Илон ўчи. Мирмухсин Мирсаидов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Илон ўчи - Мирмухсин Мирсаидов страница 16

Название: Илон ўчи

Автор: Мирмухсин Мирсаидов

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-7389-9-7

isbn:

СКАЧАТЬ ҳамма ҳайвонларни ўйнатадилар. «Нега тулкини ўйнатмайдилар?» деб сўрабди бир одам Насриддин Афандидан. Афанди айтибдики: «Йўқ, ҳурматли дўстим, тулки одамни ўйнатади», дебди.

      – Ха-ха-ха-ха-а! Бораман! Ҳабиб ака. Соат нечада?

      – Цирк саккизда бошланади. Еттига келинг, музқаймоқ еб турамиз.

      – Албатта бораман. Яна битта Афанди топиб туринг, – у ҳозирча хайрлашиб гўшакни жойига қўйди.

      Ҳабиб тезда соқолини қириб, оқ кўйлагини, галстугини кўздан кечирди. Юраги тўлқинланди, севикли қиз билан учрашувга шошиларди. Қадим уйланмаган донишмандларнинг биридан сўрашибди: «Устоз, агар уйланмоқчи бўлсангиз, хотинингиз қандай бўлишини истардингиз?» Донишманд айтибдики, «Аёлда уч фазилат бўлишини жуда ҳам истардим». «Бу нима?» «Поклигу садоқат, оқилалигу олижаноблик ва меҳнатсеварлик». «Лекин минг афсус, – деди ўзига ўзи Ҳабиб, – Патининг синглиси хонадонни куйдирди. Уч эрга тегди, ҳаммаси ҳам ўлади». Охиргиси бир тўйда хотинининг даврага тушиб, ўйнаб, кимгадир жилва қилгани учун эри уйига ҳам олиб бормай, ўша ердан ҳайдаб юборгани ёдига тушди. Ҳабибнинг кўз олдидан таниш хотинлар ўта бошлади. Нега бундай бўляпти, ўзи билмасди.

      У соатига қараб, вақт яқинлашаётганини, Нигорадан аввалроқ бориб туришни кўзлаб кийинди, онасига кўчага кетаётганини айтди-да, чиқиб кетди. Тошкентда автобус ҳаракати ниҳоятда расволиги ҳаммага маълум, аммо Ҳабибнинг омади келиб, бекатда бир дақиқача кутиши биланоқ бўшгина автобус келгани яхши бўлди. Бу ёғи ҳам шундай равон кетса… деб ўзига ўзи омад тилади. «Кўчага кетдим» деганидан, ясанганидан она хурсанд, ўғлининг ким биландир боғланишаётганини юраги сезиб турарди. Бу гал Ҳабиб жавобсиз қолган сўзига Нигоранинг жавоб қилишини кутар, «майли, совчи юборинг…» деган гап бўлса керак дерди. Автобусдан тушиб, Хадра майдонига чиқди. Бу тарихий майдон четига цирк тушгани, унинг чиройли қубба – гумбази юлдузлар оламидан учиб келиб, бу ерга қўнган афсонавий «тарелка»га ўхшарди. Қадимий майдон чуқурликлар қазиб, йўл қилингани, ҳамма ёққа кўча очиб, нарироқдаги Шайхонтоҳур мадрасасию дарбозаларни бузиб ташлаш – кечирилмас гуноҳ бўлди. Ҳабиб болалигида бу майдон орқали мактабга, институтга қатнади, бу ердаги ҳар бир тошу ҳар бир эшик унга таниш – Эски Жўва билан Хадра оралиғи Жанггоҳ – унинг ота-боболари юрган, ўсиб-унган, ҳам қувончу бахт, ҳам ҳасрату қайғу тортган, умрини ўтказган жойлардир. Бу майдонда у Аброр Ҳидоятовни кўрган. Лекин ҳозирга келиб, бу томонларни «обод» деб, Копенгагенга ўхшатиб қўйишди. Бир-бирига ўхшаган қути мисол уйлар, уйлар. Шайхонтоҳурда мадрасаю миноралар, шоиру мутафаккирлар қабри шу қути-бинолар тагида қолиб кетди. Э, худо! Тошкентликларнинг баъзилари бир-бирига қовушган, баъзилари бир-бирини ғажишга тайёр. Тошкентлик шоир Тавалло: «Симсиз бировлар сўйлашур, миллат ғамини ўйлашур, сизлар эса тўй-тўйлашиб, одам бўлолмайсиз ҳануз…» деган.

      Роппа-роса соат еттида цирк зинапоялари ёнига гувиллаб келиб тўхтаган машинадан Нигора тушди, ўн беш қадамча нарида, одамлар ичида уни кутиб турган Ҳабиб бориб, севиклисини кутиб олди. Сочлари орқада қубба, оқ кўйлак устидан эркакча костюм кийган, келишган СКАЧАТЬ