Мовароуннаҳр ёди ёҳуд султон Қутуз қиссаси. Коллектив авторов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мовароуннаҳр ёди ёҳуд султон Қутуз қиссаси - Коллектив авторов страница 7

СКАЧАТЬ мушт тушириб, даф этди. Болаларнинг бири оёқларини ушлаган кўйи чайланинг четида инграб ётарди. Бири эса қон оқаётган бурнини артар экан, Сайфиддинга қараб ғингшинди. Яна бири лол-мим демай, калтак егани алам қилганидан пусиб, нигоҳлари билан ер чизиб турар эди.

      Монҳ-Орҳил Сайфиддинга қараб:

      – Бери кел, – деди. – Чакки эмассан, қутуз! – дея хохолаб кулди. – Болаларнинг учовига бир ўзинг бас келдинг, яша ўғил бола, қутузсен! – дея Сайфиддинни яна олқишлаган бўлди. – Қутуз не эканин билурмисен? – дея сўради.

      – Билмасмен, – жавоб берди Сайфиддин.

      – Қутуз мўғулийда кимcадин қўрқмайдиғон жангари, қопоғон ит, демакдур. Эшитинглар, – дея болаларга юзланди у, – энди анинг исми Қутуздур.

      Орҳил чайладан чиқиб кетди. Дами ичига қайтиб, шаштлари пасайиб қолган болалар эса Сайфиддинни шундан буён Қутуз лақаби ила чақирадиган бўлишди.

      Тонг ёришган чоғ сипоҳи уларнинг ҳар бирини таёқ билан туртиб уйғотди. Чайладан ташқарига олиб чиқилиб, ёш-яланг бошқа асирлар сафига қўшилди. Мўғуллар асирларни мисоли қўй каби ҳайдаб, олисларга олиб кетишди. Шу йўсинда улар икки кун йўл юриб, карвон йўлидаги деворлари нурай бошлаган кўҳна бир кулбага етиб келишди.

      Эртага улар қул бозорига олиб борилади.

      * * *

      Мўғул даштида тонг ёришди. Саҳар чоғи вужудни жунжиктирадиган салқин борган сари пасайиб, чошгоҳдан кун исий бошлайди. Пешин маҳали, куёш тик кўтарилиб, оламни роса иситди.

      Жуфтлашувдан сўнг чиябўри болаларини икки ойдан зиёд қорнида кўтариб юрди. Ниҳоят, у ой-куни яқинлашаётганини фаҳмлаб ўзини авайлаб қолди. Ўзи учун пана жой ахтарди. Чиябўри даштда изғий-изғий чакалакзорга етиб келди. У бир улкан дарахт панасида паноҳ топди. Шу дарахтнинг тагидан ин қазиб, тунни ўтказди. Тонг отгач, инидан ташқарига мўралади. Қорин тўйғизмоқ илинжида чакалакзорда изғий бошлади. Димоғига бир ёқимли ўлжа иси урилди. У шамол олиб келган ҳид манзили томон йўл солди.

      Яқин кунларда шу атрофда ёввойи эчки болалаганди. Эчки боласини ёлғиз қўйиб, қаергадир кетган. Ҳали ваҳшийлик не эканини билмаган норасида улоқча уни онаси қолдирган жойда хавф-хатарлардан бехабар бемалол ётарди. Йўқса омонлик истаб курашмасмиди? Чиябўри аввалига кўзлари қўзмунчоқ, эндигина дунё юзини кўрган жонлиққа қизиқсиниб қараб турди, сўнг пусиб у томон тобора яқинлашди. Ваҳший табиат барчасидан устун – дафъатан ҳамла қилди. Бечора ўлжанинг этларини ғажиб-бурдалаб, ямламай ютди. Шу билан нафси ором топди.

      Худди шу дам асир болаларга чакалакзор атрофида ҳожат чиқармоққа рухсат берилди. Шерикларидан олислаб кетган Сайфиддин иттифоқо чиябўрини кузатиш билан машғул эди. Алқисса, жондорнинг бу атрофда ўзини ҳоким билиб, кўндаланг тушиб ётгани Сайфиддинниннг қахрини келтирди.

      Чиябўри нашъа қилиб керишди ва ҳомуза тортди. Зотан, у атрофда хатар сезмас, унга ҳам аталган тақдирнинг таҳқирли ўйини борлигини ҳали билмас эди. Сайфиддин қўйнига яширган пичоқни олиб, ваҳшийни нишонга олиб отди. Нақ кўксидан СКАЧАТЬ