Название: Илон ўчи
Автор: Мирмухсин Мирсаидов
Издательство: ZABARJAD MEDIA
isbn: 978-9943-7389-9-7
isbn:
– Яна ўзингиз ҳақингизда гапириб беринг, кенгроқ билишни истайман.
Ҳабиб кулди, у Нигоранинг қўлидан ушлади. Қизнинг вужуди жимирлашиб кетди, у қўлини тортиб олишга уринди. Қип-қизариб ерга қаради.
– Бўлди, савол бериб, сизни қийнамайман! Кеча адамлар Москвадан келдилар, ишлар яна катта бўлар экан, Сибирия дарёлари Иртиш ва Енисей сувларини Шимолий Қозоғистон ва Ўрта Осиё ерларига олиб келиш, Орол денгизига қуйиш мўлжалланаётган эмиш. Плани тасдиқланиш арафасида экан. БАМга қанча пул кетган бўлса, бу қурилишга ҳам шунча кетармиш. Ҳали қанча қаҳрамонлар чиқади, мукофотлашлар бўлади. Ўзбекистон олти миллион тоннадан ортиқ пахта етказиб берар эмиш. Адамлар ярим кечагача Москвада бўлган гапларни айтиб бердилар. Республикамиз Иттифоқда биринчи даражага кўтарилай деб қолибди…
Музейдан чиқишгач, ошинг ҳалол бўлса, кўчада ич, дегандай Ҳабиб Нигорани уйигача кузатиб қўйди. Кўча четида ёнма-ён бемалол гаплашиб боришдан Нигора ҳам чўчимади. Пастқамроқ кўчалардан юришлари ҳам мумкин эди, буни икковлари ўзларига эп кўришмади.
Маҳаллага киришда, катта кўчада, иттифоқо, одамлар оломони устида банорас паранжи ёпилган тобут келаётганига кўзлари тушди. Ҳабиб Нигорани бироз йўл четида кутиб туришни илтимос қилди-да, югурганча тобут томонга борди, одамларни ёриб, туртиниб, тобутга яқинлашди. Анча жойгача навбат кутиб юриб, кейин тобутни елкасига олиб, анча жойгача кўтариб борди. Бошқалар сурилиб келиб, унинг елкаси ўрнига елка тутишгач, Ҳабиб сирғалиб, оломон ичидан чеккага чиқди. «Жойингиз жаннатда бўлсин…» деб пичирлаб, дуо ўқиди. Шундан сўнг, орқада, йўл четида қолиб кетган Нигора томон юриб келди.
Ўн беш дақиқадан мўлроқ тоқати тоқ бўлиб кутиб турган Нигора ҳайрон.
– Ким вафот этибди? – сўради Нигора.
– Билмайман… Кекса бир онахон вафот этганга ўхшайди…
– Танийсизми?
– Йўқ.
– Танимаган одамга ҳам борадими?
– Ҳа.
– Қизиқ-ку!
– Чунки бу марҳума юртдошимиз… Таниш-танишмаслигимнинг аҳамияти йўқ.
– Мен сизни оз-моз биляпман, сизни ўрганяпман… – деди Нигора Ҳабибнинг кўзларига тикилиб… – Инсон қалби жуда мураккаб, ўтган сафар жарроҳлар қалб хасталигини даволаши мумкин, аммо ёмон қалбни яхши қилишга ожиз, деган эдингиз. Қалбингизни билаётирман.
Нигора Ҳабиб билан хайрлашиб, уйга кириб келгач, бу учрашувнинг жуда кўнгилдагидек бўлганини хаёлидан ўтказди. Негадир бу йигитнинг ўй-хаёллари, фикри, бир сўз билан айтганда, дунёқараши севикли профессори Мавлонзодага жуда ўхшаб кетарди. Профессор ўзининг СКАЧАТЬ