Ражпутларнинг жангга жон-жаҳди билан тайёрланаётганини сезган Бобур ўз аскарларини муқаддас ислом дини йўлида жон беришга ёки ғолиб бўлишга чақирди. Аскарлардаги қўрқув ва шубҳаланиш руҳини енгиш учун ўз эътиқоди йўлида жон бериш инсон учун шарафли иш эканини уқтирди. Шу аснода у май ичадиган тилла ва кумуш косаларни синдириб, май ичишга қарши махсус фармон эълон қилди.
Ғолиблик Бобурга насиб этди. Бобурнинг даҳшатли тўплари ражпутлар қўшинини қириб ташлади. Рана Сангани жанг майдонидан қаттиқ яраланган ҳолда олиб чиқиб кетишди. Унинг ишонган сардорларининг кўпчилиги жангда ҳалок бўлдилар. Кофирларнинг мағлубиятини, ўзининг ғалабасини нишонлаш учун Бобур ўзига «Ғозий», яъни муқаддас жанг ғолиби, деган унвонни олди.
Бобур бўлғуси қудратли империяси пойдеворини мустаҳкамлаш билан банд бўлган бир пайтда ўғли Ҳумоюн ўзига берилган Бадахшон мулкига қайтиб, у ерда маишатга берилди, яъни маъжунхўрликни одат қилди. Бу ҳолатга унинг холаваччаси Муҳаммад Ҳайдар мирзо шундай баҳо беради: »Ҳумоюн билан унинг атрофидаги, у ихлос қўйган қора ниятли хизматкорлари, айниқса, Мавлоно Муҳаммад Паргали ўртасидаги муносабатлар Мирзони ёмон одатларга ружу қўйишига сабаб бўлди. Бу одатлардан бири унинг маъжун ейишга ўрганиши бўлди. Унинг табиатидаги бу иродасизлик кўпгина ғийбат ва мишмишларга асос бўлиб, ҳаётидаги кейинги омадсизликларининг бош сабаби бўлди».
Бироқ Ҳумоюннинг қатъий бир қарорга келиш хусусияти бундан азият чекмаган эди. Бобур Эрон шоҳи Исмоил Сафавийнинг валиаҳди Шоҳ Тахмаспнинг шайбонийлар устидан қозонган ғалабаси ҳақида Ҳумоюнни хабардор қилди ва бу вазиятдан фойдаланиб, темурийларнинг Мовароуннаҳрдаги мулкини қайтариб олишни маслаҳат берди.
Ҳумоюн дарҳол қўшин тўплаб, уни уч йўналишга: Ҳисор, Термиз ва Самарқанд томонга жўнатди. Шайбонийларнинг қаттиқ қаршилигига учрамаганда Ҳумоюн жуда катта мулкни қўлга киритган бўлар эди. Бу орада у отасининг бетоблигидан хабар топиб, дарҳол Агра томон йўл олди. Бу хабарнинг рост ёки ёлғонлигини текшириб кўрмай, бунинг устига, подшоҳ отасининг рухсатини олмасдан Бадахшон бошқарувини укаси Ҳиндолга қолдириб, 1529 йил куз фаслининг бошларида Ҳиндистон сари юзланди.
Уни кўриб ота-онаси беҳад хурсанд бўлди. «Мен эндигина у ҳақда онасига гапириб турган эдимки, Ҳумоюн остонада пайдо бўлди. Қалбимиз қувончга тўлди, кўзларимизга ёш келди» – деб ёзади Бобур. Ҳумоюннинг Ҳиндистонда қолиш истагига жавобан отаси Панипат жангидан сўнг унга ҳадя қилинган Самбал вилоятига бориб яшашни таклиф этди.
Олти ой давомида ўзининг севимли машғулотлари – мунажжимлик, маъжун ва ҳаром-хариш билан машғул бўлган Ҳумоюн бирдан жиддий хасталикка мубтало бўлди. Бу номаълум дард натижасида у бир неча кун ўлим билан олишиб ётди. Бундан хабар топган отаси уни Деҳлига ва у ердан Аграгача кемада олиб келишга буйруқ берди. Хасталикдан мадорсиз ҳолатга тушган шаҳзоданинг пойтахтга келишини кўрган ҳар қандай СКАЧАТЬ