Мовароуннаҳр ёди ёҳуд султон Қутуз қиссаси. Коллектив авторов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мовароуннаҳр ёди ёҳуд султон Қутуз қиссаси - Коллектив авторов страница 8

СКАЧАТЬ инсон кайфияти тўрт фасл сингари ўзгарувчандир. Хонсултон инсон кайфияти мавсумини фаслларга менгзаганида жуда ҳақ эди. Чиндан тўрт фасл ўз бағрида инсоний кечинмаларни пинҳон этгандек. Чиндан фаслларда инсоннинг турфа кўриниши, турфа кайфияти яшириндек. Баҳордан сўнг ёз, сўнгра куз, куздан сўнг эса қиш келаверади. Фасллар ўрнини фасллар эгаллайди, шу тариқа янги кунга дебоча очилаверади, худди тириклик қисмати инсонни умидсиз умидлардан умидвор этгани каби.

      – Аммо кимсага биргина умиднинг ўзи камлик қилур, ўғлим, мақсадга ўлик умид биланмас, тирик ишонч ҳамда матонат ила эришилур.

      Оғудан ўткирроғи, шамширдан кескирроғи йўқ, дейишди.

      Бу аслида нисбий фикр эди.

      Заҳардан ўткири, қиличдан-да кескири – бу ақлдир, – деди Хонсултон, -чунки оғу ва шамширни ақл ва иқтидор эгалари ўйлаб топмишлар. Инсон боласи умри давомида ўткинчи ташвишлару ожиз ўйлар комида қолиши мумкин. Шунда уни ўша ёвуз ўпқон комидан фақат ўткир ақли ва букилмас иродаси омон олиб чиқа олажакдир.-Хонсултон ўғлининг қўлларидан тутиб, хобгоҳга ўтди.

      Шунда Сайфиддин волидасидан сўради:

      – Бек онам, биз банди тушдикму? Бизни қутқарувчи ҳеч кас топилмасму?

      – Қутулгайсен! Ўғлим, қутулгайсен! Сен бу ерда қолмассен.

      – Сиз-чи?

      – Мени қўябер!

      Сайфиддин чалғиб кетди. Ҳув олисда волидаси худди сароб мисоли кўриниш бериб, сўнгра ғойиб кетди.

      У бироз юргач, яна нарида тўхтади, сўнг пастга эниб, қуёшнинг оташ тафтида сувсизликдан қовжирай бошлаган туронғил ва оқбошга боқди. Бир дам бўлса-да асир эканини унутмоқ истади, аммо бунинг уддасидан чиқа билмади.

      ***

      Саҳар чоғи карвон яна йўлга чиқди. Нортуялар оёқлари остида шиғиллаб оқаётган қум уюрларини босиб, юришда давом этади. Улар саратонда гармселни, қаҳрли қишда эса изғиринни писанд этмайди.

      Карвон издиҳоми орасида Абдулазиз Раҳим ҳам бор. У қароқчилар ҳамласидан қўрқиб, хавотир ичида жонини ҳовучлаб кетарди. Кечаги кун тужжор мўғулий сипоҳлардан асир болаларни арзон нархда улгуржи сотиб олганди. У болаларни Онадўлига олиб боргач, қул бозорида сотмоқни ният қилган.

      Абдулазиз Раҳим соябон аравада бир маромда чайқалиб борар экан, мизғий бошлаганини англамай қолди. Хизматкори Билол ҳожасига яқинроқ бўлиш учун туяни қичади.

      – Абдулазиз Раҳим ҳазратлари.

      У чўчиб уйғонди. Сўнг ўзига келгач, нигоҳларини Билолга қадади.

      – Абдулазиз Раҳим ҳазратлари…

      – Сўйла.

      – Болалардан бирининг ҳоли ёмон. Кўпга бормайдур.

      – Дарди не эмиш?

      – Иситма ичида ёнадур. Дарди не экани кимсага маълум эмас. Болакай на гапира биладур, на гапингизни эшитадур. У бир гунг-соқов бола эмиш.

      – Тўхтат! – Тужжор аравакашга буйруқ берди, хаста болакайнинг ҳолидан хабар олиш ниятида аравадан пастга тушди.

      У кўп раҳмдил инсон эди, қўл остидаги СКАЧАТЬ