Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 43

Название: Бизким ўзбеклар

Автор: Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-59-860-7

isbn:

СКАЧАТЬ нарсанинг ўз қонунияти бор. Турон ва Туркистон замини азалдан маънавий озиқланган, маданий қатламга эга бўлган. Ўзбек давлатчилигининг тарихий асослари қарор топганига Амир Темур замонасида икки минг йилдан ошган эди. Буюк бобомиз ҳокимиятни бошқарган йилларда сиёсий, иқтисодий, маданий соҳаларда қўлга киритилган ютуқлар диёримизда қадимдан ривожланиб, шаклланиб келган тарихий-маданий анъаналар асосида юзага чиққандир. Амир Темур ўзбек халқининг кўп минг йиллик тарихий равнақида тасодифий шахс эмас, балки қонуний, зарурий сиймодир. Темур ва темурийлар бир неча минг йиллик тарихий тажриба, буюк анъаналар, буткул шаклланган маданий-маънавий жараён ҳосиласидир. Демак, тарихни бугунга қиёс этсак ва хулоса чиқарсак, истиқлолга чиқишимиз ҳам қонуний бир ҳолдир.

      Жаҳон маданий ва маънавий жамоатчилиги ўн тўртинчи асрда Амир Темур тузган давлат ва унинг бутун дунё эътиборини ўзига жалб қилган оламшумул фаолияти, умумбашарият хазинасига қўшган ҳиссаси билан танишар экан, уни ўстирган юртга ва мана шу ҳудудда ундан олдин ўтган буюк алломаларининг ижодий меросини, уларнинг муборак ва табаррук номларини яна ҳам бир бор кашф этиши ва кенг миқёсда ўрганишига замин ва шароит туғилди.

      Амир Темур ва умуман, темурийлар замонида юртимиздан етишиб чиққан кўплаб алломаларнинг номлари, илмий ва ижодий ишлари айни улар ҳокимиятни бошқарган йилларда тўрт иқлимда кенг ва теран танилгани ва ёйилганини биз тарихдан биламиз.

      Мустақиллик шарофати билан ана шу анъана яна изчил йўлга тушди. Истиқлол йилларида ўнлаб буюк аллома, шоиру адибларнинг юбилейлари ўтказилганига, асарлари кенг тарғиб қилинганига шоҳидмиз. Масалан, 1986 йилда Амир Темур таваллудининг 650 йиллигини ўтказишни ҳатто тасаввур қилиш ҳам мумкин эмасди, десак муболаға бўлмайди.

      Амир Темур тарих саҳнасида пайдо бўлиб, ўзини тарбиялаган, ўзига ҳаётбахш маънавий озуқа берган, уни буюк ишларга чорлаган эл-юртининг номига ва маданиятига жаҳон миқёсида катта қизиқиш уйғотганини тарих тасдиқлайди. Бугунги кунда эса Ўзбекистонимизга, халқимизга, бой маданиятимизга жаҳон миқёсида қизиқиш тобора кучайиб бормоқда.

      Анжуманда темуршунослик олдида турган вазифалар ўртага қўйилди. Маълумки, коммунистик мафкура ҳукмрон бўлган совет жамиятида тарих фани ҳам улуғ давлатчилик, улуғ миллатчилик ғояларининг қурбони бўлган эди. Шу сабабли бу даврда собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида яратилган тарихий асарларда Амир Темур шахси ва фаолиятига адолатсизлик билан бир ёқлама баҳо берилди. Бу ғоя ер юзи қуруқлик қисмининг олтидан бир қисмида яшаган икки юз эллик миллион халққа, шу жумладан, ўзбек халқига зўрлаб сингдирилди. Масалан, муқаддас Туркистон калимасини олиб кўрайлик.

      «Туркистон» атамасининг ҳудудий қамрови дунёда энг катта Евросиё материгига боғлиқ, зеро, у мазкур қитъанинг тар-кибий қисмидир. Туркистонни «Ўрта Осиё» дейиш ҳам, «Марказий Осиё» дейиш ҳам нотўғри. «Марказий Осиё» ҳудудан Осиё қитъасининг марказий ҳудуди ҳозирги Мўғулистон ва ҳозирги Шимолий СКАЧАТЬ