда қайд этишларини сўрадим. Қонуний бизнес юритаётганимни янада ишончлироқ кўрсатиш учун манзилимнинг бир қисми сифатида «БУТБ бўлими» деб қўшиб қўйдим. БУТБ «БОЛАЛАР УЧУН ТЕКИН БУЮМЛАР» жумласи менинг махфий кодим эди. Болалар учун таклифим шундай эдики, улар менга расм, МКШК ва 1 доллар жўнатишлари керак эди. Мен уни тўғноғичга айлантириб МКШКда қайтариб жўнатар эдим. Менинг даромадим битта буюртмадан 75 центни ташкил қилади.
Икки ой ўтгач, нашриётдан хат олдим. Улар менинг таклифимни китобнинг кейинги нашрига киритиш учун танланганини айтишди. Ота-онамга 50 долларлик тўғноғич ясайдиган мосламага буюртма беришим ва қўшимча қисмлар учун яна 50 доллар сарфлашим кераклигини айтдим. Лекин биринчи юзта буюртмадан кейин пулни қайтариб беришимни ҳам қўшиб қўйдим.
Ота-онам юзта буюртма олишимга ишонди, деб ўйламайман. Улар аввал ҳам менинг «The Gobbler» нинг юзта нусхасидан қанча фойда олишим ёки юзта табрикномани тарқатиб, қанча ишлашим ҳақидаги гапларимни эшитган эди. Улар тўғноғич ясайдиган мосламага мактабда олган яхши баҳоларим эвазига буюртма беришимга рухсат беришди.
Икки ойдан сўнг мен китобнинг янги нашрини олдим. Уй манзилимни босма нашрда, ҳақиқий китобда кўриш жуда ёқимли эди. Китобни ота-онамга кўрсатдим ва хавотир билан биринчи буюртма келишини кутдим.
Маҳалламизнинг почта ходими ҳар доим хат етказиш учун битта йўналиш билан юрарди. Бизнинг уйимиз тепаликнинг этагига яқин жойда бўлиб, у ўз йўлини кўчанинг қарама-қарши томонидан бошлар, пастдан юқорига чиқиб, орқага бурилиб, тепадан пастга қайтиб келарди. Шундай қилиб, кўчанинг қарама-қарши томонида почта машинасининг овозини эшитганимда, хат аниқ ўн икки дақиқадан кейин бизнинг уйимизга етказилишини билардим ва уйнинг ташқарисида унинг келишини кутардим. Одатда, бу соат 13:36 атрофида содир бўларди.
Китоб нашр этилганидан икки ҳафта ўтгач, биринчи буюртмамни олдим. Конвертни очдим, ичида француз пуделини ушлаб турган тўқ қизил кўйлакдаги ўн икки яшар қизалоқнинг сурати бор эди. Энг муҳими, ичида доллар банкнотаси бор эди. Мен расман бизнесда эдим! Фотосуратни тўғноғичга айлантириб манзил кўрсатилган штампланган конвертда қайтариб жўнатдим. Ўша куни кечқурун бу ҳақда ота-онамга айтдим. Менимча, улар ҳеч бўлмаса битта буюртма олганимдан ҳам ҳайрон бўлишди. Мен уларга доллар банкнотасини бердим ва журналимга СКАЧАТЬ