Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 12

Название: Танланган асарлар: Қиссалар

Автор: Чингиз Айтматов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6609-8-4

isbn:

СКАЧАТЬ мавзу – қочоқ, унинг аёли ва онаси тақдири мавзусига мурожаат қилган эканман.

      “Юзма-юз” қиссаси “Октябрь” журналида чоп этилди, китобхонлар эътиборига сазовор бўлди, танқид ҳам уни четлаб ўтмади, лекин такрор айтаман, орадан кўп вақт ўтди ва мен яна қиссага қайтишга, ўша кезлар цензура талаблари бўйича воз кечишга мажбур бўлган – асарим тақдирини чигаллаштириши мумкин бўлган айрим боблар, қаҳрамонларимнинг айрим ҳаракатларини қайта тиклашга қарор қилдим.

      Фикримча, ўша замон кишилари фожиасининг бус-бутун теранлигини кўрсатишга энди эришдим, гап шундаки, уруш биз учун нафақат зафарли тарихий воқелик, балки у алоҳида олинган ҳар бир инсон учун ҳам оғир синов бўлди. Ҳозир биз куйиб-пишаётганимиз ҳақиқатлар, уруш ўз ҳолича мудҳиш ҳалокат манбаи, ҳар қандай ҳолда ҳам, ҳатто ғолиб томонга ҳам улкан фалокат ва сон-саноқсиз қурбонлар келтирувчи офат эканлиги ўша йиллардаёқ англанган эди. Ўшандаёқ алоҳида шахс, якка инсон билан жамоавий бурч, хусусан, ҳарбий бурч ўртасида зиддият юз кўрсатган эди.

      Аввалги таҳрирда бу зиддият бирмунча четлаб ўтилган, бунда биз бир пайтлар синфий кураш омили деб ўйлаганимиз қулоқлаштириш мавзуси муайян роль ўйнаган эди. Қулоқлаштириш, чиндан ҳам синфий кураш бўлиб, бу кураш соғлом кучлар, меҳнаткаш деҳқонларга қарши қаратилган бўлиб, бунинг устига у неча-неча деҳқонлар авлоди томонидан тарбия топган меҳнаткаш деҳқон психологиясига қарши қаттол кураш эди. Худди ана шу зиддият, ушбу тўқнашув, ушбу қарама-қаршилик менинг қочоқ қаҳрамоним тақдирига таъсир ўтказади. Ижтимоий нуқтаи назардан, халқона ахлоқ нуқтаи назаридан бу нималарни англатишини китобхонга уқтиришга уриндим, лекин бир пайтнинг ўзида мен бу одам ва унинг оиласи, ушбу зиддиятдан беҳуда бўйин товлашга, шахс ва бурч орасидаги ечимсиз баҳсдан қочишга уринган одамлар фожиасини кўрсатишни ният қилдим.

      Фикримча, мен қай бир даражада қиссам тўкис ҳолда ёзилиши керак бўлган дастлабки ниятни, ҳар қалай, яна таъкидлайманки, кўп йиллар ўтган эса-да, қайта тиклашга эришдим. Дарвоқе, менинг қаҳрамонларим тушган ҳаётий коллизия, кейинчалик, аниғи, салкам икки ўн йилдан сўнг Валентин Распутиннинг “Омон бўлсанг, унутма” қиссасида ўз тасвирини, ҳатто, менимча, янада ёрқинроқ тасвирини топди. Уни ўқиган кезлар мен ўз асаримга боқаман, уни синчиклаб қайта ўқимаган эдим, мана энди асаримни қайта бичиш пайтида туйқус кўрдимки, икки-уч жумлада бўлса-да, менда ҳам ўша мотив мавжуд экан. Лекин, маълум бўладики, гумон тасдиқланмагач, қўрқув унутилади, аёл тинчланади, Распутинда эса бутун ажойиб қисса ушбу мотив устида қурилган. Лекин мен афсус қилмайман – биров бундай ёзади, бошқа биров ундай тасаввур қилади. Ҳозир мен аввал айта олмаганларимни эсладим, ўшанда эса улар қабул қилинмас, англанмас эди.

      Бир пайтлар қулоқлаштириш мавзусига боғлиқ бўлгани учун асарга киритишга журъат этмаган бир сюжет ўйлаб кўргандим. Энди эса қаҳрамонимнинг волидаси вафот этиши, у эса яқин орада бўлишига қарамай, уни дафн эта олмаслиги ҳақидаги бутун бир боб қайта тикланди. Фарзандининг СКАЧАТЬ