Танланган асарлар. Носир Фозилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар - Носир Фозилов страница 52

Название: Танланган асарлар

Автор: Носир Фозилов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5993-4-5

isbn:

СКАЧАТЬ Раис бобо ажриққа бемалол ёнбошлаб нималарнидир гапирар, Ғиёс ака чўккалаганча… ҳаяжонми ё ўйчанми, ҳайтовур, тушуниб бўлмайдиган бир ҳолатда унинг гапларини жимгина тинглар, аммо гапларини Тўра эшитмас эди.

      Йўрғани яхшилаб ювиб-тараб бўлиб, ариқ бўйига олиб чиқди. От сувдан чиқиши билан мириқиб силкинди, теварак-атрофга сув пуркалгандек бўлди. Пишқириб оёғи билан ер тирнаб кишнади.

      – Жонивор, бирпасда жони кирди-қолди.

      Тўра бундай қараса, раис бобо билан Ғиёс ака ўринларидан туриб буёққа келишаётган экан.

      – Бироз сабр қилинг, усти қурисин, – деди Ғиёс ака. – Ҳозир эгар уриб бўлмайди… Уст-бошингизни ҳўл қилади.

      – Вақтим борми қуришини кутиб ўтиришга. Абдитўра, қани, эгарни ол!

      Раис бобо тўриқ йўрғага миниб, тизгинини қўлига олди-ю, Ғиёс акага:

      – Гап шу! – деди-да, отнинг бошини қишлоққа бурди.

      Ғиёс ака аста бошини қимирлатиб унинг кетидан қараб қолди. Раис бобо унга бир муҳим гап айтиб кетгани шундоққина билиниб турар эди.

      – Камол келмадими?

      Тўра елкасини қисди.

      – Гап бундай, Тўра. Менинг зарур ишим чиқиб қолди. Мен ҳозир кетавераман. Подани аста ҳайдаб йўлга тушаверсанглар ҳам бўлади. Кун пешиндан оғиб қолди. Боргунларингча кеч кириб қолади.

      – Майли.

      …Тўра Ғиёс акани кузатиб қўйиб, молларини бир айланиб чиқди ҳамки, Камоладан дарак бўлмади. Нима бўлди экан унга? Ё Тўрани қўрқитиш учун бирор жойда бекиниб ётганмикан? Бекинса шунча вақт ётадими?

      Тўра Камоланинг ўзини боплаб қўрқитмоқчи бўлди. Оёқ учида аста ариқ бўйлаб юқорига юра бошлади. У ҳар қадамда тўхтар, қалинроқ ўтлар орасига авайлаб қарар, сув бўйидаги толларнинг тагларини эҳтиётлик билан шитирлатмай очиб мўралар, тағин олдинга юрар эди. Бирор туп гиёҳ тагидан Камола қўққисдан чиқиб, «ваҳ!» деб юбориши мумкин-да!

      Тўра ўзини шунга тайёрлаб ҳушёрлик билан олдинга силжир, бир лаҳза тўхтаб атрофга қулоқ солар эди. Бир маҳал сувдан чалпиллаган товуш чиққандай бўлди. Тўра ўша томонга қулоқ солди. Сув яна чалпиллади. «Ҳа, мана энди қўлга тушдинг… Ка-молвой!» деб ўйлади Тўра. У лип этиб тол тагига беркинди. Шу жойдан туриб қўрқитади уни. Тол шохларини эҳтиётлик билан икки томонга айириб мўралади, бирпас ўзини йўқотиб, турган жойида оғзи очилганича қотиб қолди…

      …Тўра орқасига бурилди, бўшашиб узоқлаша бошлади. Худди биров ўласи қилиб калтаклаб ташлагандай, оёқлари зил-замбил, кўтариб босишга мажоли йўқдай судраб босарди. Нима бу, тушими ё ўнгими? Нима бўлди ўзи?!

      У сувотга келиб бирпас қаққайиб турди, хаёлини жамлади. Шунча уринса ҳам орқасига, ҳозир ўзи келган томонга журъат қилиб қараёлмади. Нима бўлди ўзи? Шунча ўйлаб кўрса ҳам хаёлига бирор тузукроқ фикр келмади. Энди фикримни жамлайман деганида, ўйлари товуқ патларидай тўзғиб кетар, ҳамон аъзойи бадани қизиб сирқирар эди.

      У базўр энгашиб қўлига таёғини олиб, мириқиб кавш қайтараётган сигирларни СКАЧАТЬ