Хотира саодати. Тоҳиржон Иминов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Хотира саодати - Тоҳиржон Иминов страница 9

Название: Хотира саодати

Автор: Тоҳиржон Иминов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5223-3-6

isbn:

СКАЧАТЬ ҳар бурчида бор эди.

      Домла почча ҳақидаги битикларимни якунлар эканман, у зотнинг, рус биродарларимизга Қуръони Каримни ўз тилларига ўгиришда берган ёрдамлари ҳақида билганларимни сўзлаб бермоқчиман. Бу борада у зот ўзининг исломни, унинг муқаддас Китобини қанчалар чуқур билиш қобилияти, араб тилининг нозик томонларини ҳис этиш маҳоратини намойиш эта олган.

      Умуман, Руссия давлати мусулмон давлатлари билан узоқ замондан алоқада бўлиб келган. Бу эса ўша давлатлар маданияти, адабиёти, санъатини, айниқса динини чуқур ўрганишни тақозо этган. Шу сабаб рус мутахассислари томонидан Қуръони Каримни русий забонга ўгириш бўйича кўплаб ҳаракатлар бўлган. Биринчи таржима шоҳ Петр I топшириғига асосан қилиниб, 1716 йил босилиб чиққан. Интернет маълумотларига кўра, шу палладан бери бундай таржималар тўлиқ ҳолда 16 марта амалга оширилган. Бу таржималарнинг биринчи тўрттаси француз, биттаси инглиз тилидаги таржимадан ва қолганлари бевосита араб тилидан ўгирилган. Албатта, араб бўлмаган тилдан қилинган таржималар маъно ва мазмун жиҳатдан талабга жавоб бермаган, шу сабаб 1871 йил Д.Н. Богуславский биринчи бор Қуръонни араб тилидан рус тилига ўгирган. Аммо бу таржима бор-йўғи 1995 йилда нашр қилинган.

      Арабчадан русчага ўгирилган ва биринчи бор 1878 йил нашр қилинган Қуръон Г.С. Саблуковга тегишли бўлиб, бу китоб 1991 йилгача яна 4 марта қайта нашр қилинган. Китобнинг катта камчиликлари мавжуд эди. Жумладан, ундаги жуда кўп ноаниқликлар борлиги ва бутпарастлар фразиологиясидан кенг фойдаланилганлиги шулар жумласидан. Бундай камчиликларни академик И.Ю. Крачковский 1951 йилда тайёрлаб бўлган таржимасида ҳисобга олган. Аммо Крачковский шу йили вафот этганлиги сабаб, Қуръонни нашрга тайёрлашни унинг хотини ва шогирдларидан иборат махсус тузилган гуруҳ охирига етказган, бу таржима 1963 йили нашр этилиб, 1998 йилгача яна 5 марта қайта нашр этилган. Ҳозирги кунда рус исломшунослари бу нашрни илмий тадқиқотлар олиб бориш учун барча қилинган таржималар орасида энг қулайи ва мукаммалликка яқини, деб эътироф этадилар. Қуръонни русчага ўгириш тарихида Крачковский таржимаси саккизинчиси эди, бундай ҳаракат яна саккиз маротаба амалга оширилган. Аммо ҳозиргача бирорта таржима мукаммал деб тан олинган эмас. Чунки Ҳаққа интилиш мумкин, аммо унга етишиб бўлмайди. Зеро, Қуръони Карим Оллоҳ каломидир, уни такрорлаш эса фақат у Зот имконида.

      Крачковский таржимасини нашрга тайёрлаш давомида унинг маъноси, мазмуни бўйича гуруҳ олдида кўплаб муаммолар, иккиланишлар пайдо бўлган, саволлар туғилган. Булар асосан араб тилининг ўзига хос хусусиятлари, Қуръоннинг сўз билан ифода қилинмаган яширин ҳолдаги маънолари, Қуръон ёзилган еттинчи асрнинг тил бойлиги масаласидаги ўзига хос хусусиятлари ҳамда унинг ўша даврда яшаган инсонлар учун тушунарли қилиб тайёрланганлигига алоқадор эди. Бу хусусиятларни тушуниб етиш ва имкон қадар тузатиш учун оддий таржимон, исломшунос, ёки академик олимнинг билими етарли эмас эди. Бу борада таржимонларга бевосита СКАЧАТЬ