Название: Иқтисодиёт қандай тузилган
Автор: Ха-Джун Чанг
Издательство: ZABARJAD MEDIA
isbn: 978-9943-8028-1-0
isbn:
Тахминан бир хил ривожланиш даражасидаги бир қатор мамлакатларда қўлланилган бу қисқартиришлар ижобий натижалар берди, бозорларни кенгайтирди ва рақобатни кучайтириш орқали ҳосилдорлик ўсишини рағбатлантирди.
Европада халқаро интеграция соҳасида янги эксперимент амалга оширилди ва жуда катта оқибатларга олиб келди. У 1951-йилда ташкил этилган, олтита давлат: Германия, Франция, Италия, Нидерландия, Белгия ва Люксембургни ўз ичига олган Европа Кўмир ва Пўлат Ҳамжамиятидан (ЕКПҲ) бошланди ва Европа Иқтисодий Ҳамжамиятининг (ЕИҲ) (эркин савдо тўғрисидаги битим – 1957-йилги Рим шартномаси асосида) ташкил этилиши билан якунланди. 1973-йилда Буюк Британия, Ирландия ва Дания ўша пайтда Европа Иттифоқи (Европа ҳамжамиятлари) деб аталган гуруҳга қўшилди. Урушлар ва рақобат туфайли парчаланиб кетган ҳудудларда тинчлик ўрнатиш, шунингдек, бозорларни бирлаштирган ЕИҲ ўзига аъзо мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишига катта ҳисса қўшди.
Капитализмнинг олтин даврининг энг нуфузли изоҳи шундаки, у иқтисодий сиёсат ва институтлардаги ислоҳотлар натижаси бўлиб, аралаш иқтисодиётнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бу капитализм ва социализмнинг энг яхши элементлари уйғунлиги эди.
Буюк депрессиядан сўнг эркин рақобатга маълум чекловлар қўйиш зарурлиги тўғрисида тушунча пайдо бўлди. Ҳукумат тартибга солинмаган бозорларнинг қулаши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда фаол рол ўйнаши керак деган хулосага келди.
Шу билан бирга, Иккинчи жаҳон уруши даврида режалаштиришнинг ижобий тажрибаси ҳукумат аралашувининг асослилигига шубҳаларни камайтирди. Кўпгина Европа мамлакатларида чап қанот партияларининг сайловдаги муваффақияти (фашизмга қарши курашдаги етакчи роли туфайли) ижтимоий давлат концепциясининг ривожланиши ва тарқалишига ва ходимларнинг ҳуқуқларининг кенгайишига олиб келди. Сиёсат ва институтлардаги бу ўзгаришлар олтин асрга турли йўллар билан ёрдам берди: ижтимоий тинчликни яратиш, инвестицияларни рағбатлантириш, ижтимоий ҳаракатчанликни ошириш ва технологик инновацияларни жорий этиш. Менга бир оз батафсилроқ тўхталиб ўтишга ижозат берсангиз, чунки бу муҳим савол.
Иккинчи жаҳон урушидан кўп ўтмай Европанинг кўпгина давлатлари темир-пўлат, темир йўл, банклар, энергетика саноати (кўмир, атом ва электр энергетикаси) каби муҳим тармоқларда хусусий корхоналарни миллийлаштирдилар ёки янги халқ ёки давлат корхоналарини (ДК) яратдилар. СКАЧАТЬ