МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ. ҲАМЗАТОВ РАСУЛ
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ - ҲАМЗАТОВ РАСУЛ страница 30

Название: МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ

Автор: ҲАМЗАТОВ РАСУЛ

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ Мен кетар эканман, ортга қарадим, яна йўл босиб ортга қарадим, туманлар аро деразамиз токчасидаги чироқ ёғдусига кўзим тушди.

      Шу кичкина деразадан таралган ёғду мамлакатлар оша, йиллар оша менинг йўлимни ёритиб турди. Мен туғилган уйимга қайтиб келгач, шу кичкина деразадан ташқарига қарадим. Кўз олдимда бепоён дунё, ўтган йўлларим, йилларим гавдаланди.

      Ким ёзувчига мавзу беради? Унга бош, кўз, қулоқ, юрак бериш осонроқ. Ёзувчи мавзуни муҳаббат ёки нафратига асосан эмас, таралаётган ифорига қараб танласа, ўз даврининг нафаси уфуриб турган асарни дунёга келтира олмайди. Улар даврнинг эмас, айнан ўша бир куннинг фарзанди бўлади. Тўғрироғи, улар кар келинга ҳам ўхшаб кетади.

      КАР КЕЛИН ҲАҚИДА ҲИКОЯТ. Бир овулда кар қиз бор эди. Бошқа овулдаги йигит бу қизнинг кар эканлигини билмасдан совчи жўнатди. Қизнинг ота-онаси ҳам бу ҳақда айтишмагани учун фотиҳа ўқилди, тўй бошланди. Тўйга кўп меҳмон келди. Келин кўпчилик олдида сир фош бўлишини истамади, дугонасидан ҳар доим ёнида ўтиришини сўради. Дугонаси агар кулгили гап айтилса, кулиш лозим бўлса чап елкасини, борди-ю қайғули гап айтилса, ғамгин тусга кириш лозим бўлса келиннинг ўнг елкасини туртиб қўйишига келишиб олишди. Маълумки, тўйда келиннинг гапириши шарт эмас, агар умуман гапирмаса янада яхши. Шу боис барчаси келишгандай силлиқ кетди. Келин қаерда кулиш керак бўлса жилмайди, қаерда ғамгин қиёфага кириш лозим бўлса қайғули тусга кирди.

      Аммо дугонаси келишилган шартни унутиб қўйди ва чап елкани туртиш керак бўлганда ўнг елкани туртди ёки аксинча. Хуллас, барча ғамга ботганда келин кулиб сукунатни бузди, ҳамманинг кўзи қувончдан ёнганда келин афсус чекиб уҳ тортди.

      Куёв келинга ажабланиб қараб қўя бошлади ва келиннинг эси жойида эмас деган хулосага келди. Ўша заҳоти келинни келган йўли билан изига қайтарди.

      ХУЛЛАС, ҳақиқий ёзувчини кимдир кар келинга ўхшаб чап ёки ўнг елкасидан туртиб туриши шарт эмас. Унга фақат ўз юрагининг оғриғи, ўз юрагининг қувончи қўлига қалам тутқазади. У ўзгалар кулаётгани ва кулаётганларга ўхшаш учун кулмайди ёки атрофдагилари қайғу чекаётгани учун ғамгин қиёфага кирмайди. Ёзувчининг ўзи «тўй»нинг об-ҳавосини белгилаши керак. Яъни ёзувчи, шоир кулганда атрофдагилар ҳам қувончдан яшнаб кетсин, ёки ёзувчи, шоир ғамга ботиб юрагини чангалласа атрофдагилари ҳам ғамдан юрагини чангаллашсин.

      Кимки фикримга қўшилмаса, айтиб туришса ёзиш осон деб ўйласа, мен билан бўлиб ўтган қуйидаги воқеадан ибрат олсин.

      ЭСДАЛИКДАН: Ўшанда мен Хунзах овулидаги бошланғич мактабнинг 2-синфида ўқирдим. Мен билан битта партада рус тили ўқитувчимизнинг мовий кўзли қизи Нина ўтирарди. У менга жуда ёқарди, лекин бу ҳақда унга айтишга сира журъат қилолмасдим. Ниҳоят, мен унга хат ёзмоқчи бўлдим. Аммо бу ишни амалга оширишим осон эмасди. Чунки мен ўша вақтда рус тилини умуман билмасдим. Мен битта танишимдан сўзларимни таржима қилиб беришини сўрадим. Танишим қандайдир нотаниш сўзларни айтиб турди, мен русча ҳарфларда уларни ёзиб олдим. Ўйладимки, мен севги баёни СКАЧАТЬ