Ўзим билан ўзим. Аъзам Аҳмад
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзим билан ўзим - Аъзам Аҳмад страница 24

Название: Ўзим билан ўзим

Автор: Аъзам Аҳмад

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-110-5

isbn:

СКАЧАТЬ иложи йўқ эди: «Моҳбиби» деган номнинг ўзи нур ўрнига совуқ бир оғриқ таратаётган ойга ўхшаб қолди – фақат Каримнинг кўнгли эмас, шу торгина ҳужра, ташқаридаги кенг дунё ҳам оғриққа тўлиб кетгандек, гўё ҳаво ҳам томоқни тирмалаб ўтиб, ўпкага санчилар эди.

      Карим ётоққа отланди. Жуда боргиси келди. Ҳужрада ортиқ қололмас эди.

      Кийинаётиб ойнага қаради-ю, дарров кўзини олиб қочди: ойнадан кўримсиз, бешинчи курсдаги ҳасип мўйловли, жингала сочли, етмиш сўмли жез тугма кўйлак, икки юз эллик сўмли жинси шим кийиб юрадиган Ҳайит – қизларнинг «Ҳайит акажон»ига солиштирганда эса жуда хунук, бурунбой бола – ўзи қараган эди.

      Шу Бурҳонларга ўхшаб ҳеч кимни севмай юрса нима қиларди, а? Бу нима азоб!

      Карим тўғри Моҳбибиларнинг хонасига борди. Тақиллатган эди, ҳеч ким очмади. Эшикни итариб кўрса, ичкаридан қулфлоғли экан. Бирдан хаёлига келган мудҳиш, даҳшатли манзарадан ўзи ҳам қўрқиб кетиб, эшикни гурсиллатиб урди. Салдан кейин зшик қия очилди-да, Турсунойнинг чўчиган, уйқуга пишмаганидан ола-кула бўлиб кетган кўзлари кўринди.

      – Э-э, – деди Карим. – Э-э, ухлаб ётувдинглар-ми? Мен…

      Турсуной эшикни қарс уриб ёпиб олди. Карим шундан сўнг ҳам жойидан қимирламай, бир-икки ғўлдиради, ёпиқ эшикка:

      – Кечирасизлар, – деди.

      Лекин кўнглидаги оғриқ бирдан қўйиб юборди:

      «Ухлаб ётишибди ку! Эҳ, мен бўлсам… – деб шодланди у. – Ухлаб ётишибди-я!»

      «Агар эшикни Турсуной эмас, Ҳайит очганда нима қилардим? Нима ҳам дердим?» – сал ўтмай Карим шундай ўйлади. Майкачан, сочлари тўзғиган Ҳайитнинг: «Ҳа, ошна, нимага бизиинг ишимизга тумшуғингизни суқяпсиз?» дегандек қарашини кўз олдига келтирдию ич-ичигача қизариб кетди.

      Даҳлизнинг ўртасида Адҳам унга қараб турган эди.

      Каримнинг кўксида нимадир ғарчча қирқилиб кетгандек бўлди–ихчам-ингичка, Каримдан узун Адҳам жуда ўткир, одам сесканарлик нигоҳини унга санчиб турган эди.

      Карим тўғри унга рўпара юрди.

      Адҳам индамай қўлини чўзди, бошқа бирон жойи қилт этмади. Карим унинг қўлини негадир қаттиқ қисди. Адҳамдан «ҳа» билан «ҳим»га ўхшаган бир товуш чиқди.

      – Шу, –деди Карим унинг қўлини қўйиб юбормай, – ўзим…

      Адҳам қўлини тортди. Жилмайди –лабидан ип қочди. Шу ип Каримпинг бўйнига сиртмок бўлиб тушди.

      – Қани, киринг, – дея Адҳам ортига бурилиб эшикни очди.

      Карим унинг ортидан судралди.

      Адҳам турган хона торгина, икки кишилик, лекин Адҳам комендант билан келишиб, ёлгиз ўзига тўғрилаб олган эди. Хона жуда шинам, девордаги чубуқ тишлаган серсоқол одамнинг расмини айтмаган-да, бошқа биронта ортиқча безак йўқ. Столда очиқ китоб, бир даста қоғоз – усткисининг ярмигача ёзилган.

      Хона рангсиз, хира, қоронғироқ; фақат каравотнинг бош учидаги гулдор сочиқ кўзга яққолроқ ташланади.

      Билинар-билинмас тамаки ҳиди кезадн.

      Карим стол ёнидаги курсига ўтирди, нима дейишини билмай, жим қотди.

      Адҳам СКАЧАТЬ