Танланган асарлар. Носир Фозилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар - Носир Фозилов страница 53

Название: Танланган асарлар

Автор: Носир Фозилов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5993-4-5

isbn:

СКАЧАТЬ қилди у. – Ҳали ўқийдиган, билим оладиган маҳали. Пода кетида тезак босиб, чанг ютиб юришибди. Суяги қотмаган болалар-а! – У ёнбошлаганча бирпас хаёл суриб ётди. Ғиёс ака ҳам шу гапдан сўнг оғиз очиб бир нима демади. Бироздан сўнг раис тирсагига суяниб ўрнидан тура бошлади. – Гап шу, Абдиғиёс, қишлоққа эртароқ қайтиб, ҳозирлигингни кўравер. Мен кетдим. Яна урушдан кўчиб келган уч-тўртта оилани беришди колхозимизга. Уларга ҳам жой ҳозирлашимиз керак…

      У отига миниб йўртиб кетди. Ғиёс ака раиснинг орқасидан қараганча бошини чайқаб ўйларди: «Бу бечора чолга ҳам қийин, жуда қийин. Ёши бир жойга бориб қолган бўлса ҳам тиним билмайди. Юрт қатори икки фарзандини урушга жўнатди. Кенжаси Раҳимжондан келган қорахат қаддини букиб кетди бечоранинг. Устига-устак, юрт ташвиши…»

      Куннинг тафти боягисидан қайта бошлаган, шундай бўлса ҳам ҳаво кишини лоҳас қиладиган даражада дим ва иссиқ эди. Шунинг учунми ё ҳалиги гапларнинг таъсириданми, Ғиёс ака қора терга тушиб кетган, ҳаловатини йўқотган, юрагининг аллақаеридир билинар-билинмас титрар эди. Раис кетганидан сўнг у яна бироз юмшоқ ажриқ устига чўзилмоқчи, ором олмоқчи бўлди-ю, аммо ётолмади. У, сувот атрофида қавш қайтариб ётган, тикка турганча бир-бирини ялаётган сигирларни беихтиёр айланиб чиқди, ўзича нималардир деб ғудранди. Ғиёс акани боядан бери кузатиб турган Тўра унинг тушуниб бўлмайдиган ҳолатидан ҳайрон эди. Ғиёс ака айланиб келиб, бояги ўзи ёнбошлаган ажриқ тепасида бироз елкасини қашиб, нималарнидир ўйлаб турди-да:

      – Тўра, ҳой Тўра! – деб чақирди.

      – Лаббай… – дея қўлида ғижимланган кўйлаги, унинг олдига келди Тўра.

      – Камол қани?

      Тўра елкасини қисди:

      – Ҳали ариқ бўйлаб юқорига кетувди…

      – Гап бундай, Тўра. Менинг зарур ишим чиқиб қолди. Мен ҳозир кетавераман. Энди… сигирларни ўзларинг ҳайдаб борасанлар. Боргунларингча кеч кириб қолади.

      – Майли.

      – Эшакни олиб кел.

      Тўра аста бориб ариқ ёқасидан эски ўчоқ ёнида кулга ағанаётган эшакни турғазиб олиб келди, эгар урди, сўнг устига илашиб қолган хашак-хушак ва чангларни тозалади. Ғиёс ака шолча хуржунини эгар устига ташлаб, узангига оёқ қўйди. Тўра уни қўлтиғидан олиб, миндирди.

      – Хўп, мен кетдим. Секин йўлга тушаверинглар.

      Тўра, хўп дегандай бош силкиди. Ғиёс ака эгарда бир томонга қийшайиброқ ўтирганча халачўп билан эшагининг бошини қишлоққа бурди.

      Одатда подачининг улови қаттиқ юрмайди. Пода кетидан аста юриб ўрганиб қолганидан бўлса керак, йўл-йўлакай ўт чимдиб, одатдагидек бир-бир босиб келар, Ғиёс ака ҳам шунга ўрганиб қолгани учунми ё хаёл билан бўлибми, эшагини кўпам қистамас эди. Гўё эгасининг вазни устига унинг оғир ўйлари ҳам қўшилиб босгандай, сур эшакнинг бели майишиб, оёғини зўрға кўтариб босарди… Ғиёс ака аҳён-аҳёнда: «Хих, бор бўлгур», деб тақимини қимтиб қўярди.

      Ғиёс ака бош подачи. Камола билан Тўра унга ёрдамчи. У жуда дўлвор, гапирган гапига ўзи кулмай, бошқалар куладиган одам. Унинг СКАЧАТЬ