Хотира саодати. Тоҳиржон Иминов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Хотира саодати - Тоҳиржон Иминов страница 5

Название: Хотира саодати

Автор: Тоҳиржон Иминов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5223-3-6

isbn:

СКАЧАТЬ ибн Эшон Бобохон” номли “Ўзбекистон Миллий Энциклопедия”си томонидан нашр этилган китобида атрофлича фикр билдирган.

      Албатта, Эшон Бобохон ва ўғиллари бошчилигидаги Диний идора олдиларидаги ислом дини ва ислом маданиятини жонлантириш каби ўта мураккаб ва улкан аҳамиятга молик вазифани бажариш борасида республика ҳудудларидаги Тўрахон домладек етук уламои алломаларга таянган бўлиши керак. Зеро, Тўрахон домла 40-50 йилларда камолотга эришган ёшда эдилар. 1943 йилдаёқ Ўрта Осиё ва Қозоғистон Диний бошқармасининг жойларда маслаҳатчилари тайинланган. Андижон вилоятига шу вазифага набираси Абдурашитнинг берган маълумотига кўра, Тўрахон домла таклиф этилган. Бу йўналишда у зот бир мусулмон сифатида ўз салоҳияти, билими ва тажрибасини намойиш этган. Кейин ҳам у зот Диний бошқарма фаолиятининг илғор иштирокчиларидан бўлган. Муфтий ҳазратларини Тўрахон домла фотиҳаларига келишларининг сабаби жамиятнинг пешқадамларидан бири, Бошқарма ишини ташкил этишдек улкан вазифани ҳал қилишда биргаликда ҳаракат қилган ҳамкори, сафдошини хотирлаш, руҳини шод этиш истаги бўлган бўлса ажаб эмас.

      Тўрахон домланинг билим савияси кенг қамровли бўлгани сабабли бутун Фарғона водийсида халқ ичида нафаси ўткир уламо, дин, мафкура, инсонларнинг ўзаро муносабатларга хос мураккаб муаммолар ечимини топиб берувчи “масалачи домла” сифатида донг таратган эди. Шундай ҳал этилган масалалардан бирига гувоҳ бўлганман.

      КАМБАҒАЛНИНГ ТЎЙ ОШИ

      Домла поччанинг икки қиз ва бир ўғли бор эди. Аммо, хонадон юмушлари кўпроқ у зотнинг аёллари ҳамда атроф маҳалла аҳли ва тез-тез келиб турувчи тўрамларга қўл берган муридлар зиммасида эди. Айниқса, аҳли аёли вафотидан кейин, қизлари турмушга узатилиши, ўғли ёш хотини билан кўп қаватли уйга кўчиб кетганлиги сабаб, домла почча умрининг охирги йилларида ёлғиз кун кечирадиган бўлиб қолди.

      Ёз пайти эди. Бир кун дадам эрталаб домла почча узумлари тартибсиз бўлиб кетганини айтиб, уларни хомток қилиб келишни топширди. Бир дўстим билан у зотнинг уйига бориб, одатдагидек дуосини олгач, ишга киришдик. Соат чамаси бирлар эди. Кўча эшикдан уч киши кириб келиб, супада китоб ўқиб ўтирган домла почча ёнига чўкдилар. Меҳмонлар узоқдан келган экан. Айтишларича, улардан бири, касби деҳқон, ўғилли бўлган. Шу сабаб, суннат тўйи қилиб, юртга ош бермоқчи бўлган. У пайтлар тўй ошини пешинга, деҳқонларнинг тушликка чиқишига тайёрлаганлар. Ошга атроф далалар ҳамда корхоналарда ишлаётган, яқин маҳаллалар аҳли айтилар эди. Шу сабаб юз килодан кам бўлмаган миқдорда гуруч дамланар, ош эса ердан кавлаб қилинган ўчоққа ўрнатилган улкан қозонларда тайёрланар эди.

      Тўйга жамоат жам бўлган, “полвонтабоқ” олиш учун майдонга тушишга шай курашчилар аниқланган. Юрт улуғининг дуоси билан ош устига ёпилган мато кўтарилган. Бирдан ҳамма анграйиб қолган. Не кўз билан кўришсинки, дамтовоқлар устида бир бақа чўзилиб ётган эмиш. Жамоа дарҳол иккига бўлинган. Бири ошни ҳалол деган, чунки СКАЧАТЬ