Название: Юрак - аланга: бадиалар
Автор: Иброҳим Ғафуров
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-20-988-6
isbn:
Бугун ўн беш яшар қизча ярим коса аталани эплаб қилолмайди. Балки онасига атала нима, деб ҳам савол берар. Лекин Назирқул ярим коса атала ичмаклик учун очнаҳор, кўтарса белни майиштириб юборадиган икки юзта гувала қуйишга мажбур бўлган экан. Биз буни кўрмаганмиз. Кўнгли бўшроқ кишининг бундан йиғлагиси келади: одамнинг қадри учун, боболар бошига тушган кулфатлар учун. Лекин улар йиғламаган, фақат қисилган муштлари оппоқ оқариб кетган эди.
Биз асар бошларида жамоат учун тайёрланган аталага навбатда турган халқни кўрамиз, очлик ва абгорликдан лиқиллаб ўлар ҳолатга етган кишиларни учратамиз. «Ўша ой-кунларда, – деб ҳикоя қилади Назирқул, – ёш-қарининг қорнидан бошқа қайғуси йўқ эди. Ҳар куни нонушта пайтида ичиб олинган бир чўмич ёвғон атала билан бириси кунга етиб олиш керак». Бунинг охири бўлармикин? Бир бўлак нон патнисда бемалол турармикин? Очлик деган маҳшаргоҳнинг интиҳоси бормикин? Булар Назирқулларга номаълум эди, очликнинг эса поёни кўринмасди. Оч одамнинг ва айниқса оч боланинг хаёлига нималар келиши мумкин? Ёзувчи қиссада буларнинг жуда ёрқин, ҳаққоний психологик талқинини беради. Назирқул: «Қорни оч кишининг кўзига уйқу келмас экан», деб айтади. Очлик кўзлардан уйқуни олca, эвазига нималарни бераркан? Адиб шундай бир эпизод келтиради:
«– Назиркул!
– Ҳа.
– Уйғоқмисан?
– Ҳa.
– Нега ухламаяпсан?
– Уйқум келмаяпти.
– Нима учун?
– Билмасам.
– Ухла, қўзим.
– Нега ўзингиз ухламаяпсиз?
– Ухла. Мен ҳам ухлайман.
– Уйқум келмаса, нима қилай?
– Кўзингни юмиб ёт!
– Юмиб ётибман. Ҳадеб анавилар кўзимга кўриняпти.
– Нима у кўзингга кўринаётганлар?
– Бозор бошида очдан ўлиб ётганлар».
Бир қарашда зерикарлига ўхшайди бу савол-жавоб. Лекин парча тагида назирқуллар бошдан кечираётган фожианинг бир улуши ётибди. Адиб парча орқали очнинг кўзига нон эмас, ўлим, очликдан ўлганлар кўринади, демоқчи. Она эса ўзи оч фарзандини не деб юпатсин, кўнглига умид солсин, унинг кичкина юрагидан ўлим ваҳимасини қувсин?! «Ўнг қўлингни босиб ёт, ичингда бирдан юзгача сана», дея олади холос, онаи мушфиқ. Бунинг яна тескарисини ҳам қилиш мумкин, яъни юздан биргача санаб тушса бўлади. Лекин оч қоринни саноқ билан тўлдириб бўлармиди? Бироқ ҳарна далда-да ёш болага!
Бугунги аълочи талаба Эйнштейнни ерёнғоқдай чақиб ташлайди. Бугунги олтинчи синф ўқувчиси фазовий кемалар моделини ясайди, бугунги она саратон касалининг тагини излайди… Замон шу қадар тез ўзгариб боради! Лекин буларнинг бари ярим аср олдинги бояги очлик ичра туғилган донишмандликдан ўсиб вояга етди. Роҳатой онанинг далдасидан куртак ёзди. Очлик бизни СКАЧАТЬ