Название: Танланган асарлар: Қиссалар
Автор: Чингиз Айтматов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-6609-8-4
isbn:
– Ундай дема, – деди Тўтиойга бафуржа сўзлаб. – Агар билсанг, инсон учун толнинг ўзигина эмас, ҳатто унинг кўланкаси ҳам керак. – Мирзақул бу сўзларни айтишга айтди-ю, хаёл суриб, негадир жаҳли чиққандек чайир бўйинлари қизариб кетди. Ниҳоят у, кўпдан бери айтмоқчи бўлиб юрган сўзларини энди юрагига сиғдира олмагандек қизишиб, ўшқира бошлади. – Бир оз хат кечикиб келса, бас, аёлликка бориб, ҳар нарсани ўйлайверар экансизлар-да! Ундан кўра, том тепасидаги жўхори пояларини йиғиштириб олинглар, бўлмаса ёзга етмай чириб қолади! Болаларнинг насибасини қиймоқчимисанлар? Қани, биттанг уларни сут-қатиқсиз қолдириб кўрчи, бошларингни узиб оламан, билиб қўйинглар буни? Якка эмассанлар, бир ишни эплай олмадингларми, қўшнингларни чақиринглар. Иккала хотин бир эркакча йўқмисанлар? Рус келинлари қўлларига милтиқ ушлаб, окопда ётиб, душманга қарши ўқ узишяпти, сенлар бўлсанг уйда ўтириб, хат йўқ деб зорланасанлар!..
Тўтиой бўзарганича жим ўтирарди. Саида эса тилга киргандек кутилмаганда:
– Биз бу ишларни битирамиз, жўхори пояларини ҳам ташиб оламиз, толларни ҳам бутаб қўямиз, – деб юборганини ўзи ҳам сезмай қолди.
Балки Саида ҳозир илтифот билан хизматга тайёр эканлигини билдирмоқчи бўлгандир ёки Мирзақулдан шубҳаланганидан енгилтаклик қилиб гапириб қўйгандир, ҳар қалай, у бу сўзларни чин кўнгилдан чиқариб айтган эди. Яна бир томони: у Мирзақулни бошқа гапга алаҳситмоқчи бўлган бўлса, иккинчидан, гўё бу билан ўзини ҳам, Тўтиойни ҳам хижолатдан қутқармоқчи эди. Мирзақул эса бошқа ҳеч нарса демади-ю, ранглари ўчиб, ғазабга тўлиб, Саидага негадир таажжуб билан тикилиб қаради. Афтидан, Саиданинг фикрига қўшилди шекилли. Сўнгра отига миниб йўлга тушди.
Ўша куни Саида Тўтиойларнинг хўжалик ишларига кўмаклашар экан, бу билан аллақандай гуноҳдан ювилиб, кўпдан бери орзу қилиб кутиб юрган эзгу ниятига эришгандек, ўзини ғоят бахтиёр ҳис этди. Унинг турмушида кўпдан бери бундай қувончли дамлар содир бўлмаган эди. Шу топда Саида ўзини кучига куч қўшилаётгандек сезиб, ҳамма ишни ҳаш-паш дегунча битириб қўйгиси келарди. У ёрдамидан кўра зиёни кўпроқ тегаётган Тўтиойнинг болаларига ҳам ёмон гапирмас, аксинча, тенгқур кишилардек уларга очиқ кўнгил билан қараб, ҳайҳайлашиб, бирга ўйнаб, бирга кулгиси келарди. Аммо Мирзақулнинг ҳалиги сирли қарашлари ёдига тушганда Саиданинг қўли ишга бормай, пешонасидан совуқ тер чиқаётгандек бўларди.
“Мирзақул менга нега бу тахлитда қаради? Бир нарсани фаҳмладими ёки менга шундай туюляптими?”
Шу-шу Саида Мирзақулни кўрди дегунча ваҳимага тушиб, безовталанаверарди. “Исмоил қаерда? Уни қаерга яшириб қўйибсан?” – деб сўраб қолишини кутиб СКАЧАТЬ