Тахтга чиққан пайтида Ҳумоюн ўрта бўйли, келишган жуссали, осиёликларга хос қийиқ кўзли, юзига ярашган чўққи соқолли, хушрўй мўйловли йигит эди. Айтишларича, у жасур ва очиқ кўнгилли, мулойим, зукко, отаси сингари соф қалбли, сезгир, аслзодаларга хос олижаноб фазилатлари билан ажралиб турарди. Унинг бу хислатларини Гвалиор рожасининг оила аъзоларига нисбатан бўлган муомаласида ҳам кўрдик.
Маъжунга мойиллик, маишатпарастлик, қатъиятсизлик каби хислатлар кўпгина ҳукмдорлар фаолиятида кўзга ташланади. Бироқ Ҳумоюнда бу ҳол янада ёрқинроқ кўзга ташланади. Бунинг устига у отаси каби ҳамроҳларини бирон мақсад ёки ҳаракат сари сафарбар этиш, ўз ортидан эргаштириш каби қобилиятдан йироқ эди. Қисқаси, кўпчилик шаҳзодалар каби Ҳумоюнга ҳам янги ҳарбий юришлар билан отаси тайёрлаб қўйган империяни кенгайтириш ўрнига, тайёр давлат тизимини бошқариш насиб қилган эди.
Унинг укаларига бўлган меҳри чексиз эди. Уларга салтанатнинг энг бой ва унумдор ерларини ҳадя қилди: Аскарий мирзога ўзига отаси тортиқ қилган Самбал вилоятини берди, энг кичик укаси Ҳиндол мирзога Ражастоннинг каттагина қисмини берди. Такаббур ва ношукур, ҳаддидан ошган укаси Комрон мирзога ўзининг мулки билан тенг миқдордаги Кобул ва Қандаҳор вилоятларини берибгина қолмай, унинг ҳеч қандай рухсатсиз Лаҳўр ва Панжоб вилоятларини ҳам ўз мулкига қўшиб олишига эътироз билдирмади.
Бундай кўнгилчанлик ҳалокатга элтувчи лоқайдлик ва катта хато бўлган эди. Маълумки, отамерос мулк устидан мустаҳкам бошқарув тизими ўрнатилмагунча, унга даъвогар бўлган шаҳзодалар ҳар қандай қабиҳликдан ва ҳийла-найрангларни ишга солишдан тап тортмайдилар. Бундай ҳолларда «ё тахт, ё ўлим» таомилига кўра иш юритилади. Ўз ҳукмдорлигини мустаҳкамлаб олиш учун Ҳумоюн отамерос тахтга даъвогар бўлиши мумкин бўлган рақиблари, яъни укаларини, таомилга кўра, ё ўлдириши ёки кўзлари-ни кўр қилиши лозим эди. У на у чорани ва на бошқасини кўрмади.
Бу орада Ганг дарёсининг нариги қирғоғидан улкан лашкар пойтахтга таҳдид солиб юра бошлаган эди. Уларнинг сардори Фарид Сурий илгари Биҳар вилояти ҳокимининг қўриқчиси бўлиб, ов пайтида хўжайинига ҳужум қилган шерни бир қилич зарби билан ўлдиргани учун унга «Шерхон» лақаби берилган эди. У 1486 йилда туғилган бўлиб, кейинчалик Бобуршоҳ даргоҳида ҳам хизмат қилган.
Унинг қобилиятидан таъсирланган подшоҳ вазирларига қарата: «Шерхондан доим кўз-қулоқ бўлиб туринглар. У жуда айёр ва унинг пешонасига ҳукмдорлик тамғаси босилган, мен ундан кўра обрўлироқ афғон сардорларини жуда кўп кўрганман, лекин уларнинг ҳеч бири менда бунчалик кучли таассурот қолдирмаган. Мен уни биринчи марта кўргандаёқ сезганман: унинг мақсад ва иштиёқларини назорат СКАЧАТЬ