Илон ўчи. Мирмухсин Мирсаидов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Илон ўчи - Мирмухсин Мирсаидов страница 13

Название: Илон ўчи

Автор: Мирмухсин Мирсаидов

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-7389-9-7

isbn:

СКАЧАТЬ шилқ этиб ёқиб қўйган эди, худди ўша раққоса доиранинг серзавқ зарбига рақс тушаётган экан. Зулфиқоров ҳам хотинига, ҳам раққосага қараб қотиб қолди.

      – Билармидингиз ҳозир чиқишини?

      – Ўлай агар!

      – Йўқ, сиз биласиз! Телевизорнинг катталари ҳам сизга тобе! Сиз билиб қўйдингиз ҳозир!

      – Одамга ишониш керак! Бу – тасодиф!

      Ҳарқалай, шу куни уй хуфтон бўлди. Эрта билан ўрнидан туриб, бадантарбия қилмоқчи, кўчада югуриб келмоқчи эди, бўлмади. У ўз каравотида тахта бўлиб ётди.

      Аммо қувноқ, хушфеъл, рашку умидсизликлардан узоқ профессор Мавлонзода Нигоранинг «идеали» эди. Бу одам – жамият учун жуда керакли бу одам юзга киради, деб ўйларди.

      Икки ота, яъни Жамшидбек адаси билан профессор Мавлонзода (муаллим ҳам отадек азиз кимсалар) тавсифи бу ёқда турсин, энди яна Нигора ва Ҳабиб муҳаббатини тавсифлаб қалам сурамиз.

      Тўртинчи ҳикоя

      ВИСОЛ

      Кутилмаганда юрак хирургияси клиникаси, тўртинчи қаватдаги телефон жиринглаб, бир қиз ҳамширадан ассистентини чақириб беришини илтимос қилди. Ҳамшира аёл ишини ташлаб, бориб, хонадан Ҳабибга буни айтди. У ассистент йигитни кўп ҳурмат қиларди. Ҳабиб профессор сезмасин деб атайин мана шу узоқроқ телефон номерини Нигорага берган эди.

      – Лаббай?

      – Бу, мен… Эшитяпсизми?

      – Ҳа. Салом алайкум!

      – Салом! – деди Нигора кайфичоғлик билан. – Ҳофизнинг ғазалини топдингизми? Гўзалнинг бир холига Самарқанд билан Бухорони бериб юборган шеърини?

      – Топдим. У тожик тилида…

      – Сиз тушунасизми?

      – Албатта. Тожик тили ҳам она тилимиз. Навоий билган, ғоятда ҳурмат қилган. Чунки қадим бизнинг мутафаккирларимиз туркий форс-тожик арабий сўзлашган. Китоблар ҳам шундай, ўзимизнинг Навоий ҳам, Айний ҳам икки тилда ижод қилган. Эски зиёлиларимизнинг ҳаммаси тожик тилини биларди, умуман, ҳаммамиз билишимиз керак!

      – Шу ғазални менга бераман деб ваъда қилган эдингиз?

      – Ҳа. Албатта!

      – Бизникига келинг. Мумкин бўлса, марҳамат…

      – Қандоқ бўларкин? Майли, сиз эшикка чиқиб туринг, мен машинада бориб, китобни ташлаб ўтаман.

      Шу пайтда Нигорага Ҳофиз Шерозий ғазали зарур бўлиб қолгани Ҳабибни таажжубга солди. Ғазал унинг лаб остидаги чиройли холига бағишлангандай ўқишга ошиқарди. Орадаги олти юз йиллик фурсат ўтган бўлса-да, Нигора учун ғазал кеча ёзилгандай туюлган эди. Яхши ҳамки, операция тугаб, ичкари хонада у профессор билан гаплашиб ўтирган эди. Операция муваффақиятли тугаса, профессор ўз ассистентлари, врачлар ва ҳатто тез-тез чой дамлаб берадиган ҳамшира аёл билан суҳбатлашар, баъзан мутлақо жарроҳликка алоқаси йўқ мавзулар – бозордаги нарху наво, маҳаллаларда бўлаётган воқеалар уни жуда қизиқтирарди. Бугун улар бир аёлни операция қилишди. СКАЧАТЬ