Ўзим билан ўзим. Аъзам Аҳмад
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзим билан ўзим - Аъзам Аҳмад страница 22

Название: Ўзим билан ўзим

Автор: Аъзам Аҳмад

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-110-5

isbn:

СКАЧАТЬ мени ҳам урарсизлар. Лекин эртага… эртага бошқаттан бошқача гаплашамиз».

      Кейин муросаю мадора бошланди: улар Каримн тинч қўядиган, Карим ҳам Искандарга индамайдиган бўлди (буни Адҳам ўз устига олди). Маъруф Адҳамни қўярда-қўймай ташқарига судради. Улар нимани гаплашишди – буни ҳеч ким билмади. Қайтиб киришганда Маъруф Адҳамнинг елкасидан дўстона қучмоқчи эди, Адҳам унинг қўлини силтаб ташлади. Шунча гап-сўзнинг орасида Адҳам қўлидан ялтироқ эговчани туширмади, пуфлаб-пуфлаб тирноғини тозалайверди.

      Ҳамманилг кўзи, бор ҳайронликнинг сабаби шунда бўлгандек, эговчадан узилмади.

      Хуллас, жанжал босилди. Лекин Каримнинг қўли, Адҳамнинг юраги бақувватлигини ҳамма билди.

      Каримнинг юрагида гап бор эди.

      «Байрон» билан «Чингизхон»нинг кимлигини Карим эртаси куни Адҳамнинг ўзидан билди. «Байрон» – география факультетининг тўртинчи курсидаги Қобил, «Чингизхон» эса унннг жўраси Турмуҳаммад экан. Карим уларни бир марта кўрган: Қобил озғин, оқсоқ бола; силлиқ, чўзинчоқ юзи нимаси биландир чиндан ҳам шоирларга ўхшаб кетади. Турмуҳаммад – қийиқ кўз, мўғулбашара, ҳайбатидан одам ҳуркади. Унинг-ку зўрлигига ишонса бўлади, гавдасининг ўзи кимлигини шундоқ кўрсатиб турибди. Лекин Қобилнинг нимаси одамни чўчитар экан, буни Карим билолмади.

      Адҳам ҳам буни тушунтириб айтмади, Карим ҳам сўрашни ноқулай деб топди. «Лекин, ошнам, бизники ҳам номардлик бўлди, – деди Адҳам, – ном сотдик. Бошқа чора йўқ эди-да».

      Шунда Карим Адҳамни бирдан яхши кўриб кетди, Адҳамнинг нимасидир уни ўзига ром қилиб олди. «Яккама-якка чиққанда, Маъруфни урармидингиз?», деб сўради Карим – шу топда у Адҳамнинг Маъруфга бас келишига ишонарди. Адҳам маъюс илжайиб қўйди. «Ўша ҳўкизни-я! Бир калла урса, қайтиб ўнгланмасам керак, – деди. – Мен нимани номардлик деяпман–кучим етмаслигини билиб туриб, «Байрон» билан «Чингизхон»ни орага солганимни-да. Лекин энди булар билан шунақа гаплашиш ҳам керак».

      Карим айтмаслиги кераклигини яхши билиб турса ҳам, бари унга яқннлашгиси келганиданми ёки кечаги ҳимояси учун ўзича миннатдорчилик билдирмоқчи бўлдими, ишқилиб, Адҳамга кўнглини очди: ҳеч кимга сездирмаган, билдирмаган юрак сирини – Моҳбибини яхши кўришшш тутила-тутила айтиб берди. Адҳам эса у кутганчалик очилиб гаплашмади, фақат: «Ҳа-а», деди-ю, ғалати қараб қўйди.

      Карим сирини бериб қўйганига афсусланди. Афсуслангани заҳоти шу гапларни айтиб Адҳамнинг домига тушганини, нима учундир бундан сўнг унга бўйсуниб юришини ҳис этиб, кўнгли эзилди,

      Адҳам уни ечинтириб қўйган эди. Унинг юраги яланғоч, ҳимоясиз қолган эди.

      Шу воқеага, мана, икки ярим йил бўлди. Ву орада Карим билан Адҳам узоқлашиб ҳам кетишмади, яқин ҳам бўлишмади. Каримнинг Моҳбибига муносабати эса кучайгандан-кучайди, лекин жилла ҳам олдинга силжимади, яъни Карим мундай юрак бетлаб, Моҳбибига дардини ёриб кўрмади. Ўзича севиб, севгисидан изтироб чекиб, азобланиб юраверди. Ҳар эрталаб Моҳбибини СКАЧАТЬ