Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 20

Название: Танланган асарлар: Қиссалар

Автор: Чингиз Айтматов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6609-8-4

isbn:

СКАЧАТЬ четлаб юрганининг боиси ҳам шундан. Бечора чол худди бўйнидан қарзини уза олмай қочиб юргандек, ношуд отининг биқинларига ниқтаб, йўртиб ўтадиган бўлган кундан бошлаб, қишлоқ Советининг раиси Мирзақул иккала хонадондан ҳам тез-тез хабар оладиган бўлиб қолди. Шунинг ўзиёқ Саиданинг кўнглига ғулғула солиб, дилини ғаш қилиб қўйган эди. Балки Мирзақул Исмоилнинг қочиб юрганини сезиб қолгандир. Ундай деса, Мирзақулнинг кўринишидан ҳеч нарса сезилмасди. Шу кунга қадар Исмоилнинг аскардан қочиб яшириниб юрганини овулда бирон кимса сезмаган эди.

      Исмоил жуда эҳтиёткорлик билан иш кўрарди.

      – Саида, замон бошқача, яна оғзи бўшлик қилиб бировга гапириб қўйма. Бошқалар тугул, ҳатто отам тирилиб келса ҳам, нафасингни чиқарма. Тушундингми? – деб доим уқтириб турар эди.

      Мирзақул нари ўтиб, бери қайтганда, гўё иш билан келгандек, бу иккала хонадонга йўл-йўлакай кириб ўтарди. У аввало Тўтиойларникига кириб:

      – Ҳой, Тўтиой! Бормисизлар? – деб қўярди от устида туриб.

      Аскарга кетаётганда Мирзақул тулки телпагини бостириб кийиб олган, қора мўйловли, хушчибим, қувноқ йигитча эди. У билимдонлиги ва ўткир овози билан бутун овулдагиларни ўзига ром қилиб олганди. Бироқ фронтга бориб, бир қўлидан ажраб, ярадор бўлиб қайтгандан бери у бурунгисидек эмасди. Сўзларни кесиб сўзлаб, сал нарсадан жаҳли қўзғарди. У бўронда қўпорилиб, шох-бутоқлари қайрилиб, синиб ётган дарахтдек, бир елкаси бир оз қуйига осилиб, ич-ичига кириб кетган юзлари сарғайиб, чайир бўйинлари темирдек қотиб кетгандек кўринарди. Илгари қўбиз чертиб, куйлаб юрган Мирзақул энди бўш қолган енгини чўнтагига қистириб олиб, соғ қўли билан қўбиз торларини чертаётгандек қизишиб кетганини ўзи ҳам сезмас, қўлини ҳавода ҳаракатлантираркан, хириллаган овози гоҳ ўйга чўмдириб, гоҳ ғазабга тўлгандай кучайиб, фронтда бошидан кечирганларини куйларди.

      Мирзақул Тўтиойнинг ҳовлисига келганда оралиқдаги баланд деворлардан бўй чўзиб, оёқларини узангига тираганича, эшик олдида киши билмас қандайдир иш билаи ғивирлаб юрган Саидага қараб қичқириб қўярди:

      – Саида, жиянча катта бўлиб қолдими? Сақлаб қўйган тамакингдан менга ҳам битта ўраб кел-чи!.. Ишингни кейин битирарсан, қани бу ёққа кел…

      Мирзақул: “Улардан хат оляпсизларми?” деб бир оғиз сўрамади ҳам. Овулда кимга хат келиб, кимга келмаётганини у ҳаммадан бурун биларди. Шу билан бирга, овулга келган хатларни аввало унинг ўзи кўздан кечирарди. Саида бундан хабардор бўлса ҳам, Мирзақулнинг овозини эшитган сари юрак олдириб қўйгандек, бесаранжом бўлаверарди. Мирзақулнинг Исмоилдан хат бормийўқми, деб кўнгил учун бир оғиз сўрамагани Саидани қаттиқ шубҳага солиб қўйганди. Демак, Мирзақул нимадандир ҳадиксираяпти… Ҳайтовур, у бир гапни билади…

      Саида, қуритиб олиб қўйган тамаки япроқларидан уқалаб папирос ўрадида, уни ўтга тутантириб, сир бой бермаслик учун ўзини ўзи дадиллантириб кўрсатгандек Тўтиойларникига олиб чиқди. Мирзақул уни кўриши биланоқ отдан тушиб, чекишга хумори СКАЧАТЬ