Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 19

Название: Танланган асарлар: Қиссалар

Автор: Чингиз Айтматов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6609-8-4

isbn:

СКАЧАТЬ бир оз бошим оғриб турибди, – деди Саида секингина ва яна шошилинч равишда қўшимча қилди: – Ухладим, шундай узоқ кечада ухламай нима ҳам қилардим? – Саида бу сўзларни айтишга айтди-ю, ўзидан хавфсираб қолди: “Балки, Тўтиой кечаси ташқарига чиққан бўлса, туни билан кир ювиб чиққанимдан хабар топгандир. Ҳозир сўраб қолса, нима дейман?” – Ҳақиқатан ҳам туни билан ухлай олмадим, болам кечаси билан тинмай йиғлаб чиқди, қийналганимча бор, – деди яна Саида сир бой бермай.

      Шундайку-я, дегандек Тўтиой бошини чайқаб қўйди:

      – Сен ҳам менга ўхшаб ёлғиз бошсан! Кампиринг уйдан чиқмайди. Ҳалиям эплаб-сеплаб болангни боқиб турганига шукур қилиш керак, ўз ота-оналаринг бўлса сендан йироқда, йилқи билан овора.

      Тўтиой чурқ этмай, хомуш бўлиб турган Саидага қараб ўйчанлик билан хўрсиниб қўйди. Унинг бундай маъноли қарашларидан хотинларга хос юмшоқ кўнгиллилиги ва ич-ичидан ачинаётганлиги сезилиб турарди. Уч болани боқаман деб эртаю кеч уриниб юрган Тўтиойнинг кўзлари кишига доим ўқрайиб қарарди, ҳозир эса унинг юмшаб, очиқ чеҳра, самимий илтифот билан мулойим термилишлари Саида қалбига илиқлик бахш этган эди. “Чамаси, қиз кезларида Тўтиой жуда гўзал бўлган кўринади. Ҳасантойнинг жавдираган ёқимтой кўзлари ҳам худди ойисиникини эслатарди. Бироқ буни ҳанузгача пайқамай юрган эканман!”, дерди у ичида.

      Тўтиой Саидага қараб афсуслангандек:

      – Хат келмади деб қайғурасан, кўргулигимиз бор экан, пешонада ёзилгани шу бўлса, қўлимиздан нима ҳам келарди! Мен уч етимча билан ўтирсам, сен бўлсанг турмушга чиққанингга ярим йил бўлмай, дунёнинг аччиқ-чучугини бирга тотмадинг… Янги фарзанд дунёга келса-ю отаси уни кўрмаса… Эй, нимасини айтасан… Ҳаммаси ҳам майли-я, икки энлик хат келмаётгани ёмон!.. Буни ўйласам ҳафсалам пир бўлади-ю, қўлим ишга бормай қолади… Мана, қиш ҳам кириб келди, болаларимнинг бўлса кийим-кечаги йўқ – яланғоч, бор ишонганимиз икки қоп жўхори қолди, холос, бу нима бўларди! – Тўтиой тирқираб чиққан кўз ёшларини аччиғлангандек сидириб ташлаб, пақирларини кўтарганича одимлаб кетди.

      Тўтиойнинг ҳеч нарсадан хабари йўқлигидан бир хурсанд бўлиб, бир қўрқиб, Саида нима дейишини билмай, унинг орқасидан ҳангу манг бўлиб қараб қолди. Одамгарчилиги тоғ каби юксак бўлган бу муштдек, озғин аёлнинг инсонга бўлган меҳру муҳаббати, шижоати ва хушфеъллиги Саидани ғоят руҳлантириб юборди, яна бир чеккаси “сенинг тақдиринг ҳам меникига ўхшайди” деб раҳмдиллик қилаётгани уни қандайдир айбдан оқлаётгандек бўлди. Саида қалбини ҳаяжонга солаётган нозик ҳис-туйғуларни баён этишдан ўзини ожиз сезиб: “Мен нима ҳам қилардим, ҳар ким пешонасига ёзилганини кўради. Насиб қилса болаларнинг бахтига оталари қайтиб келар…” дейиш билан чекланди.

      Тўтиойнинг эри Бойдали колхоз тузилгандан бери далада сувчилик қилган. Саида кечқурунлари ишдан қайтиб келаётганда ҳам қўшниси Бойдалининг сув тараб, экин суғориб юргани устидан чиқарди. У, почаларини тиззасидан юқоригача шимариб олиб СКАЧАТЬ