Кўҳинур. Аҳрор Аҳмедов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Кўҳинур - Аҳрор Аҳмедов страница 13

Название: Кўҳинур

Автор: Аҳрор Аҳмедов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-59-873-7

isbn:

СКАЧАТЬ хотини Ҳамидабону бегим ўғил фарзанд кўрганини хабар қилди. Ҳамидабону бегим Ҳиндол мирзонинг эроний пирининг қизи бўлиб, Ҳумоюн уни бир йил аввал укасининг қароргоҳида учратиб қолган эди. Эндигина ўн тўртга кирган бу гўзал қизнинг иффати ва хушбичимлиги подшоҳни шу даражада мафтун қилган эдики, кўп ўтмай, унга совчи қўйди. Бироқ Ҳамидабону ўзининг ҳали ёш экани ва ёши улуғ одамга турмушга чиқишни истамаслигини айтиб, совчиларга рад жавобини берди. Бундай журъатли жавоб подшоҳни ҳам лол қолдирди.

      Айтишларича, Ҳамидабонунинг ўзи ёшлигидан яхши таниган, ҳозир энди йигирма иккига тўлган Ҳиндол мирзога кўнгли бор экан. Ҳумоюн эса ўша пайтда ўттиз уч ёшда, яъни қизнинг отаси билан тенг ёшда эди. Узоқ тортишувлардан сўнг Ҳиндолнинг онаси Дилдор Оғача бегимнинг саъй-ҳаракатлари билан тўй бўлиб ўтди.

      Ўғил кўрганидан боши кўкка етган Ҳумоюн ўғлининг исмини Акбар (Буюк) деб аташларини тайинлади. Чунки Лаҳўрдаги мунажжимлар бўлажак ўғил нинг дунёга машҳур киши бўлиб етишишини башорат қилган эдилар. Яхши кунлар бўлганда Ҳумоюн ўғлининг таваллуд айёмини таомилга кўра, навкарлари ва хизматкорлари бошидан қуюқ совғалар сочиш билан нишонлаган бўларди. Бироқ ҳозир унинг ихтиёрида ўша машҳур олмосию тишининг кавагида сақлаб келаётган бир неча Бадахшон лаъли бор эди. У мушкдонини очиб, чинни ликопчаларга тўкди-да ҳамроҳларига узатиб: «Сизларга берадиган суюнчим ҳозирча мана шу мушк. Худо ҳоҳласа, бугун мушкнинг ҳиди ҳавога қандай тарқалса, фарзандимнинг ҳам шуҳрати келажакда бутун дунёга шундай тарқалади», – деди.

      Ҳумоюн Жуун вилоятида тўққиз ой турди. Бу орада у атрофидаги маҳаллий сардорлардан бир нечасини ўзига бўйсундириб, Инд дарёсининг қуйи оқимигача бўлган ҳудудда ўз назоратини ўрнатди. Шу вақт ичида суюкли маликаси Ҳамидабону бегим билан чақалоқ ўғли Акбар отаси ҳузурига келиб қўшилди.

      Синд вилояти султони Ҳумоюннинг бу музофотда туриши ўз мулкига таҳдид солишидан чўчиб, подшоҳ билан унинг хотини ва ўғлига бошпана берган Амаркот вилояти ҳокими ўртасига рахна солиш учун бор кучини ишга солди. Лекин бу ҳаракатлар у кутган натижани бермади. Агар Ҳумоюннинг бекларидан бири фаросатсизлиги туфайли уни кофир, ғайридин деб ҳақоратламаганда Амаркот вилояти ҳокимининг Ҳумоюнга бўлган садоқати аввалгидек, самимийлигича қоларди. Ҳумоюн бу бефаросат бекни тартибга чақириб, бир оз койиб қўйишни ўзига эп кўрмагач, бу таҳқирлашдан дили оғриган ҳоким одамлари билан нарсаларини йиғиштириб, ўз қароргоҳига кетиб қолди.

      Мана шу жиддий вазият ҳукм суриб турган бир пайтда Ҳумоюн қароргоҳига Байрамбек етиб келди. У билан бирга келган Жавҳар Офтобачи ва уларнинг ҳамроҳлари Ҳумоюнга садоқат билан хизмат қилишга қасам ичдилар.

      Эронийлар қавмидан бўлган, яъни шиа мазҳабига мансуб Байрамбек ўз омадини синаб кўриш учун бир неча йил аввал Ҳиндистонга келган эди. Ҳумоюн қўшинидаги хизмати билан у ўзининг нозик дидли киши, жасур жангчи ва садоқатли навкар эканини исботлади. Ҳумоюн Ҳиндистондан қувғин қилинган СКАЧАТЬ