Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 25

Название: Танланган асарлар: Қиссалар

Автор: Чингиз Айтматов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6609-8-4

isbn:

СКАЧАТЬ эшикка югуриб чиқар экан, уларнинг нега чақираётганларини сўрамади ҳам. У, Қурмонни кўриши биланоқ юраги така-пука бўлиб, масалага дарҳол тушунган эди. Саида гарчи ўнгида фарёд кўтариб йиғламаётган бўлса ҳам, кўнглида “Айланай Исмоил, энди нима қиламиз?” деб фиғон чекаётган эди. Нариги ёқдан севиниб чопиб келган Ҳасантой, Қурмон оға хат келтирди, деб ўйладими:

      – Исмоилдан хат келди. Саида янга! Суюнчи! – деб қичқирди-ю, ранги бўздек оқариб кетган Саидани кўриши биланоқ овози бўғзида қолди ва елкасини қисиб, бирон айб қилиб қўйган кишидек, четга бориб хомуш бўлиб туриб қолди.

      – Э, шўрлик болам-а! – деди Қурмон оға. Унинг бу сўзи болагами ёки Саидага қарата айтилдими, ким билади дейсиз. Қурмон оға отига қамчи босиб чоптириб кетди.

      Саида қишлоқ Советининг идорасига қандай етиб келганини сезмай қолди. Қўрқувдан баданлари музлаб, қалтираган қўллари билан аранг эшикни очиб кирган эди. Қурмон оға айтгандек, стол ёнида тўппонча таққан, шинелли киши ўтирганини кўрди. Саида ўтирган кишининг юзига қарашга ботина олмай, ундан кўзини олиб, бошини хам қилганча яқинлашиб бораверди. “Исмоилдан энди айрилар эканман!” деган биргина хаёл уни банд этган эди. Бироқ орадан ҳеч қанча вақт ўтмай унинг тасаввурида: “Исмоилни бермайман! Ҳеч кимга бермайман!” деган иккинчи бир кучли хаёл ҳукмронлик қиларди.

      Саида қишлоқ Совети идорасига кириб келганда ҳам ўша хаёл устунлик қилиб: “Исмоилни бермайман! Ҳеч кимга бермайман!” – деб, онт ичгандек қақшаб ичида қайта-қайта такрорлаётган эди.

      – Ўтиринг! – деди НКВД вакили Саидага. Лекин Саида буни эшитмай қолди.

      – Ўтиринг! – деб иккинчи марта айтилганда, Саида кўр кишидек курсининг четини сийпалаб аранг ўтирди.

      НКВД хизматчиси у-бу гапларни бамайлихотир сўраб, уларни қоғозга ёзиб оларкан, бир лаҳза ўзича ўйланиб ўтиргандан кейин, Исмоилнинг фронтга кетиб бораётганда бешотар милтиғи билан эшелондан тушиб қолиб, қочиб кетганини айтди.

      – Эрингиз ҳозир қаерда?

      – Билмайман, менинг ҳеч нарсадан хабарим йўқ, – деб жавоб берди Саида.

      – Сиз, раҳм қилиб, айтмасликка онт ичган бўлсангиз ҳам, у барибир ҳеч ерга қочиб қутула олмайди, охири қўлга тушади. Ундан кўра эрингизга, ўзингизга яхшиликни раво кўрсангиз, очиғини айтинг. Эрингиз ўз ихтиёри билан озодликка чиқсин… Сиз бу ишда бизга ёрдам беринг.

      – Билмайман, менинг ҳеч нарсадан хабарим йўқ! Аскарга олиб кетган ўзларинг, кейин нима бўлди, у ёғи менга қоронғи.

      Вакил қанчалик кўп суриштирмасин, Саида билмайман, деб, ичида эса, “Худо лойиқ кўрган ёримни ўлимга итариб, ўзимга ўзим душманлик қилармидим! Бошимни кесиб ташланглар, ўлимдан қўрқмайман, бироқ ҳеч нарсани айтмайман!” деб ўзини билмасликка солиб, ўжарлик қилиб ўтираверди. Сўроқ тугаб, Саида қўрқувдан дармонсизланиб қолган эди. У йиқилаёзгандек аранг эшикдан чиқиб бораётганида, нариги ёққа отини СКАЧАТЬ