Название: Танланган асарлар: Қиссалар
Автор: Чингиз Айтматов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-6609-8-4
isbn:
Қорли чўққилар ҳам жилар
Биздан айрилиб қолмай!..”
Ўйга чўмиб ўтирган Саида ҳозир ҳамма нарсани унутган эди. Унинг назарида туннелдан анча нарига чўзилиб кетган қозоқ даштларидан тутунини бурқситиб елдек учиб бораётгай поезд вагонлари эшикларига тўпланишиб олган йигитлар тобора ўзларидан узоқлашиб, секин-аста кўздан ғойиб бўлиб бораётган Олатоғга қараб ашула айтиб, қўлларини силтаб хайрлашаётгандек туюлди. Шунда Саида ўзини ҳам поезд билан бирга, худди ёнма-ён югуриб бораётгандек, кейин унга ета олмай орқада қолиб, гандираклаб, симёғочларга суяниб қолгандек ҳис этди. У эмас, балки симёғочларнинг темир қўбиз сингари “бўтадай” бўзлаб ётгани қулоққа чалинарди.
Жумабойнинг ашуласини бутун вужуди билан берилиб тинглаган Саида секин бошини кўтариб, атрофда ўтирган-турганларга бир сидра назар ташлаб чиқди. Гўё овул атрофига аждаҳо келиб қолгану, ўша ерга тўпланишаётган ёшлар ютиб юборгудек наъра тортиб бўкираётган афсонавий аждаҳо билан олишувга шайланаётгандек, халқ билан бирга йиғлагани йиғлаб, кулгани кулиб, бироқ бошга тушганни кўз кўрар, деганларидек, сеники-меники демай, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик билан охирида ўйнаб-кулиб бир-бирларига яхшилик тилаётганликлари Саидага чексиз қувонч бағишлаб, унинг қалбини ҳаяжонлантириб юборди.
Қани энди, қўлидан келса-ю, Саида уларни ўз паноҳига олиб, ўзиёқ душманни тор-мор этиб ташласа. Хаёлида у ҳозир ўрнидан тура солиб: “Эҳ, садағаларинг кетай сиздек болаларни. Эндигина гулдек очилган чоғларингда эл-юртдан ажраб, бўзлаганча бош олиб кетсаларинг! Рухсат беринглар, сизлар учун мен борайин!” – деб ҳаммага ошкора айтишни хаёлидан ўтказарди. Бироқ шу заҳоти, Исмоилга талқон туйиб етказиш зарурлиги эсига тушиб қолди. Унинг хаёли гоҳ Исмоилда, гоҳ уйида, гоҳ ҳарбий хизматга жўнаётган кишиларда яшин тезлигида учиб юрарди.
Йигитлар ташқарига чиққанларида, аравалар атрофига тўпланишиб турган халойиқ ҳам аста-секин чайқалиб қўзғала бошлади.
Бурул соқол, чаноқ суяклари чиққан, қизил юзли йилқичи Парпи йиғин чеккасида отини гижинглатиб:
– Омин! Ота-боболарингнинг арвоҳи қўлласин, ғалаба ёр бўлсин сизларга! – деди. Кейин яна нимадир айтмоқчи бўлди-ю, бироқ чамаси келмай от ёлига энкайиб, туртиб чиққан елкаларини ирғаб-ирғаб, овулдан ташқарига йўртиб кетди. Афтидан, у номуси кучлилик қилиб, кўпчилик ичида кўз ёшини кўрсатмасликка ҳаракат қилди шекилли.
Қий-чув аралаш аравалар узоқлашиб, туман ичида кўринмай қолди. Бироқ музлаб қолган йўлдан кетиб бораётган арава ғилдиракларининг тақир-туқур овози анча вақтгача эшитилиб турди. Аравалар текис йўлга чиқиб олганларидан кейин, жимиб қолган болаларнинг:
“…Юртимдан кетаяпман,
Янгаларим, хайр-хўш!.. ” – деган овозлари яна акс-садо бергандек қулоқлар остида жаранглаб, хотинларнинг кўнглини ўкситиб, чуқур изтиробга солган эди. Барчанинг кўнглида: “Буларнинг қайсиси келиб, қайси бири қоларкин?” – деган хаёл ҳукмрон эди. Саида алам ичида маъюсгина термилиб турган халқни кўриб:
“Эрим СКАЧАТЬ