Название: Бизким ўзбеклар
Автор: Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-59-860-7
isbn:
Юртимиз сиёсий тутқунликка тушгач, чоризм маъмурияти VIII аср бошларидан амалда бўлган вақф тизимини иложи борича чеклаган бўлса, шўро ҳукумати уни умуман барбод этди. Натижада осори атиқалар доимий моддий таъми-нотсиз қолди, умумий ва жорий таъмирлаб туришлар, қайта тиклашлар тўхтатилди. Минг йиллик моддий-маданий ёдгорликлар қаровсиз қолиб, нурай бошлади. 1917 йилдан то ўттизинчи йилларнинг бошларигача давом этган миллийозодлик учун бўлган жангларда халқимиз қанчалик талафот кўрган бўлса, моддий-маданий ёдгорликларимиз бошига тушган йўқотишлар ҳам бундан кам эмас. Лекин сиёсий жилови Москванинг қўлида бўлган республикамизнинг ўша пайтдаги ҳукумати кураш жараёнларига томошабин бўлиб туришдан нарига ўтолмади. Чунончи, моддий-маданий ёдгорликлар кун сайин нураб бораётганлиги масаласи Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлар Советининг 1931 йилнинг 19 январида бўлиб ўтган йиғилишида кўрилганида вилоятлар ижроия комитетларига тарихий ёдгорликларни таъмир этиш эмас, балки суратга тушириб қўйиш тавсия этилади. Бу тавсия амалда обидалардан воз кечишни буюрарди. Бундай муносабат маънавиятсизликдан бошқа нарса эмас эди.
Ёки бўлмаса, Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия комитетининг 1939 йилнинг 19 мартида қабул қилган 340-қарорида жумладан, бундай дейилган эди:
1. Бухоронинг Қарши, Имом, Самарқанд, Салоҳхона, Шергирон, Мозор дарвозалари ва уларга туташ бўлган девори давлат муҳофазасидан чиқарилиб, шаҳар шўроси ихтиёрига топширилсин.
2. …Тоқи Саррафон (1-гумбаз) давлат муҳофазасидан чиқарилсин.
3. …Кўкалдош мадрасаси давлат муҳофазасидан олиниб, шаҳар шўролари ихтиёрига топширилсин.
4. …Гавқушон мадрасаси… Калобод мадрасаси давлат муҳофазасидан олиниб, шаҳар шўролари ихтиёрига топширилсин.
Бу машъум қарорга 20 йил мобайнида Ўзбекистон оқсоқоли бўлиб турган, Парламент раиси ҳисобланган Йўлдош Охунбобоев имзо чеккан! Марказнинг қўлида қўғирчоқ бўлган бу «раҳбар»нинг битта имзоси бебаҳо ва қайтарилмас осори атиқалар тақдирини ҳал қилган-қўйган, ёдгорликларимиз қисматини манқурт ва келгинди кимсалар раҳбарлик қилаётган шўролар ихтиёрига топширган. Улар эса «тарихий ёдгорлик сифатида аҳамиятини йўқотганлиги учун» деган важ билан, «таъмирлашга маблағ етишмайди» СКАЧАТЬ