Кўҳинур. Аҳрор Аҳмедов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Кўҳинур - Аҳрор Аҳмедов страница 12

Название: Кўҳинур

Автор: Аҳрор Аҳмедов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-59-873-7

isbn:

СКАЧАТЬ ҳурматли падари бузрукворимнинг насиҳатини асло унут майман. Отам ўлим тўшагида ётганда менга укаларим билан ҳеч қачон жанжаллашмасликни, улар жазога лойиқ айб иш қилганларида ҳам, уларга нисбатан жазо қўлламасликни буюрган. Бу сўзлар менинг қалбимга абадий муҳрланиб қолган».

      Кейинги беш ой ичида Ҳумоюн, Комрон, Аскарий ва Ҳиндол Лаҳўрда тўпланишиб, темурийлар салтанатидан қолган мулкни асраб қолиш ҳақида узоқ ва беҳуда музокаралар олиб бордилар. Ҳар сафар биронбир режа ўртага ташланганда, Комрон мирзо биронбир баҳона билан уни йўққа чиқарар эди.

      Маълум бўлишича, Комрон Лаҳўрга кириб кели-шига бир неча кун қолган Шершоҳ Сур қўшинининг етиб келиши учун вақт ютиш мақсадида шундай йўл тутаётган экан. Панжобнинг улкан ҳудуди ва бойлиги олдида ака-укаларини, сулоласини, мустақил ҳукмдорлигини қурбон қилишга тайёр эди. Агар Панжоб ерлари унга насиб этмаса, у ҳолда Кобулга маҳкам ёпишиб, акаси Ҳумоюннинг бу юртга кириш йўлини тўсиш ниятида эди.

      Ахир подшоҳ сифатида Комронга Кобул мулкини ҳадя этган Ҳумоюн эмасмиди? Агар хоҳласа, уни қайтариб олиши мумкин эди-ку?!

      Ҳумоюн Бадахшонга кетиш фикрини билдирганида Комрон яна унинг йўлини тўсди. Чунки Кобул шаҳри Бадахшон йўлида жойлашган ва Комрон акасининг уни эгаллаб олишидан чўчир эди.

      1540 йил кузнинг бошларида Шершоҳ қўшини Синд дарёсининг ирмоқларидан бўлмиш Беас дарёсини кечиб ўтиб, тез орада Лаҳўрга етиб келиши маълум бўлди. Нима бўлса ҳам, подшоҳнинг дарҳол Лаҳўрдан кетиши зарур эди.

      Ҳумоюн ҳаётида рўй берган омадсизликлардан энг ёмони унинг Панжобни ташлаб чиқиб кетиши бўлди. Синд дарёсининг ғарбий қирғоғидаги Кучоб ирмоғидан ўтишда йўл тик қоялар билан қопланган бир дарани тор йўлак оралаб ўтишга тўғри келди. Унинг ортида йўл айрилади ва шимолий-ғарб томонга йўл олинса, Кобул томонга, жанубий-ғарб томонга юрилса, Синд дарёси томон йўл очилади. Акасининг эртароқ бориб Кобулни эгаллаб олишидан хавфсираган Комрон ундан аввалроқ довoндан ўтиб олиш пайига тушди. Укасининг бундай такаббурлигидан ранжиган Ҳумоюн ўзининг катталигини пеш қилиб йўлга отланди, натижада ака-ука қўшини ўртасида жиддий вазият юзага келди: ўртада қуролли тўқнашув юз беришига оз қолди. Бобур саройида хизматда бўлган мансабдорлардан бири ўртага тушиб, ўртасида воситачилик қилиб Ҳумоюнни Комроннинг қўшини кўплигини Комронни эса, акаси харқалай, унинг ҳукмдори эканини инобатга олишга чақирди. Ниҳоят, Ҳумоюн ўзига бошпана сифатида Синдни танлади.

      Йўллар кесишадиган жойда карвон иккига ажралди. Унинг Аскарий бошқараётган қисми Комронга қўшилишни маъқул кўриб, у томонга йўл олди. Кичик укаси Ҳиндол эса Гужаратни босиб олишга имкон қидириб, Синд вилояти томон йўл олди. Бир неча садоқатли кишиларигина Ҳумоюн атрофига тўпландилар.

      Ҳумоюн ўз яқинлари билан Лаҳўрдан чиқиб кетгач, тўрт йил қувғинликда умр кечирди. Бу вақт ичида улар Синд вилояти ва Ражастон чўлларида дарбадарликда юрдилар. Улар Синд вилояти ҳокими Шоҳ Ҳусайн Арғун саройидан СКАЧАТЬ