Название: Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи
Автор: Тони Шей
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-168-9
isbn:
Мен баъзан ҳақиқатнинг ўзи етарли эмаслиги ва ҳақиқатни кўрсатиб бериш ҳам ҳақиқатнинг ўзичалик муҳим эканлигини англаган ҳолда у ердан чиқиб кетдим. Ажабланарлиси шундаки, мактабимиз шиори Жон Китснинг «Юнон кўзасидаги Оде» шеърига асосланган «Ҳақиқат гўзалликда, гўзаллик ҳақиқатда» эди.
Ўша куни ўзимни жуда гўзал ҳис қилмадим.
Мактабдаги машғулотлардан ташқари, юқори синфда энг катта эътиборим қандай қилиб кўпроқ пул ишлаш мумкинлигини аниқлашга қаратилган эди. «LucasFilms» учун видеоўйин синовчиси сифатида ёлландим. «Индиана Жонс ва сўнгги салиб юриши» видеоўйинини ўйнаганим учун соатига 6 доллардан тўлашди. Бу жуда ажойиб иш эди, лекин соатига атиги 6 доллар беришарди, шунинг учун кўпроқ маошли иш пайдо бўлганда мен дарҳол уни қабул қилдим.
Юқори синфга ўтмасимдан мен GDI деб номланган компанияда компьютер дастурчиси бўлиб ишладим. Соатига 15 доллар иш ҳақи олардим. Бу юқори синф ўқувчиси учун жуда яхши пул эди. Асосий иш давлат идоралари ва кичик корхоналарга ҳужжатларни қоғозда эмас, балки компьютер орқали тўлдириш имконини берадиган дастурий таъминот яратиш билан боғлиқ эди.
Вақтимни чоғ ўтказиш учун ҳар замонда раҳбарим билан ҳазиллашиб турардим. У кумушранг сочли ва йўғон акцент билан гапирадиган кексароқ француз эди. Чой ичишни яхши кўрарди. Одатда столим ёнидаги микротўлқинли печга стаканда сув қўйиб, печни ёқиб, ўз офисига қайтиб кетарди, чунки сувнинг исишини, тахминан, уч дақиқа кутишни истамасди. Кейинроқ қайтиб келиб, чойини дамларди.
Бир сафар у кетиши биланоқ микротўлқинли печни ўчириб қўйдим. Бир неча дақиқадан кейин раҳбарим қайтиб келганида, сувнинг совуқлигини пайқади, уни ёқишни унутдим, деб ўйлади. У печни яна уч минутга қўйиб, чиқиб кетди.
У кўздан ғойиб бўлиши билан мен яна печни ўчирдим. Иккинчи марта қайтиб келганида у яна сув совуқлигини пайқади ва микротўлқинли печни синдириш керак, деб ғўлдиради. Мен кулиб юбормасликка тиришдим.
У охирги марта сувни иситишга уриниб кўрди, бу сафар ишонч ҳосил қилиш учун микротўлқинли печни беш минутга қўйди ва бироз довдираб, тушкун ҳолатда чиқиб кетди.
Ниҳоят қайтиб келиб, микротўлқинли печь эшигини очди ва «Бу нимаси?» деб бақириб юборди. Кейин кулди. У офис ичи бўйлаб кўз югуртирди ва юзимиздаги айбдорлик ифодасини кўрди, чунки атрофдаги ҳаммамиз ушбу ҳазил иштирокчиси эдик. Стаканни олиб ҳаммага бир неча дақиқа аввал мен тайёрлаб қўйган нарсани кўрсатди. Стаканда муз парчалари бор эди. Офисдаги ҳамма қаҳ-қаҳ уриб кула бошлади. Ўйлашимча, ҳеч биримиз анчадан бери бу қадар СКАЧАТЬ