АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб. РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб - РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ страница 3

Название: АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб

Автор: РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ бўлиб ўтади ва бу жойларда юз берган воқеалар (М.Бахтин таъбирича, хронотоп–вақт ва макон) анча жонли, равшан тасвирланади. Ибн Сино ўзи ёзган, сўнг шогирди Абдувоҳид Жузжоний давом эттирган таржимаи ҳоли (бу нодир ҳужжат илк марта Умар Хайёмнинг замондоши Заҳириддин Байҳақийнинг “Татимма ас-Сивон-ал ҳикма” (Абу Сулаймон Муҳаммад ибн Тохир Сижистонийнинг “Ҳикмат хазинасига қўшимча”) асари таркибида бизгача етиб келган) ва бизнинг азиз устозларимиздан атоқли шарқшунос Абдусодиқ Ирисовнинг “Ҳаким Ибн Сино” китобларида берилган нодир маълумотлардан унумли фойдаланган. “Таржимаи ҳол”да Ҳусайн ўз отаси Абдуллоҳ ҳақида меҳр билан ёзади, ота ўз фарзандининг келажакда даҳо аллома бўлиб етишувини сезган, орзу қилган ва яхши устозлар топиб берган. Заҳириддин Байҳақий асарида Ҳусайн жуда ёшлигидан иззат-ҳурмат топганидан ғурурланиб, касбдошларига эътирози (шу жумладан, Хоразм Маъмун академияси суҳбатларида, тарихчи Ибн Мискавейхни танқид қилгани) айтилган. Феълидаги шу кабилар сабабли ёш аллома ўзига кўп душман орттирган бўлиши мумкин. Абу Али ибн Сино ўз тилидан ёзиб олинган таржимаи ҳолида илк устозларидан фалсафа олими Нотилийни ҳам шу йўсинда тилга олади. Аслида Нотилий ҳам кўп соҳаларда машҳур олим, жуда камтарин бўлган экан. Абдужалол Раҳим романида Ҳусайн маълум даражада идеал қилиб, жуда камтарин қилиб тасвирланади, адиб бундай тасвирлашга ҳам ҳақлидир. Абдужалол Раҳим Ибн Сино ҳақидаги романида у яшаган илмий муҳитни тасвирлайди ва бу ўринлардаги талқинда унинг фалсафий асарларидаги фикрларига таянади.

      Арасту “Поэтика”сида ёзишича, бадиий асарда оддий, жўн одамлар ва дуч келган воқеалар эмас, балки ажойиб-ғаройиб воқеалар ва ажойиб инсонлар тасвирланса китобхонларга кучли таъсир кўрсатади. Шу каби, Абдужалол романида ҳам кўп ўринларда, тарихда бўлганидек, золим мансабдорларнинг нафратга сазовор тубанликлари, қирғин урушлар, табиий офатлар, фидокор табибларнинг буюк ғайрат-шижоати, маҳорати, ёвузлик ва эзгулик тўқнашувлари, табиат гўзалликлари ва жазирама қум кўчкилари билан олишувлар яхши тасвирланади. Асарда севги мавзуи ҳам таъсирли.

      Адиб айтишича, роман ҳали тугалланмаган. Бу эҳтимол, роман-трилогия бўлар.

      Асарнинг ҳозир тугалланган биринчи китобида ҳам минг йил аввалги ватандошларимизнинг моддий ва маънавий ҳаёти, ёвузлик ва эзгулик, тубанлик ва юксаклик тўқнашувлари табиий, ишонарли, сюжет йўллари, шиддатли воқеалар асосида кўрсатилган. Бош қаҳраман атрофидаги персонажлар, Ҳусайн ибн Синодай даҳолар йўлида учраган машаққатлар ҳаётий тасвирланади. Назаримда Миллий Истиқлол даври ўзбек бадиий насри яна бир яхши асар билан бойитилди, дейиш мумкин.

      Маҳкам МАҲМУД,

      ёзувчи, филология фанлари номзоди.

      БИРИНЧИ ҚИСМ

      Ҳижрий 375 йилнинг6 кузи. Тунлар салқин бўлиб қолди. Чўл тарафдан эсган шабада этни жунжиктиради. Бироқ, ҳали қишнинг кийими сандиқлардан олинмаган. Шундай бўлса-да, ҳовлидаги супаларида ётиб юрган СКАЧАТЬ