Название: Иқтисодиёт қандай тузилган
Автор: Ха-Джун Чанг
Издательство: ZABARJAD MEDIA
isbn: 978-9943-8028-1-0
isbn:
1914-йилда Биринчи жаҳон урушининг бошланиши бутун капитализм даврининг тугашини кўрсатди. Ўша вақтларгача камбағал аҳоли қўзғолонлари (1848-йил Европадаги инқилоблар, 1871-йил Париж коммунаси ва бошқа шунга ўхшаш воқеалар) иқтисодий муаммолар (1873-1896-йиллардаги узоқ давом этган депрессия) ва доимий таҳдидларига қарамай, капитализм чегараларини кенгайтиришнинг ягона йўли эди.
Бироқ Биринчи жаҳон уруши (1914-1918) бу қарашларни қайта кўриб чиқишга мажбур қилди ва бутун дунё бўйлаб капитализм қураётган савдо тармоғининг ривожланиши ва мустаҳкамланиши, ўзаро давлатлар ўртасида урушлар бўлиши мумкин эмаслиги ва бу имконсизлиги ҳақидаги (ўша пайтдаги) машҳур фикрни бутунлай обрўсиз қилди.
Бир томондан, капитализм чўққиси даврининг глобаллашувини бозор кучлари эмас, балки империализм белгилаганини ҳисобга олсак, Биринчи жаҳон урушининг бошланиши ажабланарли эмас эди.
Бу эса етакчи капиталистик мамлакатлар ўртасидаги халқаро рақобатнинг ҳарбий тўқнашувларга айланиб бориши учун катта имкониятга эга эканлигини англатарди. Баъзи назариётчилар бундан ҳам узоқроққа боришди: улар капитализмнинг доимий ташқи экспансиясиз барқарор бўлиши мумкин бўлмаган, эртами-кечми капитализмнинг тугашини билдирувчи босқичга етиб боришини таъкидлардилар.
Капитализмнинг рақобатчиси бор:
Россиядаги инқилоб ва социализмнинг юксалиши
Бу фикр, 1917-йилги рус инқилоби етакчиси Владимир Лениннинг “Империализм – капитализмнинг энг юқори босқичи сифатида” эссесида энг яхши очиб берилган. Бу воқеа капитализм ҳимоячилари учун Биринчи жаҳон урушидан кўра кўпроқ зарба бўлди, чунки у капитализмнинг барча асосларини бузадиган иқтисодий тизимнинг пайдо бўлишига олиб келди.
Россияда инқилобдан кейин ўн йил ичида ишлаб чиқариш воситаларига (ускуналар, завод бинолари, ер) хусусий мулкчилик тугатилди. Қишлоқ хўжалигини коллективлаштириш 1928-йилда, бой деҳқонлар“қулоқ”ларнинг ерлари тортиб олиниб, совхозларга айлантирилганда катта муваффақият келтирди.
Қишлоқ камбағаллари эса совхозлардан фақат номи билан фарқ қилмаган қишлоқ хўжалиги кооперативларига (колхозларга) киришга мажбур бўлдилар. Бозорлар охир-оқибат тугатилди ва 1928-йилга келиб, биринчи беш йиллик режа ишга туширилгандан сўнг, улар тўлиқ марказий режалаштириш билан алмаштирилди. 1928-йилга келиб Совет Иттифоқида капиталистик бўлмаган иқтисодий тизим мавжуд эди. У ишлаб чиқаришда хусусий мулкчиликсиз, фойда кўзламай ва бозорларсиз ишлади.
Капитализмнинг бошқа пойдевори бўлган иш ҳақига келсак, ҳолат бироз мураккаброқ эди.
Албатта, назарий жиҳатдан совет ишчилари ёлланма ишчилар эмас эди, СКАЧАТЬ