Ўзим билан ўзим. Аъзам Аҳмад
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзим билан ўзим - Аъзам Аҳмад страница 20

Название: Ўзим билан ўзим

Автор: Аъзам Аҳмад

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-110-5

isbn:

СКАЧАТЬ бошлаш керак-ку. Ҳе йўқ, бе йўқ, бирдан мушт кўтариш ақлга сиғмайди. Спорт кийимида, тайёрланиб, чаққон бўлиб келибди деб ўйлашмасмикин? Майли, зарари йўқ, оёғидаги шиппак буларни менсимаслигини кўрсатади.

      Уларнинг олдига боргач, Ҳамдамов четдаги болага қўл чўзди. Икинчиси билан ҳам кўришиб, учинчиси – боя «қамаб қўймадингиз-ку уни», деб қичқирганига қўл узатган эди, у шошилиб қолдими, негадир ҳадеганда, қўли ёпишиб қолгандек, шимининг киссасидан чиқавермади. Ҳамдамов ҳам қўлини тортмай унга тикилган кўйи тураверди. Ниҳоят бола илтифот билан қўш қўллаб кўришди, қироат билан «Ассало-му алайкум» деб қўйди.

      Жўрттага шундай қилди шайтон!

      Ҳамдамов энди нима дейишини билмай боши ғовлаб турарди. Ўсмир унга чўчинқираб тикиларди. Бошқалар ҳам жим эди.

      Ҳамдамов ўпкасини тўлдириб сигарет тортди, буруқситиб тутун қайтарди: томоғи қичишмаса ҳам йўталиб қўйди.

      – Хўш, – деди у ўсмирга.

      Ўсмир индамай қараб тураверди. Бўйи қарийб баравар экан-да.

      – Мен сенга нима ёмонлик қилдим, – деб Ҳамдамов ўсмирнинг тирсагидан тутди. – Ҳар куни шу ердан ўтаман, эрталаб, кечқурун… Кўрган бўлсанг керак?

      Ўсмирнинг кўзларида истеҳзо чақнаб кетди.

      – Қўлни қўйворинг, қўлни, – деди дағаллик билан.

      Ҳамдамов берухсат иш қилиб танбеҳ эшитган боладай, шоша-пиша қўлини тортди.

      – Ука, – деди, – биронталарингга зарарим тегдими ё хафа қилдимми? Нега унда менга бунақа гапирасан?

      Ўсмир укасининг шикоятини эшитаётгандек, қуш боқиш қилиб қаққайиб турарди.

      Ҳамдамов негадир эзилиб, гапида давом этдш

      – Текканга тегиб, тегмаганга кесак отасан. Ураман, дейсан. Мен сендан катта бўлсам, сен мендан кичик бўлсанг. Мен ҳам сенга тенгқур бўлганимда бошқа гап эди. Ҳозир сендан ўн ёш катта бўлиб қандай ёқалашаман? Одамлар кулмайдими?.. Уят, ука, уят! Ўзингдан каттани ҳурмат қилишинг керак.

      Ҳамдамов қолганларга мурожаат қилди:

      – Тўғрими, йигитлар?

      – Тўғри, – дея илиб кетди «қамаб қўймадингиз-ку» дегани. – Зоир, нега бу акамни ҳурмат қилмайсан?

      Ўсмир тиржайиб қўйди.

      Энди муштлашиб бўлмайди.

      – Нега майнавозчилик қиласан? Мен жиддий гапиряпман, – деди Ҳамдамов.

      – Мен ҳам жиддий айтяпман-да, – дея бидирлади бола. – Ахир, ростдан ҳам, у сизни ҳурмат қилмаяпти-ку. Мен унга одобли бўл, ўзингдан каттага бунақа қилма, деб насиҳат ўқияпман-да.

      Ҳамдамов бу гапларнинг маънисини тушуниб, из-за бўлди, гўё болага эътибор бермагандай, яна ўсмирга ўгирилди.

      – Иккаламиз катта кўчада ёқалашиб юрсак яхшими, ука? Яхши эмас-да. Сенинг оғайниларинг бўлса, менда ҳам бор…

      Нималар деяпти ўзи! Бирга-бир чиқса кучи етмайдими бу тирмизакка!

      Ҳамдамов ноўрин гапирганини англаб, энди нима дейишини билмай, тўхтаб қолди.

      – Менга СКАЧАТЬ