Мен Доғистоним ҳақида Непалдаги йигирма иккита шифобахш булоғи бор будда ибодатхонасида ҳам ўйладим. Аммо Непал мисоли сайқалланган олмос, шу боис уни Доғистон билан қиёслай олмайман. Чунки Доғистон олмослари билан эндигина бир неча ойна кесилди.
Мен Доғистоним ҳақида Африкада ҳам ўйладим. У менга чорак қисми қиндан суғурилган ханжарни эслатди. Бошқа мамлакатлар – Канада, Чили, Англия, Испания, Японияда бўлганимда ҳам Доғистоним ҳақида ўйладим, улар ўртасидаги ўхшашлик ва тафовутларни изладим.
Кунлардан бир куни, Хорватия бўйлаб қилган сафарим чоғида Адриатика денгизи соҳилидаги Дубровник шаҳрига бордик ва бу шаҳар мени ҳайратга солди. Бу шаҳардаги уй ва йўлаклар дарадаги қояларни ва тоғ сўқмоқларини эслатарди, ҳар жойда тошли майдончалар бор эди, уйларнинг эшиклари худди ўйилган ғор оғзига ўхшаб кетарди. Ўрта асрларга хос бу уйлар ва ёдгорликлар қаршисида замонавий бинолар қад ростлаганди.
Бутун шаҳар бизнинг Дарбандга ўхшаб тошлар билан ўралганди. Тор йўлакларда деворларни ушлаб, тошли зинапоялардан юрдим. Девор бўйлаб бир хил масофада миноралар қурилганди. Ҳар бир минора тепа қисмида инсон кўзига ўхшаш икки шинак бор эди. Гўё бу миноралар имомнинг муттасил қўриқчилик қиладиган сергак муридларига ўхшарди.
Мен деворга суяниб битта миноранинг шинагидан ичкарига қарамоқчи бўлдим. Йўлакда туристлар тинимсиз қатнашаётгани учун туйнукка яқинлашишга имкон беришмади. Узоқдан шинакларда кўк нарсани кўрдим. Бу кўк нарса туйнук ўлчами бўлиб, катталиги кафтдай келарди.
Бир амаллаб шинакка яқинлашдим, туйнукдан қараб ҳайратланиб қолдим, ташқарида Адриатика денгизи январь қуёши нурларида жилоланарди. Денгиз фақат кўм-кўк эмас, турли рангларда товланарди. Тўлқинлар шовиллаб тош деворга урилар ва яна гумбурлаб орқага қайтарди. Денгизда кемалар сузарди, ҳар бирининг катталиги бизнинг овулимизча келарди.
Мен қанча вақт катта оламни кўриш учун турна қатор туристлар орасида навбатда турдим ва ниҳоят туйнукка яқинлашиб узоқларга қараган пайтимда яна Доғистонимни ўйладим.
Ахир, у ҳам ўз навбатини кутиб турна қаторда турди. Унга ҳам олдида турган бахтиёрнинг баланд елкаси халақит берди. Ва лекин у ўз урф-одатлари, қўшиқлари, маданияти қадриятлари билан кенг оламга йўғрилиб кетди.
Ўтган даврларда турли шоирлар Доғистонни ўзларининг турфа тимсолларига жо этишга ҳаракат қилишди. Маҳмуд ғамга ботиб Доғистон халқларини тоғдаги жилғаларга ўхшатганди. Жилғалар бир-бирлари билан қучоқлашишни исташади-ю ва лекин уларнинг бу орзуси ушалмади. Айтинг, эндиликда Доғистон халқлари СКАЧАТЬ