Хотира саодати. Тоҳиржон Иминов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Хотира саодати - Тоҳиржон Иминов страница 7

Название: Хотира саодати

Автор: Тоҳиржон Иминов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5223-3-6

isbn:

СКАЧАТЬ бундай аянчли аҳволи, қолаверса, Ҳамидуллога мактабдаги муносабат қўшилиб, уни ўз отаси таъсиридан узоқлаштириб юборганлиги табиий. Большевикларнинг мақсади, нима қилиб бўлса-да Ҳамидулло каби ёшларда қизиллар маслагини шакллантириш, бу маслак йўлида ҳар қандай ишни қилишга тайёр манқуртларни етиштириш эди. Ўз отасини сотган Павлик Морозовга ўхшаганлар шу сиёсат маҳсули бўлган. Худди шунингдек, Ҳамидулло пешонасига ҳам ўз аждодлари маслагидан четга кетиш, Тўразода бўлишни ор деб билиш битилган экан.

      Ҳамидуллони ўлимига яқин бир неча бор уйлари яқинидан ўтган канал бўйида олдига бир шиша ичимлик қўйилгани ҳолда ёлғиз чўнқайиб ўтирганини кўпчилик гапирганди. Уни кўпроқ шу ҳолда эслайдилар. Ҳақиқатда ҳам у ёлғиз, дўст-биродари йўқ, қариндошлар узоқлашиб кетган эди. Вафот этганидан сўнг ҳам жуда кам одам унга қайғурди. Бу унинг фожиаси эди. Аслида бу унингина эмас, балки уни етиштириб берган тузумнинг фожиасидир. Балки шундай фожиалар сабаб бўлиб ўша тузум патарат топгандир, балки шу сабаб Тўрахон домла жамиятга ўзи каби бир тўразодани етиштириб бера олмагандир. Бу ҳам у зотнинг қайғую алами, битмас армони эди.

      Мен Ҳамидуллони оқлаш ниятидан йироқман. Аммо унинг худбинсифат бўлиб қолиши ва фарзандлик бурчларини етарли уддаламаганида унинг феъл-атворидаги нуқсонлари сабаб бўлган. Уларнинг шаклланишида эса ташқи омиллар, унинг ёшлиги кечган муҳитнинг таъсири кучли бўлганлигини эслатиб ўтмоқчиман, холос. Бу эса ота билан фарзанд ўртасида чуқур жарлик пайдо қилдики, фарзанд бу жарликдан нарига ўтишга ўзида ҳеч имкон топа олмади. Оқибат бундай фарзандни большевиклар мафкураси ҳам инкор этди, ўғил ичкиликка берилди, умрини ёлғизликда якунлади.

      Яна бир фикрим, жамиятнинг покланишида, мамлакатнинг замонавий Ислом маданияти, ахлоқий қадриятлари, мезонлари устувор бўлган жамиятга айланишида халқни ўз ортидан илғор мақсадлар сари етаклаб борувчи, адашганларни тўғри йўлга сола оладиган, маънавият, маърифат, эътиқод ривожи борасида авлодлар ўртасида бир кўприк вазифасини ўтай оладиган инсонлар қатламининг етишиб чиқиши зарурлигини таъкидламоқчиман. Акс ҳолда “маънавий инқироз” белгилари кучаяверади, бу эса охир-оқибат “жамият инқирози”га олиб келиши мумкин. Қачонки халқ Оллоҳ ҳаром қилган жонзот гўштини сотганга, фоҳишаликни “сабаби тирикчилик” деб ўтганга, очиқ равишда лўттибозлик, алдоқчилик қилганга бефарқ қараб турмайди, ўшанда бу халқнинг ахлоқий ва маънвий поклиги таъминланади. Ўшандай салбий ҳолатлар кўриниш берганда “маънавият посбонлари” дарҳол ўз сўзларини айтади, бегона маслакнинг илдиз отмаслиги учун зудлик билан чора кўрилади.

      Тўғри, “маънавият посбонлари”ни қисқа муддатларда шакллантириб бўлмайди. Улар узоқ муддатда халқ орасидан сайқалланиб етишиб чиқади. Бунинг учун эса халқимизда керакли имконият мамлакатимизда эса зарур муҳит мавжуд.

      Яна шуни таъкидламоқчиманки, юксак маънавиятга эга янги қатламни етиштириб бериш, аввало, ўша юқорида СКАЧАТЬ