Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи. Тони Шей
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи - Тони Шей страница 9

Название: Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи

Автор: Тони Шей

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-168-9

isbn:

СКАЧАТЬ қилинган реклама учун «Boys’ life» га тўлаган 800 доллар деярли икки ҳафтага етадиган пул эди, лекин мен уни сармоя сифатида кўрдим. Эълоним нашрда пайдо бўлишига анча вақт кетганлиги сабабли буюртмалар келишни бошлашига бир неча ой керак бўлади, аммо мен сабр қилар ва узоқни кўзлар эдим.

      Ўтаётган вақт мен учун абадиятдай туйилаётган бир пайтда, ниҳоят, почтачи «Boys’ life» нинг рекламам жойлашган сони билан пайдо бўлди. Реклама яхши чиқди ва бир ҳафта ўтиб мен биринчи буюртмани олдим. Бу мен осон ишлаб топган 10 долларлик пулга ўхшаб туйилди ва кейинги буюртмам келишини интизорлик билан кутдим.

      Лекин бу кун умуман келмади.

      Ўша битта буюртма почта орқали буюртма бериладиган фокус бизнесим учун олган ягона буюртма эди. Тўғноғич тайёрлашдаги муваффақиятимдан сўнг мен почта буюртмаларининг мутлақ қиролиман, деб ўйлаган эдим, аммо ўшанда шунчаки омадим келган экан.

      Мен камтарлик борасида қимматли сабоқ олдим. Бироз истеҳзолиси, яқинда юнон тарихи дарсимда «hubris» атамасини ўрганган эдим. У кўплаб юнон қаҳрамонларининг ҳалокатига сабаб бўлган «ўта мағрурлик ҳисси ёки ўзига керагидан ортиқ ишониш» дея таърифланган эди.

      Шунингдек, фермани иш бермайдиган нарсага тикиш ўта оғриқли эканлигини англадим. Бу ҳақида ўйлар эканман, мен шунчаки фермани гаровга қўймаган эдим.

      Саккиз юз доллар аслида йигирма тўртта чувалчанг фермасига тенг эди.

Университет

      Мен Браун, Беркли, Стэнфорд, МТИ (Массачусетс технологиялар институти), Принстон, Корнел, Йел ва Ҳарвард университетларига ҳужжат топширдим. Уларнинг ҳаммасига қабул қилиндим. Биринчи танловим Браун эди, чунки унда реклама йўналиши бор эди. Бу йўналиш бошқа университетлар таклиф қилган мутахассисликларга қараганда бизнес оламига яқинроқдай туйилди.

      Аммо ота-онам Ҳарвардда ўқишимни хоҳлади, чунки у энг обрўлиси эди, айниқса, Осиё жамоатчилигида. Шунинг учун мен ахийри шу ерда ўқийдиган бўлдим.

      Ҳарвардга келганимда биринчи бўлиб сотиб олган нарсам телевизор бўлди. Энди телевизор кўришимга ота-онамнинг ҳафтасига бир соатлик чеклови йўқ эди, шунинг учун эркинликда кунига тўрт соатдан телевизор кўраётган эдим. Мен телевизор кўриш билан машғул бўлганимда, ётоқхонамиздаги баъзи талабалар қизларнинг ваннасидан барча ҳожатхона қоғозларини олиб қўйиш ёки назоратчимизнинг ваннасини иссиқ чойга тўлдириш каби ҳазиллар қилаётганини билиб қолдим. (Назоратчи бундан ҳайратда эмасди).

      Мен жадвалимни шундай тартибга солган эдимки, фақат душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 9:00 дан 13:00 гача дарсларим бор эди. Сешанба ва пайшанба кунлари мутлақо бекорчи эдим. Бу назарий жиҳатдан жуда яхши ғоядай туйилди, лекин тун одами бўлганим учун қирқ саккиз соатлик тартибга ўтиб қолдим – узлуксиз ўттиз икки соат уйғоқ юриб, кейин ўн олти соат ухлайман.

      Дарс кунлари соат саккиздаги уйғоткичнинг овози энг ёқимсиз овоз эди. Овозни ўчириш тугмачасини бир неча марта босардим ва кейин СКАЧАТЬ