Илон ўчи. Мирмухсин Мирсаидов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Илон ўчи - Мирмухсин Мирсаидов страница 25

Название: Илон ўчи

Автор: Мирмухсин Мирсаидов

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-7389-9-7

isbn:

СКАЧАТЬ «Шопур», атайдилар. У Фарҳоднинг дўсти. Бу ном менга ёқади…

      Нигоранинг чеҳрасидаги табассум сўниб, ўйланиб қолди.

      Эндиги ҳикоя, азизларим, бизлар ҳамсоя бўлиб яшаб турган ўзгача тартибдаги хонадон ва ўзгача хулқ-атвордаги одамлар ҳақида баҳс этади. «Алиф Лайло ва Лайло» каби камина сизни зериктирмаслик, эртанги кунга умид бағишлаш ҳамда ибрат тарзида ушбу ҳикояни бошлайман.

      Еттинчи ҳикоя

      ТОШКЕНТ ЧЕТИДАГИ БИР ХОНАДОН

      1966 йилги зилзиладан кейин шаҳарнинг Ўрда, Дегрезлик Қашқармаҳалла, Оқмачит, Шоҳидонтепа, Қатортол, Тахтапул… Маҳаллалар ва у томонлардан кўп хонадонлар шаҳар ғарбидаги Оқтепа, Белтепа, Қурбақаобод, Чилонзор, Дўмбиробод, Қозиработ боғларини бузиб, ер олиб, иморат сола бошладилар. Улар «Ўзбек бойиса, том солар» нақлини бошқача исботлашди: ўзбек фақат бойиса эмас, фожиага мубтало бўлса ҳам уй солар экан. У ҳеч қачон ота ерини ташлаб кетмайди! Бу ерда қурилаётган қатор уйларни кўриб кўз қамашади, қатор данғиллама иморатлар, гулзор ҳовлилар, чойхоналар қандай чиройли. Ўзбекобод…

      Мана шу томондан ер олиб, иморат солдирган Миёнхўжа амакининг асосий тиргаги ўғли Фатхуллохон эди – кўнчи бойиганини қўшниси билмас, у магазинга кириб олиб, сичқондек ташиди. Магазин ва участкада одам ишлатиш бир-бирига ҳамоҳанг келди – ўз ишига пишиқ бўлиб, юзимнинг қаттиқлиги жонимнинг ҳузури бўлди. Фатхуллохон отаси ўргатгандай илжайиб, кулимсираб турарди. Ўз фойдасини ўйлаш ҳам бойиш йўлида жуда қўл келди – «ема, ичма, бўл бахил, бой бўлмасанг мен кафил» қабилида иш тутди. Пул чиқадиган жойда Фатхуллохон бўзрайиб тураверарди, пулни кўрса, сичқонни пойлаган мушукдек қотиб қоларди. Фойда чиқмайдиган жойда бировга едирмас, ичирмас, нафи тегадиган кишиларгагина дастурхон ёзарди.

      1966 йилги зилзила катта мусибат бўлди. Миёнхўжа амакининг фикрича, 37-йилу 41-йилларда Тошкент фарзандлари тутдай тўкилди, 1966 йилга келиб, тошкентликларнинг томи босди. Бу катта фожиа эканини ҳар ким ҳар хил гапирарди, аммо нодўст, димоғдор шахслар зилзилани, «арзимаган нарса», дейишга ҳам боришди. Тожик заминининг Ҳисор томонларида Шарора қишлоғини ер ютиб, устини Қабристон деб эълон қилдилар. Марказдан биронта катта мансабдор шахс келиб, бу ерда бош кийимини олиб, таъзия билдирмади. Ваҳоланки, Арманистон зилзиласига ҳовлиқиб келдилар, бутун дунёдан ёрдам сўрадилар. Бу ажратилиш, камситишлар дилни эзмайдими?

      Қадимий Тошкент (милоддан аввал ва X асрда «Чоч», араблар, «Шош», кейинчалик Темурийлар «Тошканд» деб атаганлар) ўз қиёфасини тамоман ўзгартирди; равон ва чароғон кўчалар, ер ости поезди – метро, қулай солинган уй-жой бинолари, ҳашаматли санъат саройлари… бу яхши. Аммо шаҳар атрофидаги боғлар – юз йиллик ёнғоғу тутларни қўпориб ташлаб, ўрнига юзларча бир-биридан айириб бўлмайдиган қути-уйлар солиб ташлагани, ариқлар, оқар сувларнинг йўқ қилингани, серфайз маҳаллаю ҳовлиларнинг барбод этилгани ёмон бўлди! Миноралар, Бекларбеги мадрасаси, Шайхонтоҳур дарбозаси, Юнусхўжа қалъаю қўрғонлар СКАЧАТЬ