Название: Илон ўчи
Автор: Мирмухсин Мирсаидов
Издательство: ZABARJAD MEDIA
isbn: 978-9943-7389-9-7
isbn:
Цирк биносидан ташқарига чиқишгач, Нигора бу ерда қатор турган машиналар орасида 10 ТНА, кумуш рангли «Волга» машинани таниб, Ҳабибга «хайр» ишорасини қилди.
– Сизга нима бўлди? – деди Ҳабиб Нигоранинг йўлини тўсиб. – У… ўртоғимнинг синглиси. Баъзилар шунақа! Ғаши келганидан шундай пасткашлик қилди. Тарбияли инсон бўлса, шундай қилармиди? Менинг гуноҳим йўқ, унинг иғвосига ишонманг!
– Хайр! – деди Нигора алам ичида Ҳабибнинг юзига бир қараб. Кейин индамай машина томон юрди, Ҳабибнинг иккинчи, учинчи бор ялиниб, илтимос қилганига ҳам қарамай, машина эшигини очди-да, кириб, яна қарс этиб ёпди. Машина ғизиллаганча жўнади.
Ҳабиб боягина Нигорани кутиб олган бу зинапоялар устида ғазаб алангасида ёниб, тошга айланган одамдай лол қотди.
Эндиги ҳикоя гарчанд икки ёш муҳаббатига алоқасиздек кўрингани билан воқеалар ривожи-ю, келгуси ишларда номлари зикр этилмиш кимсалар қисматида муҳим ҳужжат сифатида касб этади.
Бешинчи ҳикоя
ВАСИЯТ
Оғир дарднинг дўзахий оташида баъзан кекса ота, баъзан мушфиқ она видолашмоқ фурсатида фарзандларига васият қилишни унутадилар, дард бунга йўл бермайди. Албатта, бу инсоний тафаккурнинг ожизлиги эмас. Кўплар ногаҳоний юрак дарди билан бу дунёни тарк этадилар, бундай оний видолашувда васият қилмоқликка мутлақо вақт қолмайди. Аммо бу икки даҳшатли ҳолатни ҳам енга оладиган, устун кела оладиган, ҳам ирода, ҳам заковатда беназир кексалар ҳам кўп, улар видою рози-ризоликни ҳам, васиятни ҳам унутмайдилар, гўё ёруғ дунё ишларини мухтасар этиб, муҳаққақ тобутда хотиржам оёқ узатиб кетадилар. Бу мислсиз олижанобликдирки, орқада қоладиган фарзандлар қалбини пок сақлайди, келгуси узоқ умрларига тамал бағишлайди…
Анча йиллар илгари Тошкентнинг қадимий Чиғатой даҳасида ноҳия Ижроия қўмитасининг раиси Муслим Вакилов устидан ғаразли шикоят хати тушиб, бу анча асаббузарлигу, анча шов-шувга сабаб бўлди… У Шаҳидон тепа маҳалласида турадиган акасининг қазосида бошида дўппи, устига кўк тўн, белини боғлаб ҳассакаш бўлиб турганди. Баъзи «жаҳолатга муккасидан кетган одамлар тиловат қилиб, юзларига фотиҳа тортганларида, СКАЧАТЬ